Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий Шарқнинг машҳур шоири, озарбайжон халқининг буюк мутафаккиридир. Фузулийнинг отаси Сулаймоннинг бир вақтлар Озарбайжоннинг Араш деган жойидан Карбалога кўчиб бориб қолганини нақл қиладилар. Фузулий 1498 йилда Ироқнинг Карбало шаҳрида туғилган. Фузулий дастлаб мактабда, кейин эса мадрасада (Бағдодда) таълим олди, тарих, медитсина, астрономия, геометрия, логика ва бошқа фанлар билан шуғулланган. Мактаб ёшидаёқ шеър ёзишни машқ қила бошлаган Фузулий моҳир ва жўшқин лирик шоир бўлиб етишди. Шоирнинг номи буюк Навоий номи билан ҳамиша ёнма-ён келган, девони асрлар оша Навоийники билан бир қаторда мактаб-мадрасаларда ўқитиб келинган. Davomini o'qish