Михни қайираётиб чиранган билакларидаги томирига эътибор берди. У томир кўкиш бўлиб майсанинг ерга кўмилган ҳолатига ўхшарди. Томиридаги қон гўёки михни қайириш учун ўрнидан тураётгандай таасурот уйғотди. Ҳолбуки чираниш кучи томирни шу даражада чиройли ва кўримли қилган эди!.. Davomini o'qish
Teglar: Abdulazizxon Akramov
Abdulazizxon Akramov. Noma
Дилга ишқни солди минг шукур, Эй пок қалбли — кўзни ёшладим. Ифодага қувват берсин Ҳақ, Оллоҳ номи билан бошладим… Davomini o'qish
Abdulazizxon Akramov. Jallodlik falsafasi. 7-eshik. Pir va murid (Qissadan parcha)
Мурид яна саволга чоғланганда пир унга бир имо билан жойини кўрсатди. Исёни бўғзини куйдираётган мурид енгилганча пойгакдаги жойига бориб ўтирди. Аммо қалбида ғалаён кўтарилган эди..(Қиссадан берилган олдинги парчани (8- эшик. Мусиқачи) мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин)
Abdulazizxon Akramov. Jallodlik falsafasi. 8- eshik. Musiqachi (Qissadan parcha)
Адабиёт тарихи тажрибалардан иборат. Тажриба йўқ жойда ҳаракат бир тарзда, мактабдаги бадантарбия ёки ҳарбий тайёргарлик дарсларида (биз ўқиганда бор эди, ҳозир борми билмайман) «Турган жойингда, бир, икки, уч» (русчаси аниқроқ: На месте шагом марш!) машқига ўхшайди. Баъзи тажрибалар тажрибалигича қолиб кетади, Davomini o'qish
Abdulazizxon Akramov. She’rlar
Бугун шоир дўстим Нодир Жонузоқ билан суҳбатлашиб ўтирганимизда, бир Абдулазиз деган шоир бор, мутахассислиги бўйича врач бўлса ҳам, яхши шеърлар ёзяпти, деб қолди. Хуршид аканинг сайтидан топиб, шеърларини ўқиб чиқдим. Изланишлари менга маъқул бўлди (Фахриддин Низом — Фахриёрнинг фейсбук саҳифасидаги ёзувидан).
Abdulazizxon Akramov. She’rlar
Абдулазизхон Акрамов шеърларига бир неча ой муқаддам фейсбукдаги даврадошларимдан бири диққатимни қаратган эди. Анчагача унинг шеърларини кузатиб юрдим. Билдимки, ёш шоирнинг тажрибалари фақат менда эмас, бошқаларда ҳам якдил бир таасассурот қолдирмаяпти. Кимдир бу тажрибаларни мутлақ рад этса, яна кимдир тўлиқ маъқуллайди. Нима бўлгандаям, Абдулазизхон шеърлари мавжуд экан, шоир уларни эълон қилар экан, биз уларга бўлган муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Davomini o'qish