Zulfiya. She’rlar & Naim Karimov. Zulfiya opa haqida

777Ҳар йили баҳорнинг илк куни – ўзбекнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд айёми кенг нишонланади.

Зулфия Исроилова 1915 йил 1 мартда Тошкентда ҳунарманд-дегрез оиласида туғилди. Унинг бобосини Муслим дегрез дер эдилар ва у Дегрезлик маҳалласида яшар эди. Олов ва темир билан тобланган отасини шоира шундай хотирлайди: “Отам заҳматкаш темирчи эди. Мен ҳамма вақт уни иш кафтида кўрар эдим. Ўша вақтда болаларини боқиш, рўзғор тебратиш учун одамлар жуда кўп меҳнат қилишлари зарур эканлигига сира ақлим етмасди. Отамнинг ҳамма вақт оловга йўлдош касбидан фақат завқ ва шавқни кўрар эдим”. Davomini o'qish

2013 yil mart oyida nishonlanadigan madaniyat,san’at va adabiyot sohasidagi muhim sanalar.

sana

    Эътиборингизга 2013 йилнинг март ойида нишонланадиган маданият,санъат ва адабиёт соҳасидаги муҳим саналар тақвимини ҳавола этмоқдамиз. «Беайб Парвардигор»,деганларидек ушбу тақвимда йўл қўйилган хато ва камчиликларга кўзингиз тушса,бир қошиқ қонимиздан кечиб,бизга хабар беринг. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Uch hikoya.

765

29 феврал – Истеъдодли ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош таваллуд топган кун.

Абдуқаюм дўстим, бу йил 29 февралнинг йўқлигини эътиборга олиб,  туғилган кунингиз билан бугун — 28 февраль куни  табриклашга «мажбурман». Ёзган асарларингиз кўпчиликнинг эътиборини қозониб бораётганидан қувониб, сиз ҳақингизда гап кетса «Бирга ишлаганман» деб мақтаниб қўяман. Сизга ижодий ютуқлар тилайман,янги асарларингизни кўпчилик қаторида интиқлик билан кутаман. Ёшингизга ёш қўшилиб бораверсин! Davomini o'qish

27 fevral — mashhur Enriko Karuzo (1873-1921) tug’ilganiga 240 yil to’ladi.

333

В 1900 году Карузо впервые вышел на сцену театра Ла Скала в Милане с партией Неморино в опере «Любовный напиток» Доницетти. В 1902 году он впервые выступил в театре Ковент-Гарден в Лондоне (Герцог в опере Верди «Риголетто»). Триумф оперного певца Карузо связан с театром Метрополитен-опера в Нью-Йорке, где он был ведущим солистом в период 1903-1920 годов. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Adabiyot inson qalbi uchun kurashdir.

999

Ўзбек адабиётида кечаётган,ҳам миллий, ҳам дунё тажрибаларини ўзлаштирган ҳолда янгиланиш жараёнлари нафақат юртимиздаги адабиёт ихлосмандларида,шунингдек,жаҳон адабиёти ва адабиётшунослик илми одамларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Мана шундай қизиқиш мисоли сифатида куни-кеча  Кореянинг  эътиборли нашри  —   경남 문학  («Gyeongnam Literature») адабиёт журналида таниқли корейс адабиётшуноси,филология фанлари доктори, Донгдук университетининг профессори Ин Гён Оҳнинг таниқли ўзбек ёзувчиси Назар Эшонқул билан қилган суҳбатини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Gulnoza Odilova.Umida Mahmudova. O’zbek tarjimonlari va badiiy tarjimalar.

3345

Одилова Гулноза, Маҳмудова Умида.
Ўзбек таржимонлари ва бадиий таржималар.
“Янги аср авлоди”, Тошкент.2012. – 120 бет.

Таржима – юксак санъат, таржимон эса санъаткордир. Бу машаққатли, аммо хайрли ишга умрини, бутун ижодини, қалб қўрини сарфлаган устозларимизнинг ҳаёт йўли, амалга оширган таржималари билан танишиш ёш авлод вакилларида таржимонлик касбига меҳрни уйғотса ажаб эмас. Кези келганда айтиш жоизки, баъзан таниқли таржимонларимиз ҳақида зарур маълумотларни топиш қийин бўлади. Таниқли таржимашунос олим ва адиб Жуманиёз Шариповнинг “Бадиий таржималар ва моҳир таржимонлар” китоби ўз даврида ўзбек таржимонларининг ишларини ўрганишда, таржима тарихи билан танишишда муҳим манба бўлган. Бугунги кунда бадиий таржимадек машаққатли касбни танлаётган ёш таржимонлар учун устозлар босиб ўтган йўлга назар солиш кони фойдадир. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Uchsam.Hammasini unutsam.Ketsam…

777
Беҳзод Фазлиддин 1983 йил 20 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Чуст туманидаги Дамобод қишлоғида туғилган. 2005 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети бакалаврлик босқичини, 2007 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратурасининг халқаро журналистика бўлимини тамомлаган. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Navoiy va musiqa.

777   Абдурауф Фитрат “ Ўзбек мумтоз мусиқаси ва унинг тарихи” асарида ўтмишда яратилган куйлар, мусиқа назарияси ва ижрочилиги бўйича фикр юритаркан, халқ орасида кенг тарқалган “Қари Наво” куйи ҳақида шундай ёзади: “ Бу куйнинг жуда эски бир куй экани ҳар томонда сўйланиб турур.Эшитганимизга кўра Фарғонада ҳам “Қари Навоий” исмли эски бир куй бор.Тошкент мусиқачилари бу куйни “Қари Наво” дерлар.Бироқ бу исм янглишдир.Алар шул “қари Навоий” исмини бузиб олғонлар.Бухоронинг эски мусиқашунослари орасида бу куйни Навоий асари бўлғони сўйланадир.Мана шу маълумотлардан сўнг “Қари Навоий “ куйининг Алишер Навоий асари бўлғони эҳтимоли кучланиб қоладир”. Davomini o'qish

Sobir O’nar. To’rt hikoya.

Ashampoo_Snap_2016.12.22_17h33m25s_003_.png25 февраль — Ёзувчи Собир Ўнар Таваллуд топган кун

Бугун ўзбекнинг иқтидори баланд ёзувчиси Собир Ўнарнинг туғилган куни. Унинг фақатгина ижоди эмас, «Ёшлик» журналининг бош муҳаррири сифатида кечаётган фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Мен унинг ҳар бир асарини шавқ билан ўқийман. Собирнинг ҳикояларида кечган воқеалар,қаҳрамонлари болалигимни ёдимга солади. Шаҳарга яқин қишлоқда туғилганим учунми, болаликда шаҳардан бироз олисдаги ота уруғим яшайдиган қишлоқларга бориб,ҳафталаб турганимда бутунлай бошқа дунёга тушгандай бўлардим. Собирнинг ҳикоялари ўша дунёдан келгандай… Davomini o'qish

Men sevgan yaponlar haqida ajoyib suhbat: Сакэ и Достоевский

777
Когда случилась «Фукусима», все спрашивали – как же так, почему нет мародерства? С возмущением спрашивали. Потому что по европейско-американско-русским понятиям, если такое случается, должно быть мародерство и грабежи, и если где-то это не происходит, это воспринимается как отсутствие нормы… Когда случился ураган «Катрина», или же в Нью-Йорке в четверти города отрубило электричество – тут же начались грабежи магазинов. В Японии этого не происходит. В Японии утеря религиозности в очень сильной степени началась где-то в 17 веке. И главным ограничителем стал стыд. Очень серьезный ограничитель, но он не имеет отношения к религии. Если человек представит, что он сделает что-нибудь нехорошее, а об этом узнают родители, соседи, люди – это совершенно невозможное испытание для психики… В Японии полный запрет на воровство – «воровать нехорошо». Без объяснений причин и ссылок на авторитеты. Потому что для одного человека это авторитет, а для другого – пустое место. Кроме того, христианский грешник не попадает в рай, для современного человека – это чересчур дальняя перспектива, а стыдно тебе будет сейчас. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hikmatlar & Ayollar haqida.

900
22 феврал — машҳур файласуф Артур Шопенгауер таваллудига 325 йил тўлди.

   Ҳар бир чеклаш бахтга йўллайди. Яъни, бизнинг нигоҳларимиз, ҳаракатларимиз ва шубҳа-гумонларимиз доираси қанчалик тор бўлса, шунчалик бахтиёрмиз. Улар қанчалар кенг бўлса, биз шунчалар кўп азобланамиз ва хавотирга тушамиз. Чунки улар билан бирга бизнинг ташвишларимиз, истакларимиз ҳамда хавотирларимиз ҳам ўсиб, кўпайиб боради.. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ayol

776    Қуёш  кўзни қамаштирадиан даражада оппоқ бўлиб порлаб бепоён осмонни ёритди, сўнг юришини секинлаштиргандай бўлди ва касалхона тепасига келганида бор шуъласини деразаси очиқ хонага туширди, шуъла шу лаҳза каравотда ётган хушбичим ва гўзал аёл юзида жилва қилди, қовоқларини қизартирмоқчи бўлди, лекин тош қотган қовоқлар қилт этмади, шуъла ўзига қадрдон қорачиқларда аксланмоқни истади, аммо уларни топа олмади, у фақат аёлнинг бармоқларида пайдо бўлиб қолган узукнинг олмос кўзчаларидагина акс эта олди….
Davomini o'qish