Sodiq Hidoyat. Ikki hikoya: Obji xonim & Lola

002     Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида кулгичлар ўйнар, истараси иссиқ қиз эди. Уларнинг феъли атвори ҳам фарқли эди… Davomini o'qish

Agata Kristi. Bulbul oshiyoni

015   Аликс Мартинни ўта гўзал ва латофатли атамоқ тўғри бўлмас, унинг ҳусн-таровати тилни ожиз қолдирадиган даражада эмасди. Бироқ ёшликнинг илк босқичини аллақачон босиб ўтган чеҳрасида бахт ва хотиржамлик балқиб турардики, унинг собиқ ҳамкасабалари аввалги ишчан, тиниб-тинчимас, уддабурон, бироз жиззаки, хаёлпарастликдан узоқ шаддод Аликс Кингни таниёлмаган бўлишарди. Davomini o'qish

Edgar Po. Ikki hikoya: Sukunat & Yurak

Ashampoo_Snap_2017.01.19_00h50m11s_001_.png19 январ — Эдгар По таваллуд топган кун

    Жаҳонга машҳур адиб ва шоир Эдгар По Европада сўна бошлаган, аммо Америкада янгиланган Ғарб романтизмининг ёрқин вакилларидан бири, Америка адабиётида фантастик-детектив жанрига асос солган ижодкор ҳисобланади. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Baltasar hayotidagi unutilmas kun. Bir hikoyaning ikki tarjimasi

09    Бугун таниқли адиб Габриэл Гарсиа Маркеснинг машҳур асарларидан бири — «La prodigiosa tarde de Baltazar» («Балтасар ҳаётидаги унутилмас кун») ҳикоясининг ўзбекчалаштирилган  икки  таржимасини  тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш, тил билганлар учун  эса  аслият билан солиштириш мароқли машғулот бўлишига ишонамиз. Davomini o'qish

Xusrav Shohoniy. Mahallamiz do‘xtirlari

09     Зиёли оилада туғилган Хусрав Шоҳоний асли машҳадлик бўлса-да, умрининг охиригача Теҳронда яшаган. У асосан новеллист, ҳажвиячи ҳикоянавис сифатида шуҳрат қозонди. Хусрав Шоҳоний табиатан ҳалол ва адолатпеша бўлганидан ижодининг етакчи мавзусини турмуш иллатларини, турли тоифа кишилари ўртасидаги мунофиқлик, амалпарастлик, мансаб-мартабасини суиистеъмол қилишни қоралаш каби масалалар ташкил қилади.‘‘Боружалининг кўргуликлари’’, ‘‘Ишратхона’’, ‘‘Оғиз-бурун ўпишганлар”, “Тўфон” ва бошқа ҳикоялари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

Anor. Vahima

09

Ўруч дўхтир ҳаётидан нолимасди. Соғлиғи жойида, қирқ бешни қоралаган бўлса ҳам, ҳозиргача лоақал қаттиқроқ тумов билан оғриганини эслолмасди. Оиласидан ҳам кўнгли тўқ. Ўзидан олти ёш катта хотини Покиза рўзғорбоп аёллардан. Уй-жойни саранжом-саришта сақлайди, пишир-куйдирга ҳам уста, ўзи эса хокисор, камсуқум, оғир-босиқ хотин. Бирор марта эрига: “Қаёққа кетувдингизу, қаердан келяпсиз, эрта ёки кеч қайтдингиз”, дея иддао қилмаган. Davomini o'qish