“Sehrli qalpoqcha” fil’mi Xalqaro kinofestivalda g’olib bo’ldi.

099

Куни кеча Москвада Халқаро XV “Сказка” кинофестивали бўлиб ўтди. Ёш томошабинларни Россия ва ҳорижнинг сўнгги эртак-кинолари билан таништирадиган ушбу фестиваль мукофотига таниқли ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари асосида суратга олинган“Сеҳрли қалпоқча” фильми ҳам сазовор бўлди. “Ўзбеккино” буюртмасига биноан режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган фильм “Эртакдаги юмор учун” йўналишида ғолиб бўлди. Режиссёрга кинофестиваль соврини — “Биллур калитча” топширилди. Шунингндек, картинада бош ролни ижро этган ёш актёр Бунёд Раҳматуллаев “Энг яхши актёр” номинациясида ғолиб деб топилди.

011

«Сеҳрли қалпоқча» — Бадиий фильм
Худойберди Тўхтабоевнинг «Сарик девни миниб» асари асосида.
Сценарий муаллифи ва режиссёрлар — Сарвар Каримов ва Нозим Жумаев
Бош тасвирчи — Иззатилла Лутфуллаев
Бош рассом — Акмал Саидов
Монтаж устаси — Тимур Суслин
Махсус эффектлар — United Soft
Картина директори — Фарход Усмонов
Бош рольда — Бунёд Рахматуллаев

011

«Волшебная шапочка» («Sehrli Qalpoqcha»)
По роману Худайберди Тухтабаева «Верхом на желтом диве».
Авторы сценария и режиссёры — Сарвар Каримов и Назим Джумаев
Оператор — Иззатилла Лутфуллаев
Художник — Акмал Саидов
Монтаж — Тимур Суслин
Компьютерные эффекты — United Soft
Директор картины — Фархад Усманов
В главной роли — Бунёд Рахматуллаев
Студия «Узбекфильм», 2012 год.

011

 

099

Худойберди Тўхтабоев   (1932.17.12, Ўзбекистон тумани) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1982). Қўқон пед. билим юртини (1949), Ўрта Осиё университетини тугатган (1955). Ўрта мактабда ўқитувчи ва директор (1955— 58), «Тошкент ҳақиқати» газетасида адабий ходим, бўлим мудири (1958—62), «Совет Ўзбекистони» (1962—70) газетаси, «Гулистон» журналида (1970—72),«Ёш гвардия» нашриётида (1972) бўлим мудири ва бош муҳаррир ўринбосари (1974— 76), «Гулхан», «Ёш куч» журналларида бош муҳаррир (1977— 80), «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1980—1998).
Худойберди Тўхтабоев дастлаб журналист сифатида танилган, фельетонлар ёзган. Илк ҳикоялар тўплами — «Шошқалоқ» (1961). «Фельетондан кейин» (1962), «Сир очилди» (1963), «Сеҳрли қалпоқча» (1964) сингари қиссалари, «Муҳаббат қўшиғи» (1967), «Жонгинам, шартингни айт» (1969), «Конизар юлдузлари» (1978), «Омонбой бн Давронбой саргузашти» (1974) ва бошқа асарлар муаллифи. «Сариқ девни миниб» романи (1968) ёзувчига катта шуҳрат келтирган. Шундан кейин «Сариқ девнинг ўлими» (1973), «Беш болали йигитча» (1976), «Қасоскорнинг олтин боши» (1981), «Йиллар ва йўллар» (1983), «Ширин қовунлар мамлакати» (1986), «Мунгли кўзлар» (1988), «Жаннати одамлар» (1996) романлари нашр этилди. Худойберди Тўхтабоев асарлари юморга бойлиги, болалар ҳаёти, уларнинг ўзига хос табиати, хусусиятлари, руҳий кечинмалари ниҳоятда жонли, қизиқарли ва болалар- боп йўсинда маҳорат бн тасвирланиши жиҳатидан ажралиб туради. Адиб ўзбек болалар адабиётини жаҳон миқёсига олиб чиққан ижодкорлардан биридир. Асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).

(Tashriflar: umumiy 171, bugungi 1)

Izoh qoldiring