Устоз Эркин Воҳидов нафақат ўзбекнинг,балки бутун туркий халқларнинг атоқли ва ардоқли шоиридир. 1992 йили Туркияда илк маротиба ўтказилган туркий тилда ижод қиладиган шоирларнинг анжуманида буюк турк шоири Юнус Эмро номидаги Халқаро мукофот билан тақдирлангани бежиз эмас.Устознинг шеърий сатрларини билмаган ўзбек бўлмаса керак оламда. Эркин ака менга оқ йўл тилаган устоз сифатида азиз ва ҳурматлидир.Унинг оқ йўли билан 1976 йили ўша даврнинг энг эътиборли журнали «Гулистон»да илк шеърий туркумим босилган эди.Мана орадан қарайиб 36 йил ўтибди.Мен куни кеча муборак 75 ёшини қаршилаган устозга Аллоҳдан сиҳат- саломатлик тилайман.
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Chor minor
Таниқли бастакор, санъат арбоби Мустафо Бафоев Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида яратган «Бухоройи Шариф» филм-достонидан бир қўшиқ. Илк марта Амир Темурнинг 660 йиллигига бағишланган тантанали маросимда намойиш этилган. Қўшиқни Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижро этган. Davomini o'qish
Xurshid Davron & Salohiddin Azizboyev. Muhabbat o’lmagay, muhabbat o’lmas
MUHABBAT O’LMAGAY,MUHABBAT O’LMAS
Chеchaklar nish urgan bahoriy chog’lar,
Shamol ila kеtar,bahor to`xtamas,
Ko`zlarni yashnatib gullagan bog’lar,
Sarg’ayib to`kilar,zinhor to`xtamas.
Faqat yuraklarda muhabbat so`lmas,
Muhabbat o`lmagay,muhabbat o`lmas.
Абдулла Орипов. Сен баҳорни соғинмадингми?
СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Davomini o'qish
Асқад Мухтор. Остонамдан таралган йўллар
ЙЎЛ
Остонамдан таралган йўллар
Эслатади қуёш нурини.
Узоқ-узоқларга кетиб, узайиб,
Узайтади менинг умримни.
Юрганларни дарё дейдилар,
Дарё — чексиз умр эртаги.
Бир кун уйда ўлтириб қолсам,
Ҳаёт гўё четлаб ўтади.
Davomini o'qish
Ойбек. Наъматак
НАЪМАТАК
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида,
Қуёшга кўтариб бир сават оқ гул,
Виқор-ла ўшшайган қоя лабида,
Нафис чайқалади бир туп наъматак…
Майин рақсига ҳеч қониқмас кўнгил,
Ваҳший тошларга ҳам у берар фусун.
Сўнмайди юзида ёрқин табассум,
Яноқларни тутиб олтин бўса-чун
Қуёшга тутади бир сават оқ гул!
Xurshid Davron & Mustafo Bafoyev. Buxoroyi Sharif. Doston-opera. Lavhalar
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish
Ёшлигимиз қўшиқлари. Қурбон ўлам
Болалик қўшиқларимиз.Рашид Бейбутов. Бир қизни учратдим
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Араб тангоси
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Арабча қўшиқ
Alisher Navoiy ruboiy va g’azallari (Video)
Алишер Навоийнинг лирик асарлари жамланган «Хазоим ул маоний» девонида икки ярим мингдан ортиқ ғазал бор. Шарқ адабиётида бирор шоирга бунчалик кўп ғазал ёзиш насиб бўлмаган. Davomini o'qish