Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 90 ёшида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиъун Davomini o'qish
Teglar: Xudoyberdi To’xtaboyev
Xudoyberdi To’xtaboev bilan ikki suhbat & Mashhur asarlari va ular asosidagi filmlar
«Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим» — деб ёзган эди олис 1971 йилда италиялик жаҳонга машҳур болалар ёзувчиси Жанни Родари. Davomini o'qish
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari (1) & Xudoyberdi To’xtaboyev. Ilmiy fantastikaning zukko sarvari
Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт Хайнлайн ҳисобланадилар. Лекин, шахсан менга, ўзим физика соҳаси олими бўлганим учунми, илмий тўқимада (Science fiction) Айзек Азимовга етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида, на ҳикоя, на роман, на илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари бузилмаган ҳолда талқин қилинади… Davomini o'qish
“Sehrli qalpoqcha” fil’mi Xalqaro kinofestivalda g’olib bo’ldi.
Куни кеча Москвада Халқаро XV “Сказка” кинофестивали бўлиб ўтди. Ёш томошабинларни Россия ва ҳорижнинг сўнгги эртак-кинолари билан таништирадиган ушбу фестиваль мукофотига таниқли ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари асосида суратга олинган“Сеҳрли қалпоқча” фильми ҳам сазовор бўлди. “Ўзбеккино” буюртмасига биноан режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган фильм “Эртакдаги юмор учун” йўналишида ғолиб бўлди. Режиссёрга кинофестиваль соврини — “Биллур калитча” топширилди. Шунингндек, картинада бош ролни ижро этган ёш актёр Бунёд Раҳматуллаев “Энг яхши актёр” номинациясида ғолиб деб топилди. Davomini o'qish