Икки кун олдин,жумадан шанбага ўтар кечаси,яна тонгда туриб Юрий Казаковнинг уч ҳикоясини («Адам и Ева»,»Вон бежит собака!»,»Плачу и рыдаю») ҳикояларини ўқиб чиққан эдим. Бу ҳикояларни нечанчи марта ўқиганим саноғини йўқотиб қўйганман. Юрий Казаков ҳикояларини жуда яхши кўраман. Ҳар ўқиганимда,юрагим юмшагандай,тиниқлашгандай бўлади. Айниқса, «Во сне ты горько плакала», «Свечечка» каби ҳикояларини соғиниб қайта- қайта ўқийман.
Кеча эса тўсатдан Ориф Толибнинг сайтига тўқнаш келиб қолиб,танишсам,Орифжон Юрий Казаковнинг «Некрасивая» ҳикоясини ўзбек тилига таржима қилган экан. Сайтга дуч келиб,бир хурсанд бўлган бўлсам,Юрий Казаковнинг ҳикоясини ўқиб икки карра хурсанд бўлдим. Шу хурсадлик билан сизга ҳикояни тавсия қиламан. Davomini o'qish