Robert Tompkins. Haqiqat haqida naql

haqiqat

   Ниҳоят,у дунёнинг бир чеккасидаги овлоқ қишлоқда умр бўйи излаганини топди. Ҳақиқат омонат бир кулбада зўрға милтиллаб турган ўчоқ ёнида мунғайиб ўтирарди.

Роберт Томпкинс
ҲАҚИҚАТНИ  ИЗЛАГАН ОДАМ
Хуршид Даврон таржимаси
08

Ниҳоят,у дунёнинг бир чеккасидаги овлоқ қишлоқда умр бўйи излаганини топди. Ҳақиқат омонат бир кулбада зўрға милтиллаб турган ўчоқ ёнида мунғайиб ўтирарди.
У умрида бундай хунук ва қаримсиқ аёлни ҳали кўрмаган эди.
—  Сиз — Ҳақиқатми? — деб сўради овози титраб.
Етти қат букчайган кампир тантанавор бош силкиди.
— Айтинг,мен инсониятга қандай ҳақиқатни айтишим керак? Қайтишимни кутаётган одамларга сиздан  қандай хабар етказай?
Юзи алмисоқдан қолган мисдай кўкарган кампир ёниб турган ўчоққа қараб тупурди -да,жавоб берди:
— Одамларга мени ёш ва соҳибжамол деб айт!

04

Robert Tompkins
HAQIQATNI IZLAGAN ODAM
Xurshid Davron tarjimasi
08

Nihoyat,u dunyoning bir chekkasidagi ovloq qishloqda umr bo’yi izlaganini topdi. Haqiqat omonat bir kulbada zo’rg’a miltillab turgan o’choq yonida mung’ayib o’tirardi.U umrida bunday xunuk va qarimsiq ayolni hali ko’rmagan edi.
— Siz — Haqiqatmi? — deb so’radi ovozi titrab.
Yetti qat bukchaygan kampir tantanavor bosh silkidi.
— Ayting,men insoniyatga qanday haqiqatni aytishim kerak? Qaytishimni kutayotgan odamlarga sizdan qanday xabar yetkazay?
Yuzi almisoqdan qolgan misday ko’kargan kampir yonib turgan o’choqqa qarab tupurdi -da,javob berdi:
— Odamlarga meni yosh va sohibjamol deb ayt!

09

(Tashriflar: umumiy 177, bugungi 1)

2 izoh

  1. Адашмасам, качондир, қаердадир шу мазмундаги кичик шарқ хикматини ўқигандим. Адашаётган хам бўлишим мумкин. Харқандай холатда, бутун умр инсонга йўлдош бўладиган фалсафий хақиқатларга йўғрилган фикр.

Izoh qoldiring