Шоир дўстим Жонтемир Жондорнинг талаби билан ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган туркум машқларни жойлаяпман. Сўнгги йилларда фақир ижодида табиат лирикасининг адади ошиб борди. Бошқа мавзулардан бир муддат чекиндик. Руҳият манзаралари ҳам табиат мавзуларига кўчди. Ички кечинмаларни-да, шу тасвирлардан илғаш мумкин. Биз тенгқур авлод бир-биримизни суяб, баъзида «калтаклаб» вояга етдик. Назаримда энди ёшлик ортда қолди. Шеърсевар ўқувчилар олдида «қарз»имиз бор. ИншаАллоҳ, яқин фурсатда илк китоб билан бу «қарз»имизни тўлаб, ўтган адабий умр учун ҳисоб берамиз. Аллоҳ куч-қувват, чиройли умр берса, Сизларнинг хизматингиздаман!
Барчангизга юксак эҳтиром билан,
Раҳмиддин Исломий Davomini o'qish

Shayxontohur tumani Maktabgacha va maktab ta’limi bo’limi taqdim etadi:





Одам Атонинг марсияси билан бошланган адабиёт ўзининг маслак ва баёнларига рангинлик олиб кирди. Макон ва замон таъқибида идеал қаҳрамонлар яратди, замонасоз тасвирлар чизди. Аммо ҳеч қандай давр ва манзил адабиётнинг моҳиятини маҳв этолмади…
Дунёда энг оғир юк нима? Тоғми, тошми ёки темир? Йўқ, буюк мутафаккирлар ва чинакам ижодкорлар учун энг оғир юк Ҳақиқат ва Сўз юкидир!..