«Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг янги «Бир ҳикоя тарихи» туркумида таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг «Совуқ» ҳикояси ва Анвар Намозовнинг ушбу асар хусусидаги муаллиф билан суҳбати тақдим этилмоқда. Davomini o'qish
Teglar: Erkin A’zam
O’tirik gaplar emas. Yozuvchi Erkin A’zam asarlari haqida & SurxonTVda Erkin A’zam bilan suhbat
«10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМНИ 70 ЁШИ БИЛАН ҚУТЛАЙМИЗ
Ҳар гал янги нимадир ёзганингизда бир гапларни айтдим-ов, деб ўйлайсиз ўзингизча. Лекин, бари – денгиздан томчи. Дилдагисини умрнинг охиригача айтиб адо қилиб бўлмас! Муҳим гапни айтиш учун аввало, кўнгилда шундай гап бўлиши керак». Фикр муаллифи – ёзувчи Эркин Аъзам. Назаримда ёзувчининг ушбу фикрларидан унинг ижодга катта масъулият билан ёндашиши яққол кўриниб туради. Биз ана шу руҳиятни, шу кайфиятни ёзувчининг ҳар бир асарида кўрамиз. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Navoiyni o’qigan bolalar & Ishq xazinasi. Hikoy asosida radiospektakl
Биз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. Шундан, гап-сўзлари одамга эришроқ, ўзи ҳам пича савдойироқ туюлади. (Қайдам, ўз навбатида биз унинг назарида ҳавойиларга ўхшаб кўринсак керак.) Қизларимиз уни очиқдан-очиқ «ненормалний» деб атайди, биз эса масхара аралаш — «навоийшунос». Davomini o'qish
Erkin A’zam. Fideldan salom & Bayramdan boshqa kunlar. Audioqissa
Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бош¬қа¬ларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Davomini o'qish
Erkin A’zam. Anoyining jaydari olmasi & Audiohikoya
10 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам туғилган кун
У ҳар йили худди бир пайтда — ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида — ҳа, қўлида эмас, елкасида — икки тарафига ҳам «Барнаул» деб ёзилган пачоқ чамадон, чап кўзини қисинқираганча қаршингизда беўхшов тиржайи-иб туради.
Davomini o'qish
Erkin A’zam. Adabiyot haqida
Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори йўқ. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Yoniq deraza & Nurulloh Muhammad Raufxon. Ziyoli
Таниқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллудининг 70 йиллигига
Деразаларимиз рўбарў: биримизники кўчанинг бериги бетида, биримизники нариги томонда. Кечалари ўқтин-ўқтин ўша ёққа кўз тушади. Деразада шуъла кўринса, кўнгилга бир илиқлик киради. Чироқ ёниқ, демак, домла уйда. Ишлаяпти. Домла уйдалик чоғлари тун-алламаҳалда ҳам, субҳи козибда ҳам чироғи ёниқ бўлади.
Davomini o'qish
Erkin A’zam. Ikki hikoya: Qor bosgan dovon & Yettinchi tulki
Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир хил кийинишган. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Stupka & Nosoz arava qachon yuradi? Erkin A’zam bilan suhbat
Арслон акамиз дунёдан ўтгандан сўнг Марина янгамиз мана шу кунни интиқиб кутадиган бўлиб қолган. Илгари онда-сондагина борарди, энди ҳар ой бир қатнамаса, кўнгли жойига тушмайди. Тараддудни уч-тўрт кун олдин бошлайди… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Bir badiha, uch suhbat
Китоб сиздан нон-ош сўрамайди. Уни ҳар қайдан топса бўлади. Беминнат суҳбатдош, беминнат маслаҳатгўй. Ёқмаса, ёпиб қўйишингиз мумкин, бир четга ташлаб қўйишингиз мумкин. Аммо мутолаа завқини татиб кўрган инсон кейин бир умр китобдан ажралолмайди, бир умр хумори бўлиб қолади. Турмуш ташвишлари ёки бошқа сабаб билан ҳадеганда қўлига китоб ололмас, бироқ ундан буткул кўнгил узмайди, имкон топилди дегунча яна мутолаага қайтаверади… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Hulo’l & Erkin A’zam “Ikki eshik orasi” teleloyihasida & “Ertak bilan xayrlashuv” hikoyasi asosida film
Бола ҳулўл теришга одатда Рашид жўраси билан бирга келарди. Рашид бугун йўқ – шаҳардаги аммасиникига кетган. У кечаёқ “пилони”ни тўлдириб қўйган эди-да. Шунинг учун бугун ўғил боладан бир ўзи, қизларга дугона бўлиб ҳулўл териб юрибди… Davomini o'qish
Erkin A’zam. Qo’shiq aytiladi & Erkin A’zam “Hammasi hayot haqida” va “Ikki eshik orasi” teledasturlarida & Ertak bilan xayrlashuv (qissalar va hikoyalar)
Салом, эй соғинтирган ардоқли оҳанглар! Салом, эй унутилган ҳислар, орзу-хаёллар!.. Қандоқ тотли, қандоқ дилбар, қандоқ оромижонсиз! Шунча маҳал қайда эдингиз?.. Чекин, эй сукунат, ўлик сукунат! Бағримда сенга — ғафлатга, сокинликка ўрин йўқ! Салом, кенг осмон! Мунча беғуборсан, мунча порлоқсан! Бағрим ҳозир сенинг беғуборлигингга, порлоқлигингга, рангин наволарингга лиммо-лим… Сизни шарафлайман, ҳаётбахш оҳанглар! Салом, соғинтирганларим!.. Davomini o'qish