Gabriyel Garsia Markes haqida Erkin A’zam bilan audiosuhbat.

033  Машҳур колумбиялик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби  Габриель Гарсиа Маркеснинг вафот этгани муносабати билан таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг «Озодлик» радиоси мухбирига берган интервьюси билан таништирамиз.

011


Габриэль Гарсиа Маркес ҳақида Эркин Аъзам билан суҳбат. Суҳбатдош — Анвар Усмон.

011

044 Габриель Гарсиа Маркес (1928, Аракатака — 2014, Мехико) — колумбиялик ёзувчи. «Эль Эспектадор» газетасининг Богота ва Европадаги репортёри. 1959—60 йилларда Куба «Пренса Латина» агентлигининг мухбири. Дастлаб сценарийлар ёзган. «Тўкилган япроқлар» (1955), «Полковникка ҳеч ким ёзмайди» (1958), «Ғаразли соат» (1962) повестлари реалистик руҳда ёзилган, «Гранде-Она дафн маросими» (1962) тўпламига кирган ҳикоялари фантастикага бой. «Юз йил танҳоликда» (1967—70) роман эпопеяси Колумбия тарихига бағишланган. «Вабо ва муҳаббат» (1985) романида фольклор ва мифологиядан фойдаланиб, ўзига хос миллий онгни тиклашга ҳаракат қилган. Габриэль Маркеснинг «Юз йил танҳоликда» (1986) романи ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1982)

097   Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998). ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1972). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Чироқлар ўчмаган кеча» (1977). «Отойининг туғилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) каби қисса ва ҳикоялардан иборат китоблари нашр этилган. «Чантриморе», «Пиёда», «Пакана», «Дилхирож», «Эркак» каби экран асарларининг ҳаммуаллифи.

094

(Tashriflar: umumiy 60, bugungi 1)

Izoh qoldiring