Abdulazizxon Akramov. Jallodlik falsafasi. 7-eshik. Pir va murid (Qissadan parcha)

Ashampoo_Snap_2018.02.13_21h58m14s_003_.png  Мурид яна саволга чоғланганда пир унга бир имо билан жойини кўрсатди. Исёни бўғзини куйдираётган мурид енгилганча пойгакдаги жойига бориб ўтирди. Аммо қалбида ғалаён кўтарилган эди..(Қиссадан берилган олдинги парчани (8- эшик. Мусиқачи) мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин)

Абдулазизхон Акрамов
ЖАЛЛОДЛИК ФАЛСАФАСИ
Қиссадан парча
077

Еттинчи эшик. Пир ва мурид

76_n.jpg— Агар Азозил сени Ҳаққа олиб борса унга эргаш! …

Сатрларни ўқиркан муриднинг кўзлари саволомуз ҳайратдан ёниб кетди. Чоғроққина тор хонада мутолаага берилган икки муридга қаради . Бири уйқусираб, бири эса минғирлаб паст овозда алланимани такрорларди. Хона тўрида эса устоз кўзларини юмганча ниманидир мушохада қилиб ўтирарди. Китобнинг ўқиган сатридан кейинги сатрлари унга кўринмай қолди. Мубҳамлик ва тўла англамаслик ҳисси бўғзидан ҳиппа бўғди. Китобини аста ёпиб, секин туриб пир қошига бориб чўкка тушиб ўтирди. Пир секин кўзларини очди. Кўзларининг четларидаги ажин тарқади. Муридга ёқимли аммо саволомуз боқди.Мурид журъатини саволга айлантирди:

— Пирим ,инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам эзгулик ҳисси била қола биладими? Шайтоний қиёфа қўрқув қошида жонни сақлай билмак учун энг яхши ҳимоя бўлса ҳам эзгу ниқобдан воз кечмаслик керакми? Аҳир ажал қошида ҳамма эзгулик туйғусини йўқотади. Ўлим ҳавфи инсоннинг асл юзини ниқоблардан ҳоли кўрсата биладику?!

Пир нимжилмайди. Муриднинг кўзларига тик боқди ва ҳотиржам овозда жавоб бера бошлади

— Инсоннинг асл юзи- аслида Оллоҳнинг тажаллийсидир. Тариқат ва тавба зинасидан сўнг барча ниқоблар ечилгуси. Ўлим ниқобни еча билгувчидир. Бизни муҳаббатгина бу даражага кўтара олади. Зеро тошни севган тош бўлади, инсонни севган инсон бўлади, Оллоҳни севган….. Пир сукут сақлади. Зеро сукути энг мутаносиб жавоб эди.

— Устоз сўнгги лаҳзада инсонийлик мақомини қўрқув емиради. қўрқув манбаигина бизни гуноҳдан тийиб тургуси. Дўзах энг яҳши мураббийдир. Унинг сабоғини кучи — азоб ва уқубат қўрқинчи билан узвийдир. Ҳар 13 та руҳий даражада бу мураббий сабоғини олсаккина комиллик роҳига қадам қўя оламизку. Аммо жисмнинг 13 даражаси бизнинг туфроқдан яралганимиз боис лойланишга мойилдир. Гуноҳсиз савоб қадри сезилмаслиги ҳақиқат эмасми? Муриднинг овози ҳаяжондан титраб бироз баландлади.

— Эй шогирд! Ҳақиқатга ташналиккина покланиш эҳтиёжини келтириб чиқаради. Тақво ва ирфон лозим бўлдими демак гуноҳкорлик қисмати бани одамга хосдур. Гуноҳ бу ерда сабаб ҳолос. Иблиснинг сажда қилмаслигини Тангри таоло билмаган дейсанми? Нутфа ила бизни шаклимизни белгилаётганида иймонимиз ҳам танамизга яраша берилмоғи одилликдир. Ҳар қандай яратувчи мақомига эга бўлган жон ўзидан мукаммалроқ жонни яратишни ҳоҳлайди. Биз агар тошдан яралганимизда, собитлик бизни жисмимиз билан ҳамоҳанг бўларди.. Шу сабаб бизни муваққатлигимиз ибтидо билан боғлиқдир . Тазаллум қилаётган руҳ жисмга зиён бермайди. Оллоҳ мукаммаллик манзили экан унга йўл итоат ва ибодатдир. Зеро биз ўзликни топмоқ учун Оллоҳни манзил қилмоғимиз лозим.

– Аҳир бизда мавжуд бўлган ва қалбимизда жўш ура биладиган қотилликлар, разолат ва тубанликка етакловчи сифатлар шайтонийку!- исёнига эрки берди мурид. Пир ҳотиржам аммо ишонч билан жавоб қайтарди.

— Билъакс, ҳаммамиз Оллоҳдан келганмиз ва унга борамиз. Манзил тушунчаси тушунчалар ичида энг муқаддасидир. Манзилга етмайдиган инсон руҳи Оллоҳга азоб келтиради. Ҳудонинг дўзаҳи шулдир…

Мурид яна саволга чоғланганда пир унга бир имо билан жойини кўрсатди. Исёни бўғзини куйдираётган мурид енгилганча пойгакдаги жойига бориб ўтирди. Аммо қалбида ғалаён кўтарилган эди..

Тонг.

Пир обдастасини офтобрўя жойга қўйди. Қуёшда иситилган сув таҳорат учун энг мақбул сувдир. Муридлар ичкари ҳонада ибодат қилишяпти. Пир сув исигунча ерга ўтириб кафтлари билан ҳожатхонагача бўлган йўлни текислаб тозалай бошлади. Майда тош, чўп қўйинки юришга ҳалақит қилгувчи нарсалардан озод этиб орасталади. Йўлакча текис бўла бошлади. Бели толди. Нарироқда турган дараҳт соясида бироз тин олди. Унинг Пири масжидгача бўлган йўлларни кафти билан текисларди. Шогирдига ҳам шуни уқтирганди. Йўл тоза ва бемалол бўлмоғи лозим дер эди у. Ҳожатхона инсонни жисман поклайди. Ибодат эса руҳан. Ҳафсала қилиши лозим, бўлмаса ибодат вақти келиб қолади…

…мамлакатда миш- мишлар урчиб кетди. Пирнинг сафдошлари , муридлари ортгандан ортди. Айниқса, Пир узлатга – ғорга чекингач бутун шогирдлари ҳам мамлакат чеккасидаги ғор олдига кўчиб боришди. Вазият шу қадар тус олдики ҳаттоки ўлка беклари таҳликага тушиб қолди. Пир муридларини лашкар ўрнида фойдаланса борми… Шу ҳаёл ҳокимнинг оромини ўғирлади. Зеро дин- билак ва ақл кучидан минг баробар кучлироқдир. Эътиқод қуролга айланса совут фақат тана бўлади. Бундай қуролга қарши туриш фақат енгилишдир. Лекин беасослик уни тутиб турарди…
..ғор ичкарисида ўтирган пир муридни мук тушиб ибодат қилаётганини кўриб жилмайди. Тасбеҳ ҳаракати давомий. Салла оғирлиги унут. Соқол сояси бўйинда. Тилнинг бемажол ҳаракати товуш сустлиги билан узвий. Қалбда осойишталик.

— Шу мурид бироз исёнкорроқ чиқдида… хаёллади Пир. Исён билан ибодат гўзаллашмайди. Балки, ўзликни англамоқ ва таважжуҳи- қодирни ҳиралаштиради. Ҳабиб бўлмоқ учун ҳилм энг мақбул йўлдир. Вужуд эҳтиёжлари тугаган пайтда руҳ эҳтиёжи энг баланд нуқтасига кўтарилади. Ошиқлик бу баданиятни тарк этмоқликдир…

Мурид китобни очиб ёруғликка тутди.

Ёруғликдан ёруғлик ёруғлашиши мумкин эканда… йилт этиб фикрланди Пирнинг ҳаёли. Нафсидан таҳоратландимикин? Қорин эҳтиёжи истиқомат қилган вужудга илм ҳаё қилиб кирмайди. Риёзат шу эҳтиёж тўлатилмай туриб илмни киришидир.

Муриднинг пешонасида тер йилтиради. Киприк ҳаракати тезлашди. Узтозига бир қур назар солди. Устоз бир меёрда тебраниб ўтирар, кўзлари билан шогирдни давом эттиришини буюргандек нигоҳ билан боқарди. Мурид мук тушиб мутолаада давом этди.

– Устоз осойишталик ниқобини нега доим ибодатдан олдинроқ ечаркина?… саҳифани янгилаётиб ўйлади мурид. Китобни ўқиёлгани йўқ. Мана неча кундирки ҳаёлини бир савол банди этган. Фақат тарбиянинг қусурли андиша уйғотган қисми буни тутиб турибди.

— Ишқ истиғносида висол- қуролдир. Қурол яралагай, кучсизлантиргай, нобуд қилгай. Деган жумлага кўзи тушди. Ошиқлик висолга етгунча содир бўладиган жараёндир. Висолга етишиш ошиқлик учун ношукрликдир. Нафс ишқдан кучли бўлган пайт ҳудбинлик бизга худо ясаб беради. Лекин бунда оташ тушунчаси бўлмайди. Устоз негадир уларни жазбадан сақлайди. Жазба илоҳий висолни бир нуқрасини ибодат маҳали жисмий баданда ҳис этмоқликдир.

–Тайёр эмассан!… шу эшитган фикри. Муроқаба иштиёқи қалбида футувват ва жавонмардлик илдизларини суғуриб юборди. Энди у оғриқли, билинадиган ва осойишта қалб остидаги илоҳий жамол илинжида ёниш ибодатини ҳоҳлаётганди. Оғриқ ва изтиробсиз келадиган висол лаззатли бўлмайди. Пир муридни юзларидаги ўзгаришни кузата бошлади. Исён. Ниҳоят:

— Устоз мана бу ерда шайтонни Тангрига муҳаббати уни лаъин қилди. Мазмунида фикр бор экан. ..деди.

— Муҳаббат ҳеч қачон лаънатга сабабчи бўлмагай. Агар лаънатландими, демак у муҳаббат эмас. Ишқи ирфон вужудингни бир бўлагига айлансин ва у сени мутлақ осойишталикка олиб боргай -, деди Пир.

— Инсон умри мазмунсиз экан ибодат қилишда нима мазмун бор? Биринчи умрни мазмунсиз қилиб иккинчи умрни мазмунлироқ қилмоқ ҳийлаку! Буткул ёрилди мурид ва бақириб юборганини кейин сезди.

Пир ундан индамай юзини ўгириб олди. Мурид саволини яна бир маротаба такрорлади. Лекин Пирдан садо чиқмади.

— Буни ҳам Ҳудодан ўрганганмисиз?!!

— Саволга жимлик билан жавоб беришни ҳам Яратгувчидан ўрганганмисиз? Жаҳлига эрк берди мурид. Бироқ устозида ўзгариш сезмади. Жаҳд билан ўрнидан туриб, устозини орқасидан қандайдир куч тасирида келиб урмоқчидек ҳезланди. Бироқ Пир олдида турган Қуръон уни тўҳтатди. Муридлар уни қўлидан маҳкам тутиб ташқарига судрашди. Бошқа ғорга уни яқинлаштиришмади Пир муридидан айрилганлигини тушуниб етди ва тавбага берилди. Мурид бир ойлаб ғор атрофида устозидан мурувват кутиб яшаб юрди. Аммо қабул бўлмагач исён ва алам туфайли қатий қарорга келди…

…беклар ҳузуридан чиқаётган муриднинг кўзлари қасос ўтида ёнарди. Ҳозирги айтган гаплари асоссиз эканлигини ҳис қилсада бироқ қалбидаги иймонни интиқом олови куйдириб ташлади.

– ўзи яратган Инсондан юз ўгирган Ҳудо – Ҳудо эмас! Пичирларди у.

…майдонда ғала ғовур кўтарилди. Муридлар саросимада норозиликларини билдиришарди. Уввос тортишарди . Кўзларидан қон ёшлари сизиб ҳокимдан адолат сўрашарди. Пирдан розилик сўраб йиғлаб сиқташарди… Дорнинг ёғочи қуёшда қорайиброқ кўринади. Оломон кўзларини Пирдан узишмайди. Пир юзида ним табассум билан атрофга боқади. Тамошога талабгор оломон ғала ғовури.

дор олдига ҳукмбардор чиқиб келди ва ҳоким қарорини ўқиб эшиттирди.

Муридлар йиғиси атрофни тутди. Миршаблар уларни доира шаклида дордан узоқроқда тутиб туришарди.

Дор олдига Пирни олиб чиқдилар. Бошига қоп кийган жаллод арқонни тугди. Қўллари негадир титрарди уни. Арқонни қаттиқ тортаркан Пирни арқон тагига олиб келди. Пир Оллоҳга шукр! деб сўзлади. Шунда…. !

дорнинг арқони бирдан ечилиб кетди! Ҳамма бирдан оҳ тортиб юборди. Бошига қоп кийган жаллод шоша пиша арқонни олиб қайта тугишга уринди. Бироқ қалтироқ қўл бунга изн бермади. Ҳаёжондан титрар бир Пирга бир ҳалққа қараб қўярди. У арқонни нимагадир туга олмаётганди. Пир қоп кийган жаллод муриди эканлигини фаҳмлади. Аста уни олдига келиб арқонни қўлидан олди. Жаллод қотиб қолди. Пир шошилмасдан арқонни туйди ва муридини қўлига тутқазди.Пир ҳилм билан жаллодни қатл қилди! Жаллодни раҳм шавқат ўлдиради. Қоп ҳўл бўлиб кетди.Пир арқонга қараб интилди ва бўйнини арқонга киргизди. Муридлар уввос тортиб йиғлай бошлашди.

– Ўлим олдида:- деди у муридига қараб пичирлаб нопок одамгина ўз эзгу қиёфасини йўқотажак. Агар сенинг қалбинг Оллоҳ жилваси билан мукаррам экан ҳеч қандай қўрқув сенинг асл қиёфангга заҳмат етказмагай… Пирнинг сўнги ўгити эди бу

Мурид беҳол бўлиб дор олдига қулади..

Арқон тортилди. Пирнинг титраётган оёқларини муридларнинг кўз ёшлари ювди.

Дор олдида энди иккита мурда турарди…

2010 йил Яйпан

Photoshop___Multicolored_abstraction_smoke_050381_.jpg   Murid yana savolga chog‘langanda pir unga bir imo bilan joyini ko‘rsatdi. Isyoni bo‘g‘zini kuydirayotgan murid yengilgancha poygakdagi joyiga borib o‘tirdi. Ammo qalbida g‘alayon ko‘tarilgan edi... (Qissadan berilgan oldingi parchani (8- eshik. Musiqachi) mana bu sahifada o‘qishingiz mumkin)

Abdulazizxon Akramov
JALLODLIK FALSAFASI
Qissadan parcha
077

Abdulazizxon Akramov 1987 yilda Yaypan shahrida tug‘ilgan. O‘rta maktabdan keyin Andijon Davlat tibbiyot institutida tahsil olib, 2014 yili tugatgan. Tibbiyot sohasida faoliyat yuritsa-da, o‘zining aytishicha, she’riyatning barcha zamonaviy turlariga qiziqadi. Qiziqishi barobar o‘z qalamini bu turlarda sinab ko‘rishga intiladi. Ijodiy ishlari vaqtli matbuotda, shu jumladan “Xurshid Davron kutubxonasi”da e’lon qilingan.

07

Yettinchi eshik. Pir va murid

— Agar Azozil seni Haqqa olib borsa unga ergash! …

1014074-doc2fb_image_03000001.pngSatrlarni o‘qirkan muridning ko‘zlari savolomuz hayratdan yonib ketdi. Chog‘roqqina tor xonada mutolaaga berilgan ikki muridga qaradi . Biri uyqusirab, biri esa ming‘irlab past ovozda allanimani takrorlardi. Xona to‘rida esa ustoz ko‘zlarini yumgancha nimanidir mushoxada qilib o‘tirardi. Kitobning o‘qigan satridan keyingi satrlari unga ko‘rinmay qoldi. Mubhamlik va to‘la anglamaslik hissi bo‘g‘zidan hippa bo‘g‘di. Kitobini asta yopib, sekin turib pir qoshiga borib cho‘kka tushib o‘tirdi. Pir sekin ko‘zlarini ochdi. Ko‘zlarining chetlaridagi ajin tarqadi. Muridga yoqimli ammo savolomuz boqdi.Murid jur’atini savolga aylantirdi:

— Pirim ,inson har qanday holatda ham ezgulik hissi bila qola biladimi? Shaytoniy qiyofa qo‘rquv qoshida jonni saqlay bilmak uchun eng yaxshi himoya bo‘lsa ham ezgu niqobdan voz kechmaslik kerakmi? Ahir ajal qoshida hamma ezgulik tuyg‘usini yo‘qotadi. O‘lim havfi insonning asl yuzini niqoblardan holi ko‘rsata biladiku?!

Pir nimjilmaydi. Muridning ko‘zlariga tik boqdi va hotirjam ovozda javob bera boshladi

— Insonning asl yuzi- aslida Ollohning tajalliysidir. Tariqat va tavba zinasidan so‘ng barcha niqoblar yechilgusi. O‘lim niqobni yecha bilguvchidir. Bizni muhabbatgina bu darajaga ko‘tara oladi. Zero toshni sevgan tosh bo‘ladi, insonni sevgan inson bo‘ladi, Ollohni sevgan….. Pir sukut saqladi. Zero sukuti eng mutanosib javob edi.

— Ustoz so‘nggi lahzada insoniylik maqomini qo‘rquv yemiradi. qo‘rquv manbaigina bizni gunohdan tiyib turgusi. Do‘zax eng yahshi murabbiydir. Uning sabog‘ini kuchi — azob va uqubat qo‘rqinchi bilan uzviydir. Har 13 ta ruhiy darajada bu murabbiy sabog‘ini olsakkina komillik rohiga qadam qo‘ya olamizku. Ammo jismning 13 darajasi bizning tufroqdan yaralganimiz bois loylanishga moyildir. Gunohsiz savob qadri sezilmasligi haqiqat emasmi? Muridning ovozi hayajondan titrab biroz balandladi.

— Ey shogird! Haqiqatga tashnalikkina poklanish ehtiyojini keltirib chiqaradi. Taqvo va irfon lozim bo‘ldimi demak gunohkorlik qismati bani odamga xosdur. Gunoh bu yerda sabab holos. Iblisning sajda qilmasligini Tangri taolo bilmagan deysanmi? Nutfa ila bizni shaklimizni belgilayotganida iymonimiz ham tanamizga yarasha berilmog‘i odillikdir. Har qanday yaratuvchi maqomiga ega bo‘lgan jon o‘zidan mukammalroq jonni yaratishni hohlaydi. Biz agar toshdan yaralganimizda, sobitlik bizni jismimiz bilan hamohang bo‘lardi.. Shu sabab bizni muvaqqatligimiz ibtido bilan bog‘liqdir . Tazallum qilayotgan ruh jismga ziyon bermaydi. Olloh mukammallik manzili ekan unga yo‘l itoat va ibodatdir. Zero biz o‘zlikni topmoq uchun Ollohni manzil qilmog‘imiz lozim.

– Ahir bizda mavjud bo‘lgan va qalbimizda jo‘sh ura biladigan qotilliklar, razolat va tubanlikka yetaklovchi sifatlar shaytoniyku!- isyoniga erki berdi murid. Pir hotirjam ammo ishonch bilan javob qaytardi.

— Bil’aks, hammamiz Ollohdan kelganmiz va unga boramiz. Manzil tushunchasi tushunchalar ichida eng muqaddasidir. Manzilga yetmaydigan inson ruhi Ollohga azob keltiradi. Hudoning do‘zahi shuldir…

Murid yana savolga chog‘langanda pir unga bir imo bilan joyini ko‘rsatdi. Isyoni bo‘g‘zini kuydirayotgan murid yengilgancha poygakdagi joyiga borib o‘tirdi. Ammo qalbida g‘alayon ko‘tarilgan edi..

Tong.

Pir obdastasini oftobro‘ya joyga qo‘ydi. Quyoshda isitilgan suv tahorat uchun eng maqbul suvdir. Muridlar ichkari honada ibodat qilishyapti. Pir suv isiguncha yerga o‘tirib kaftlari bilan hojatxonagacha bo‘lgan yo‘lni tekislab tozalay boshladi. Mayda tosh, cho‘p qo‘yinki yurishga halaqit qilguvchi narsalardan ozod etib orastaladi. Yo‘lakcha tekis bo‘la boshladi. Beli toldi. Nariroqda turgan daraht soyasida biroz tin oldi. Uning Piri masjidgacha bo‘lgan yo‘llarni kafti bilan tekislardi. Shogirdiga ham shuni uqtirgandi. Yo‘l toza va bemalol bo‘lmog‘i lozim der edi u. Hojatxona insonni jisman poklaydi. Ibodat esa ruhan. Hafsala qilishi lozim, bo‘lmasa ibodat vaqti kelib qoladi…

…mamlakatda mish- mishlar urchib ketdi. Pirning safdoshlari , muridlari ortgandan ortdi. Ayniqsa, Pir uzlatga – g‘orga chekingach butun shogirdlari ham mamlakat chekkasidagi g‘or oldiga ko‘chib borishdi. Vaziyat shu qadar tus oldiki hattoki o‘lka beklari tahlikaga tushib qoldi. Pir muridlarini lashkar o‘rnida foydalansa bormi… Shu hayol hokimning oromini o‘g‘irladi. Zero din- bilak va aql kuchidan ming barobar kuchliroqdir. E’tiqod qurolga aylansa sovut faqat tana bo‘ladi. Bunday qurolga qarshi turish faqat yengilishdir. Lekin beasoslik uni tutib turardi…
..g‘or ichkarisida o‘tirgan pir muridni muk tushib ibodat qilayotganini ko‘rib jilmaydi. Tasbeh harakati davomiy. Salla og‘irligi unut. Soqol soyasi bo‘yinda. Tilning bemajol harakati tovush sustligi bilan uzviy. Qalbda osoyishtalik.

— Shu murid biroz isyonkorroq chiqdida… xayolladi Pir. Isyon bilan ibodat go‘zallashmaydi. Balki, o‘zlikni anglamoq va tavajjuhi- qodirni hiralashtiradi. Habib bo‘lmoq uchun hilm eng maqbul yo‘ldir. Vujud ehtiyojlari tugagan paytda ruh ehtiyoji eng baland nuqtasiga ko‘tariladi. Oshiqlik bu badaniyatni tark etmoqlikdir…

Murid kitobni ochib yorug‘likka tutdi.

Yorug‘likdan yorug‘lik yorug‘lashishi mumkin ekanda… yilt etib fikrlandi Pirning hayoli. Nafsidan tahoratlandimikin? Qorin ehtiyoji istiqomat qilgan vujudga ilm hayo qilib kirmaydi. Riyozat shu ehtiyoj to‘latilmay turib ilmni kirishidir.

Muridning peshonasida ter yiltiradi. Kiprik harakati tezlashdi. Uztoziga bir qur nazar soldi. Ustoz bir meyorda tebranib o‘tirar, ko‘zlari bilan shogirdni davom ettirishini buyurgandek nigoh bilan boqardi. Murid muk tushib mutolaada davom etdi.

– Ustoz osoyishtalik niqobini nega doim ibodatdan oldinroq yecharkina?… sahifani yangilayotib o‘yladi murid. Kitobni o‘qiyolgani yo‘q. Mana necha kundirki hayolini bir savol bandi etgan. Faqat tarbiyaning qusurli andisha uyg‘otgan qismi buni tutib turibdi.

— Ishq istig‘nosida visol- quroldir. Qurol yaralagay, kuchsizlantirgay, nobud qilgay. Degan jumlaga ko‘zi tushdi. Oshiqlik visolga yetguncha sodir bo‘ladigan jarayondir. Visolga yetishish oshiqlik uchun noshukrlikdir. Nafs ishqdan kuchli bo‘lgan payt hudbinlik bizga xudo yasab beradi. Lekin bunda otash tushunchasi bo‘lmaydi. Ustoz negadir ularni jazbadan saqlaydi. Jazba ilohiy visolni bir nuqrasini ibodat mahali jismiy badanda his etmoqlikdir.

–Tayyor emassan!… shu eshitgan fikri. Muroqaba ishtiyoqi qalbida futuvvat va javonmardlik ildizlarini sug‘urib yubordi. Endi u og‘riqli, bilinadigan va osoyishta qalb ostidagi ilohiy jamol ilinjida yonish ibodatini hohlayotgandi. Og‘riq va iztirobsiz keladigan visol lazzatli bo‘lmaydi. Pir muridni yuzlaridagi o‘zgarishni kuzata boshladi. Isyon. Nihoyat:

— Ustoz mana bu yerda shaytonni Tangriga muhabbati uni la’in qildi. Mazmunida fikr bor ekan. ..dedi.

— Muhabbat hech qachon la’natga sababchi bo‘lmagay. Agar la’natlandimi, demak u muhabbat emas. Ishqi irfon vujudingni bir bo‘lagiga aylansin va u seni mutlaq osoyishtalikka olib borgay -, dedi Pir.

— Inson umri mazmunsiz ekan ibodat qilishda nima mazmun bor? Birinchi umrni mazmunsiz qilib ikkinchi umrni mazmunliroq qilmoq hiylaku! Butkul yorildi murid va baqirib yuborganini keyin sezdi.

Pir undan indamay yuzini o‘girib oldi. Murid savolini yana bir marotaba takrorladi. Lekin Pirdan sado chiqmadi.

— Buni ham Hudodan o‘rganganmisiz?!!

— Savolga jimlik bilan javob berishni ham Yaratguvchidan o‘rganganmisiz? Jahliga erk berdi murid. Biroq ustozida o‘zgarish sezmadi. Jahd bilan o‘rnidan turib, ustozini orqasidan qandaydir kuch tasirida kelib urmoqchidek hezlandi. Biroq Pir oldida turgan Qur’on uni to‘htatdi. Muridlar uni qo‘lidan mahkam tutib tashqariga sudrashdi. Boshqa g‘orga uni yaqinlashtirishmadi Pir murididan ayrilganligini tushunib yetdi va tavbaga berildi. Murid bir oylab g‘or atrofida ustozidan muruvvat kutib yashab yurdi. Ammo qabul bo‘lmagach isyon va alam tufayli qatiy qarorga keldi…

…beklar huzuridan chiqayotgan muridning ko‘zlari qasos o‘tida yonardi. Hozirgi aytgan gaplari asossiz ekanligini his qilsada biroq qalbidagi iymonni intiqom olovi kuydirib tashladi.

– o‘zi yaratgan Insondan yuz o‘girgan Hudo – Hudo emas! Pichirlardi u.

…maydonda g‘ala g‘ovur ko‘tarildi. Muridlar sarosimada noroziliklarini bildirishardi. Uvvos tortishardi . Ko‘zlaridan qon yoshlari sizib hokimdan adolat so‘rashardi. Pirdan rozilik so‘rab yig‘lab siqtashardi… Dorning yog‘ochi quyoshda qorayibroq ko‘rinadi. Olomon ko‘zlarini Pirdan uzishmaydi. Pir yuzida nim tabassum bilan atrofga boqadi. Tamoshoga talabgor olomon g‘ala g‘ovuri.

dor oldiga hukmbardor chiqib keldi va hokim qarorini o‘qib eshittirdi.

Muridlar yig‘isi atrofni tutdi. Mirshablar ularni doira shaklida dordan uzoqroqda tutib turishardi.

Dor oldiga Pirni olib chiqdilar. Boshiga qop kiygan jallod arqonni tugdi. Qo‘llari negadir titrardi uni. Arqonni qattiq tortarkan Pirni arqon tagiga olib keldi. Pir Ollohga shukr! deb so‘zladi. Shunda…. !

dorning arqoni birdan yechilib ketdi! Hamma birdan oh tortib yubordi. Boshiga qop kiygan jallod shosha pisha arqonni olib qayta tugishga urindi. Biroq qaltiroq qo‘l bunga izn bermadi. Hayojondan titrar bir Pirga bir halqqa qarab qo‘yardi. U arqonni nimagadir tuga olmayotgandi. Pir qop kiygan jallod muridi ekanligini fahmladi. Asta uni oldiga kelib arqonni qo‘lidan oldi. Jallod qotib qoldi. Pir shoshilmasdan arqonni tuydi va muridini qo‘liga tutqazdi.Pir hilm bilan jallodni qatl qildi! Jallodni rahm shavqat o‘ldiradi. Qop ho‘l bo‘lib ketdi.Pir arqonga qarab intildi va bo‘ynini arqonga kirgizdi. Muridlar uvvos tortib yig‘lay boshlashdi.

– O‘lim oldida:- dedi u muridiga qarab pichirlab nopok odamgina o‘z ezgu qiyofasini yo‘qotajak. Agar sening qalbing Olloh jilvasi bilan mukarram ekan hech qanday qo‘rquv sening asl qiyofangga zahmat yetkazmagay… Pirning so‘ngi o‘giti edi bu

Murid behol bo‘lib dor oldiga quladi..

Arqon tortildi. Pirning titrayotgan oyoqlarini muridlarning ko‘z yoshlari yuvdi.

Dor oldida endi ikkita murda turardi…

2010 yil Yaypan

044

(Tashriflar: umumiy 278, bugungi 1)

Izoh qoldiring