Zamon eng buyuk sarmoyadir.

123
Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз.  Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз. Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг!

889

ЗАМОН ЭНГ БУЮК САРМОЯДИР
Рамазон Айвалли
Илоҳиёт профессори.

Маълумки, узунлигига кўра икки хил йил ҳисоби мавжуддир. Улар, Шамсий(Қуёш) ва Қамарий(Ой) йиллардир. Тарих давомида баъзи тақвимлар қуёшнинг, баъзилари ойнинг, яна бошқалари ҳар иккисининг ҳаракатларини асос олиб тайёрланди ва тайёрланмоқда. Шамсий йил, қуёш йили бўлиб, ер қуръаси(дунё)нинг қуёш атрофида бир марта айланиш даври(вақти)ни билдиради ва 365,242 қуёш кунини ташкил этади. Қамарий йил эса, ой йили бўлиб Ойнинг ер қуръаси(дунё) атрофида 12 марта айланиш вақтини билдиради ва 354,367 қуёш кунини ташкил этади. Шундай қилиб, қуёш йили қамарий йилдан 10,875 кун узоқлиги кўринмоқда.
Жорий йилни фасллар, ой, ҳафта, кун ва соат сингари турғун вақт бўлакларига ажратиб турган, диний-миллий кунларни ва турли хил байрамларни кўрсатадиган жадвалларга “Тақвим” дейилган исм берилгандир. Бир қатор давлатлар ва жамиятларнинг ўзига хос тақвимлари бўлганидек, муайян миллатларнинг ҳам муштарак қўлланиладиган тақвимлари мавжуддир.
Тарихда Ҳижрий (Қамарий ва Шамсий), Румий (Молий), Милодий (Афранжий), Рим (Жулиан), Грегориан исмларини олган тақвимлари маълум.
Ҳозир дунёнинг кўп мамлакатларида қўлланиб келинаётган Григориан тақвимини Франция, Италия 1582 йилда, Олмания 1700, Англия 1751, Болгария 1917, Совет Иттифоқи (Жумладан Ўзбекистон ҳам) 1918, Юнонистон 1923 ва Туркия 1926 йилда қабул этган.
Тақвим учун муҳим бўлган бир хусус бу, бирор аҳамиятли воқеани “тарих боши” этиб қабул қилинишидир. Масалан римликлар Рим шаҳри қурилишининг бошланишини билдирадиган эрадан олдинги 753 йилни тарих боши ҳисоблайдилар. Қадимий юнонистонлилар кўра биринчи марта олимпиада ўйинлари бошланган эрадан олдинги 776 йилни бошланғич ҳисобланади. Насронийлар (Христианлар) эса Исо алийҳиссаломнинг туғилиши тахмин қилинган йилни тарих боши ҳисоблайдилар.
Ҳижрий тақвимда эса бошланғич йил Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алийҳиссаломнинг Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага ҳижрат этган йилидир.
Милодий йилнинг бугунги ҳисобига кўра севимли Пайҳамбаримиз милодий 622 йилда Маккадан Мадинага ҳижрат қилди. 20-сентябр душанба куни Мадинанинг “Кубо” қишлоғига келдилар. Ана шу тарих мусулмонларнинг “Ҳижрий-Шамсий” йил ҳисобининг йил боши бўлиб қолди. Ўша йилнинг Муҳаррам ойининг биринчи куни Ҳижрий – Камарий” ҳисоб йилининг йил боши ҳисобланадиган бўлди. Муҳаррам ойининг биринчи куни Ҳижрий-Камарий йилининг йил боши бўлиб, милодий йилнинг 622-си 16-июлига тўғри келганди. Кун эса жума эди.

Вақтнинг аҳамияти

Оллоҳу таолонинг бандаларига бағишлаган энг қимматли лутфларидан бири ҳам вақт-замон неъматидир. Инсон умри чеклидир. Ўтиб — кечган ҳар бир сония эса, умримизнинг камайиб боришидан даракчидир.
Қуръони каримнинг турли ояти карималарида вақтнинг аҳамиятига диққат этилгандир: “Тонгга ва ўн кечага … қасам” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). “Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиёндадир …” (Аср сураси, 1-2 оятлар).
Буюк олим ва валийлардан бири Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ), “Вақтни ниҳоятда қимматли ва ғанимат билиш лозимдир …”, деганлар.
Оллоҳу таоло марҳамати ила бандаларига эҳсон этган чексиз неъматларга шукр қилишимиз, уларни ўринли қўлланишимиз лозимдир.
Ўтган бир йиллик вақтимизни ҳисоб-китоб қиладиган замонга яқинлашиб келмоқдамиз. Имоми Ғазолий ҳазратлари, “Ҳар бир мусулмон ҳар кун кечаси ётоғига кирганида, ўша кечган куннинг ҳисобини қилиши лозим”, дея марҳамат қиладилар. Ҳар бир дўкондор дўконини ёпаркан, кунлик ҳисоб-китобини қилади. Демак, биз ҳам ҳар куни ўзимизга, оиламизга, миллатимиз-ватанимизга, мусулмон қардошларимизга ва умуман инсониятга арзийдиган қандай ижобий – хайрли ишлар, фидокорликлар қилганлигимизни ҳисоб-китоб этишимиз шартдир.

Бир йил вақтнинг аҳамияти …

Бир йилни қўйинг, жойи, замони ва шартларига кўра бир ойнинг, ҳафтанинг ва куннинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Ҳатто соатнинг, минутнинг ва секундларнинг ҳам аҳамияти ниъоятда буюкдир.
Менга келган бир мактубда вақтнинг аҳамияти тубандагича ифода этилади: “Бир йилнинг қимматини англаш учун синфда қолган ўқувчидан сўра … Бир ойнинг аҳамиятини тушуниш учун саккизда туғилган чақолоқнинг онасидан сўра … Ҳафтанинг қимматини билиш истасанг, ҳафталик журнал чиқарадиган ташвишли кишидан сўра … Бир соатнинг аҳамиятини билишни истасанг, буни учрашишларини кутишган севишганлардан сўра … Бир минутнинг қимматини, поезди кетиб қолган йўловчидан сўра … Бир секунднинг аҳамиятини билишни истасанг, уни бир авариянинг олдини ололмаган машина ҳайдовчидан сўра … Секунднинг юздан бири аҳамиятини англамоқ учун олимпиадада кумуш медал олган чопқирдан сўра.”

Оллоҳга ҳамд бўлсин биз буюк неъматлар ичидамиз …

Атрофга бир назар ташланг! Шукрлар бўлсинки, биз буюк неъматларга эгамиз. Бироқ бу неъматлардан ўринли фойдалана олаяпмизми? Бизлар (муаллиф, Туркия аҳолиси ҳақида сўз юритмоқда – таржимон изоҳи), юз миллионларча, ҳатто миллиардларча кишилардан янада омадли кишилармиз. Чунки Яратган сиз ўқимайдиган тақвимнинг варағи орқасида қуйидагиларни ёзмоқдадир:

“Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз … Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз … Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг!

889

ZAMON ENG BUYUK SARMOYADIR
Ramazon Ayvalli,
 Ilohiyot professori

Ma’lumki, uzunligiga ko’ra ikki xil yil hisobi mavjuddir. Ular, Shamsiy(Quyosh) va Qamariy(Oy) yillardir. Tarix davomida ba’zi taqvimlar quyoshning, ba’zilari oyning, yana boshqalari har ikkisining harakatlarini asos olib tayyorlandi va tayyorlanmoqda. Shamsiy yil, quyosh yili bo’lib, yer qur’asi(dunyo)ning quyosh atrofida bir marta aylanish davri(vaqti)ni bildiradi va 365,242 quyosh kunini tashkil etadi. Qamariy yil esa, oy yili bo’lib Oyning yer qur’asi(dunyo) atrofida 12 marta aylanish vaqtini bildiradi va 354,367 quyosh kunini tashkil etadi. Shunday qilib, quyosh yili qamariy yildan 10,875 kun uzoqligi ko’rinmoqda.
Joriy yilni fasllar, oy, hafta, kun va soat singari turg’un vaqt bo’laklariga ajratib turgan, diniy-milliy kunlarni va turli xil bayramlarni ko’rsatadigan jadvallarga “Taqvim” deyilgan ism berilgandir. Bir qator davlatlar va jamiyatlarning o’ziga xos taqvimlari bo’lganidek, muayyan millatlarning ham mushtarak qo’llaniladigan taqvimlari mavjuddir.
Tarixda Hijriy (Qamariy va Shamsiy), Rumiy (Moliy), Milodiy (Afranjiy), Rim (Julian), Gregorian ismlarini olgan taqvimlari ma’lum.
Hozir dunyoning ko’p mamlakatlarida qo’llanib kelinayotgan Grigorian taqvimini Frantsiya, Italiya 1582 yilda, Olmaniya 1700, Angliya 1751, Bolgariya 1917, Sovet Ittifoqi (Jumladan O’zbekiston ham) 1918, Yunoniston 1923 va Turkiya 1926 yilda qabul etgan.
Taqvim uchun muhim bo’lgan bir xusus bu, biror ahamiyatli voqeani “tarix boshi” etib qabul qilinishidir. Masalan rimliklar Rim shahri qurilishining boshlanishini bildiradigan eradan oldingi 753 yilni tarix boshi hisoblaydilar. Qadimiy yunonistonlilar ko’ra birinchi marta olimpiada o’yinlari boshlangan  eradan oldingi 776 yilni boshlang’ich hisoblanadi. Nasroniylar (Xristianlar) esa Iso aliyhissalomning tug’ilishi taxmin qilingan yilni tarix boshi hisoblaydilar.
Hijriy taqvimda esa boshlang’ich yil Hazrati payg’ambarimiz Muhammad Mustafo aliyhissalomning Makkai Mukarramadan Madinai Munavvaraga hijrat etgan yilidir.
Milodiy yilning bugungi hisobiga ko’ra sevimli Payhambarimiz milodiy 622 yilda Makkadan Madinaga hijrat qildi. 20-sentyabr dushanba kuni Madinaning “Kubo” qishlog’iga keldilar. Ana shu tarix musulmonlarning “Hijriy-Shamsiy” yil hisobining yil boshi bo’lib qoldi. O’sha yilning Muharram oyining birinchi
kuni Hijriy – Kamariy” hisob yilining yil boshi hisoblanadigan bo’ldi. Muharram oyining birinchi kuni Hijriy-Kamariy yilining yil boshi bo’lib, milodiy yilning 622-si 16-iyuliga to’g’ri kelgandi. Kun esa juma edi.

Vaqtning ahamiyati.

Ollohu taoloning bandalariga bag’ishlagan eng qimmatli lutflaridan biri ham vaqt-zamon ne’matidir. Inson umri cheklidir. O’tib — kechgan har bir soniya esa, umrimizning kamayib borishidan darakchidir.
Qur’oni karimning turli oyati karimalarida vaqtning ahamiyatiga diqqat etilgandir: “Tongga va o’n kechaga … qasam” (Fajr surasi, 1-2 oyatlar). “Asr (vaqti)ga qasamki, (barcha) inson ziyondadir …” (Asr surasi, 1-2 oyatlar).
Buyuk olim va valiylardan biri Imomi Rabboniy (rahmatullohi aleyh), “Vaqtni nihoyatda qimmatli va g’animat bilish lozimdir …”, deganlar.
Ollohu taolo marhamati ila bandalariga ehson etgan cheksiz ne’matlarga shukr qilishimiz, ularni o’rinli qo’llanishimiz lozimdir.
O’tgan bir yillik vaqtimizni hisob-kitob qiladigan zamonga yaqinlashib kelmoqdamiz. Imomi G’azoliy hazratlari, “Har bir musulmon har kun kechasi yotog’iga kirganida, o’sha kechgan kunning hisobini qilishi lozim”, deya marhamat qiladilar. Har bir do’kondor do’konini yoparkan, kunlik hisob-kitobini qiladi. Demak, biz ham har kuni o’zimizga, oilamizga, millatimiz-vatanimizga, musulmon qardoshlarimizga va umuman insoniyatga arziydigan qanday ijobiy – xayrli ishlar, fidokorliklar qilganligimizni hisob-kitob etishimiz shartdir.

Bir yil vaqtning ahamiyati …

Bir yilni qo’ying, joyi, zamoni va shartlariga ko’ra bir oyning, haftaning va kunning ahamiyati nihoyatda kattadir. Hatto soatning, minutning va sekundlarning ham ahamiyati ni’oyatda buyukdir.
Menga kelgan bir maktubda vaqtning ahamiyati tubandagicha ifoda etiladi: “Bir yilning qimmatini anglash uchun sinfda qolgan o’quvchidan so’ra … Bir oyning ahamiyatini tushunish uchun sakkizda tug’ilgan chaqoloqning onasidan so’ra … Haftaning qimmatini bilish istasang, haftalik jurnal chiqaradigan tashvishli kishidan so’ra … Bir soatning ahamiyatini bilishni istasang, buni uchrashishlarini kutishgan sevishganlardan so’ra … Bir minutning qimmatini, poezdi ketib qolgan yo’lovchidan so’ra … Bir sekundning ahamiyatini bilishni istasang, uni bir avariyaning oldini ololmagan mashina haydovchidan so’ra … Sekundning yuzdan biri ahamiyatini anglamoq uchun olimpiadada kumush medal olgan chopqirdan so’ra.”

Ollohga hamd bo’lsin biz buyuk ne’matlar ichidamiz …

Atrofga bir nazar tashlang! Shukrlar bo’lsinki, biz buyuk ne’matlarga egamiz. Biroq bu ne’matlardan o’rinli foydalana olayapmizmi? Bizlar (muallif, Turkiya aholisi haqida so’z yuritmoqda – tarjimon izohi), yuz millionlarcha, hatto milliardlarcha kishilardan yanada omadli kishilarmiz. Chunki Yaratgan siz  o’qimaydigan taqvimning varag’i orqasida quyidagilarni yozmoqdadir:

“Agar bugun ertalab, sog’u salomat uyg’ongan bo’lsangiz, kecha vafot qilgan 330 ming kishiga ko’ra omadli ekansiz … Agar bu tong kasallik sezmasdan uyg’ongan bo’lsangiz, shu onda kasalligidan shikoyat qilayotgan bir milliard kishidan omadli ekansiz … Biror xavf-xatar, qiynoqqa tushish ehtimoli, tirik qola olamanmi kabi qo’rquvu tahlikada bo’lmasangiz, 500 million kishidan sizning ahvolingiz yaxshi deganidir. Daromadingiz, yoki muzlatgichingizda yeguliklaringiz, ustingizda kiyimingiz va kirib uxlay oladigan boshpanangiz bor bo’lsa, demak siz dunyodagi 3 milliard kishidan badavlat ekansiz… Cho’ntagizda yoki ishonchli bir joyda pulingiz bor bo’lsa, dunyoning eng imtiyozli bo’lgan bir milliardlik kishilari orasidasiz… Agar biror narsalar o’qiy olsangiz, demak, siz, o’qish va yozishni bilmaydigan 2 milliard kishilardan birisi emassiz… Ota-onangiz sog’ bo’lib, ular ajralishmagan bo’lsalar, xotiningiz va bolalaringiz bilan birga baxtli bir
oila bo’lsangiz, siz bu dunyodagi nodir kishilardan biridirsiz. Shunday ekan, nega qarab turibsiz? Ahvolingizga shukrlar qiling!”

(Tashriflar: umumiy 100, bugungi 1)

Izoh qoldiring