Shavkat Rahmon. Nodirajon,Shoirajon. Muhammadkarim Soipov ijro etgan.

Ҳар гал Шавкат Раҳмоннинг сўнгги шеърларидан «Нодиражон,Шоиражон»ни  ўқиганимда томоғимга йиғи тиқилади. Азиз жўрам ва акамнинг чорасиз дард олдида бўзлаган нидоси йиллар ўтгани сайин юрагимда тоғ бўлиб юксалаётган соғинчга қўшилиб вужудимни титратади. Бу шеър ҳақида гапириш мен учун жуда оғир. Ҳар қандай сўз ортиқча…
Дўстим,биродарим Муҳаммадкаримга ушбу шеърни қўшиққа айлантиргани учун миннатдорчилигимни билдираман.

Шавкат Раҳмон
НОДИРАЖОН,ШОИРАЖОН

Нодиражон, Шоиражон,
танам қимир этмайди,
олис-олис воҳалардан
тоғларимни чақиринг,
осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди.

Нодиражон, Шоиражон
танам қимир этмайди,
кўзимда бир томчи ёш,
сойлар ювса кетмайди.

Нодиражон, Шоиражон,
танам қимир этмайди,
пешонамнинг шўридан
бино бўлган бу дарё…
осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди.

Нодиражон, Шоиражон,
танам қимир этмайди,
боринг, қорли тоғларга:
бир шоир ётибди денг,
Худонинг ҳовлисида…
Осмон тўла ҳаволар
фақат менга етмайди…

(Tashriflar: umumiy 217, bugungi 1)

1 izoh

  1. gap yo’q. shavkat rahmon she’riyatini juda ardoqlayman. unda dard va kurash bor.

Izoh qoldiring