Zamon eng buyuk sarmoyadir.

123
Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз.  Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз. Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг! Davomini o'qish