Дугонам Розия мен умуман танимаган, ғалатироқ ясаниб олган ўрта ёшлардаги бир хотинни бошлаб келибди. Меҳмонлар билан дастурхонга ўтирдик. Бир пайт қарасам, бояги хотиннинг ҳолати бошқача. Қош-қовоқларини сузиб, бўялган лабларини буриштириб, дастурхонга қия бўлиб ўтирибди. Ўнғайсизланган Розия уни дастурхонга таклиф қилди. Davomini o'qish
Teglar: Habibulla Zayniddin
Farhod Jilon. «Oltin qon»dagi to’y.
Билиб қўй, ботир йигит, элимизға бир кучли душман бостируб келмоқда. Бул душманнинг исмини Искандар Зулқарнайн дейишодур. Ул олис-олис ерлардағи, кўпгина тоғу тошлар, чўлу саҳро, биёбонлар ортиндағи Юнон деган элнинг хоқонидир. Бул ёвуз хоқон кунботишдағи талай элларни муҳосара этмишдур ва эмдиликда нарҳи қон кечуб, туман-туман кишилиқ улкан қўшин бирлан Турон замининға ҳужум қилиб чегарадағи элларни қирғинға олмоқда. Эшитишимизға қарағанда Туроннинг юраги бўлмиш Шамиркент шаҳрини кунфаякун қилуб, кўп халқни, кўп қариндош элатимизни қирғинға олуб эмдиликда бул ёқларға бостуруб келаётурғон эрмиш. Davomini o'qish