Tursun Ali. She’rlar.

777
5 феврал — таниқли шоир Турсун Алининг туғилган куни.

Болалигим кечган кўча, уни ёқалаб ариқ оқади. Ариқнинг лабида осмон билан сирлашаётгандай серпўстлоқ, сервиқор жийда тебранур… Ўралар сувларни ютгани каби, у жийдани йиллар ютиб кетди. Букун ўша жийдадай кекеайиб бормоқда умрим дарахти. Бу узун умрим ичра, ўшал жийдадай дарахтни кўрмадим сира. Букун тушларимга аждодларим эккан ўша жийда киради. О, бунчалар яқин, бунчалар ойдин болалигим ўлкасидаги жийда. Davomini o'qish

Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. IV-V bob

oydin3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.

    Бобомиз сергакландилар. Қаддини кўтардилар. Чордона қурдилар. Тиззаларини қучоқладилар. Салласини кетига суриб қўйдилар. Еллар забти бобомиз пешонасига хуш ёқди. Отлар кишнаган тарафдан янги ўрилмиш йўнғичқа иси келди. Davomini o'qish

Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. I-III bob

oydin3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.

— Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Eh, akam-a, akam…

076
Шукур Бурҳонов бизнинг кафедрага келиб, «Бу Шукур Холмирзаевни бекорга чалғитаяпсизлар. Мен ундан нимага драмтўгаракка кам қатнашаяпсан, деб сўрасам, «… шу… у-бу нарсани қоралаб юрибман» — дейди. Йўқ, Шукур ёзиб овора бўлиб юрмасин. Ахир у буюк артист-ку. Сизлар ҳам уни йўлдан урманглар», дер эди… Davomini o'qish

Hozirgi o’zbek adabiyotiga bir nazar.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png    Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish