Umid Bekmuhammad. Barhayot Bunyodov.

888

    Зиё Бунёдов қаттол жангда кўрсатган жасорати учун қаҳрамон унвонига эришди. Аммо,унинг ҳақиқий жасорати илмда намоён бўлди. У бизнинг олимларимиз тилга олишга ҳам қўрққан жасоратли ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди номини китобга солди,тарихимизнинг улкан саҳифаси — Хоразмшоҳлар салтанати ҳақида ёрқин китоб яратди. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hikmatlar & Ayollar haqida.

900
22 феврал — машҳур файласуф Артур Шопенгауер таваллудига 325 йил тўлди.

   Ҳар бир чеклаш бахтга йўллайди. Яъни, бизнинг нигоҳларимиз, ҳаракатларимиз ва шубҳа-гумонларимиз доираси қанчалик тор бўлса, шунчалик бахтиёрмиз. Улар қанчалар кенг бўлса, биз шунчалар кўп азобланамиз ва хавотирга тушамиз. Чунки улар билан бирга бизнинг ташвишларимиз, истакларимиз ҳамда хавотирларимиз ҳам ўсиб, кўпайиб боради.. Davomini o'qish

Rustam Mannopov. Asqartog’ cho’qqisiga yo’l.

777
Қиссадаги инсон тақдирлари, кўплаб образлар талқинида тафтиш вилиш орқали инсоннинг мураккаб қиёфасини кўрсатишга уринилади. Бу қиссадаги ҳар бир образ бутун бошли бир қўриқдай очиб берилади. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов бошқа персонажлар ҳаётига нигоҳ ташлаб инсон руҳиятининг нозик қирраларини очиб беришга уринади. Асардаги воқеа-ҳодисалар ва ривоятлар орқали инсоннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари бойитиб борилади. Қиссадаги ҳар бир образ ўз ҳолича бутун бир олам. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ayol

776    Қуёш  кўзни қамаштирадиан даражада оппоқ бўлиб порлаб бепоён осмонни ёритди, сўнг юришини секинлаштиргандай бўлди ва касалхона тепасига келганида бор шуъласини деразаси очиқ хонага туширди, шуъла шу лаҳза каравотда ётган хушбичим ва гўзал аёл юзида жилва қилди, қовоқларини қизартирмоқчи бўлди, лекин тош қотган қовоқлар қилт этмади, шуъла ўзига қадрдон қорачиқларда аксланмоқни истади, аммо уларни топа олмади, у фақат аёлнинг бармоқларида пайдо бўлиб қолган узукнинг олмос кўзчаларидагина акс эта олди….
Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Qizil olma.

777

Исабеков бу ғаройиб олмани ўша нотаниш қизга совға қилишга қарор қилди. У қизни шаҳар кутубхонасида кўп кўрарди. Шунинг учун бўлса керак, қишлоқ хўжалиги институти жойлашган чекка жойдан шаҳар марказига судралиб борарди. Ўқув залида ўтирганча қандайдир ички туйғуга асосланиб унинг қачон пайдо бўлишини сезарди. У қизни шундай кучли ҳаяжон билан кутардики, нима ўқиётганини тушунмасди. Исабеков эшик қаршисидаги столга ўтириб, у остонада пайдо бўлганда, нигоҳини китобдан узар, кўзлар бир лаҳзага тўқнашарди. У тикилиб туришдан қўрқарди. Қиз ҳам унинг хижолат бўлганини сезгандай тезда бўш жойга бориб, столга сумкасини қўярди-да, китобга кетарди. Исабеков эса китобларни олиб, мағрур, эркин, ҳамиша чиройли кийинган ҳолда яна ёнидан ўтишини кутарди. Davomini o'qish

Mirzo Abdulqodir Bedil. Shavqingni yod etib… (2)

бедил
Мирзо Бедилдан 3861 рубоий мерос қолганини айтадилар. Бу рубоийларда Бедилнинг ўзигагина хос бўлган, заррада олам маъносини бериш маҳорати ёрқин намоён бўлади,ҳар бир рубоий шоир фалсафасининг янги қирраларини кўрсатаверади, Бедил тафаккурининг етти пардага ўранган асрори янгидан кашф этилаверади. Davomini o'qish

Mirzo Abdulqodir Bedil. Shavqingni yod etib… (1)

bedil

Форс-тожик мумтоз шеъриятида Бедилнинг ўзигагина хос бўлган, заррада олам маъносини беришга интилган ва бунга кўпинча эришган шоирнинг кўпгина асарлари ҳар ўқилганида янги қирраларини кўрсатаверади, янгидан кашф этилаверади. Халқимизнинг бу буюк ватандошимизга бўлган меҳрини унга берилган «Абулмаоний» — «Маънолар отаси» деган фахрли лақабининг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Мумтоз Шарқ шеъриятининг биз катта ифтихор билан атайдиганимиз — Бедил чаманидаги анвойи гуллар дунё тургунича ўзининг тенги йўқ муаттар ҳидини сочиб тураверади, иншоолло! Davomini o'qish

Matnazar Abdulhakim. She’rlar

matnazar abdulhakimТаниқли шоир ва таржимон Матназар Абдулҳаким 20 феврал куни 65 ёшга тўлган бўларди.

Ҳозирги адабий жараёнда фаол иштирок этиб, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Юсуф каби ўзидан эзгу ном ва безавол ижодий мерос қолдирган шоирлардан бири – Матназар Абдулҳаким (1948-2010) эди. Матназар Абдулҳаким юрак қўри, виждон амри билан чинакамига ижод қилди. Шоирнинг бутун ижодига хос бу томойил унинг ҳали чоп этилмаган, лекин дўстлари, адабиёт мухлислари бисотида сақланаётган шеърларида ҳам бош мезон бўлиб, улардаги беғубор туйғулар ижодкор маънавий умрининг давоми сифатида қадрлидир. Davomini o'qish

ShukurXolmirzayev haqida uch xotira.

091

Ишонсангиз, эрталабгача мижжа қоққанимиз йўқ. Ўшанда мен ёзувчи асарларининг пойдевори катта ҳаёт эканлигини ҳис қилдим. У киши бир воқеани гапираркан, замирида бошқа гап мавжудлигини айтмай-айтарди. Ёки бирор кишининг ҳаёт тарзини биргина жумла билан ифодалаб ўтарди. Муносабатида, шу гапни мен айтаяпман, деган урғу йўқ эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Bibixonim qissasi» dan parcha.

777
18 феврал — Буюк ватандошимиз Амир Темур хотираси куни.

Хира сариқ доғ бўзариб турган осмонда оч бургутлар чарх уриб айланарди. Улар гоҳ тўсатдан ўқдай бўлиб пастга шўнғир ва панжаларида типирчилаган товушқон ёки очликдан сулайиб қолган тулкини чангаллаб яна шиддат билан юксакка кўтарилардилар. Худди мана шундай тўсатдан чанг солган хасталик АмирТемурни тўшакка ётқизди. Davomini o'qish

To’ra Sulaymon. Go’ro’g’li sulton bir yon,To’ra Sulaymon bir yon…

88915 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун.

Бу оламда Ой танҳо, муборак Қуёш танҳо.
Бўй қизларнинг ичинда шу бир эгма қош танҳо.
Унингдек ҳеч ким менга бўлмаса сирдош танҳо
Гўрўғли султон бир ён, Тўра Сулаймон бир ён.
Davomini o'qish

Omon Matjon. She’rlar va suhbat

7014 феврал — Атоқли ва ардоқли шоир Омон Матжон 70 ёшга тўлди.

Омон Матжон ХХ аср ўзбек шеъриятида ўз изини қолдирган,ўз сўзини айтган шоирлардан бири. Унинг шеърлари ва достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб жойини топган. Бугун атоқли ва ардоқли шоиримизнинг муборак 70 ёшлари билан чин юракдан қутлаймиз. Davomini o'qish