Budda hikmatlari

Ashampoo_Snap_2017.02.27_22h57m15s_009_.png    Шогирдларим! Айтинг-чи, сиз атрофдагиларга қандай наф келтирдингиз. Зеро, кавакдаги бойқуш ҳам вақтини сиздан кўра фойдалироқ нарсаларга сарфлайди! Сиз ё тер тўкиб, ерда меҳнат қилмоғингиз ёхуд ёлғизликда ердан юксакликка кўтарилишга ўзингизда руҳий қувват топмоғингиз даркор... Davomini o'qish

Xoja Ahrori Valiy aytur erdilarkim…& Tabarruk risolalar & Xo’ja Ahror hayoti va faoliyati

Ashampoo_Snap_2017.02.26_22h55m23s_004_a.png   Айтур эрдиларким: подшоҳларнинг билмоқлари лозимки, салтанат Яратганнинг марҳамати билан уларга инъом этилган буюк бойликдир. Шунинг учун бу буюк бойлик қадрига етиб, фурсатни ғанимат деб билсинлар… Davomini o'qish

Efeslik Buqrot (Geraklit). Hikmatlar.

Ashampoo_Snap_2017.03.25_17h33m10s_004_.png    Милоддан аввалги V асрнинг иккинчи ярмида яшаб ўтган юнон файласуфи Кратил шундай деганди: «Буқрот айтганидек, оқаётган сувга икки марта эмас, ҳатто бир марта ҳам шўнғиб бўлмайди. Чунки нима ҳақда гапирмайлик, биз тугал фикр айтиб улгурмасимиздан узлуксиз ўткинчилик қонунига бўйсунувчи ҳар қандай воқеликнинг моҳияти ўзгариб кетади». Davomini o'qish

Protagor. Naqllari va hikmatlari.

Ashampoo_Snap_2017.03.25_17h44m13s_007_.png     Айтишларича, бир одамнинг икки ўғли ва бисотида биттагина кемаси бўлган. У ана шу кемани қайси ўғлига мерос қилиб қолдиришини билмай боши қотади. Ўйлай-ўйлай охир-оқибат, икки ўғлига бир хил шарт қўяди. Яъни, қайси бири кеманинг ён чеккасига биринчи бўлиб қўлини теккизса, кема ўшанга насиб этишини маълум қилади. Белгиланган куни икки ўғил икки қайиққа ўтириб, кема томон зўр бериб эшкак эша бошлайдилар… Davomini o'qish

Otto fon Bismark. Aytganlari, hikmatlari.

345    Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар қандай инқилобни даҳолар тайёрлайди, фанатиклар амалга оширади, унинг меваларидан эса муттаҳамларгина баҳраманд бўлади. Davomini o'qish

Ilm haqida Sharq hikmatlari & Komillik o’gitlari

0_163972_8f7d420f_orig.png   Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish

Biant. Hikmatlar.

555
Биантнинг она шаҳри Капкарда Кир лашкарлари томонидан забт этилади. Шаҳар аҳолиси энг қимматбаҳо буюмларини олиб қоча бошлайди. Фақат Биантгина ҳеч нарса олмай, бўш қўл билан шаҳардан чиқиб кетади. Буни кўрган ҳамшаҳарлари ундан: «Сен нега ҳеч нарса олмадинг?» — деб сўрашади. Шунда Биант: «Ҳамма нарсамни ўзим билан олиб юраман», — деб жавоб беради. Davomini o'qish

3 may — Mashhur faylasuf Nikkolo Makiavelli tavallud topgan kun. Makiavelli hikmatlari.

223

Сохибқирон Амир Темурнинг „Kyч адолатдадир» тамойили акс этган „Темур тузуклари» Шарқ мамлакатлари хукмдорлари учун қанчалик зарур қўлланма бўлган бўлса, кўпроқ „Адолат кучдадир» деган ғарбона менталитет акс этган Макиавеллининг „Ҳукмдор» асари 400 йилдан кўпроқ давр мобайнида Fapб мамлакатлари давлат бошлиқлари диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда. Davomini o'qish

Mishel Monten. Hikmatlar.

043
Гюстав Флобер  Монтен ҳақида шундай ёзади: «Қандай китоб ўқиш кераклиги билан қизиқаяпсизми? Монтенни ўқинг. Ўқиганда ҳам шошмасдан, оҳиста ўқинг! Қалбингиз буюк донолар фикри билан тўйинган закийлик муҳитидан баҳра олсин. Шу боис мен сизга дастлаб Монтенни ўқишингизни маслаҳат бераман. Уни бошидан охиригача ўқиб тугатгандан кейин, яна қайта мутолаа қилишга киришинг». Davomini o'qish

Zamon eng buyuk sarmoyadir.

123
Агар бугун эрталаб, соғу саломат уйғонган бўлсангиз, кеча вафот қилган 330 минг кишига кўра омадли экансиз.  Агар бу тонг касаллик сезмасдан уйғонган бўлсангиз, шу онда касаллигидан шикоят қилаётган бир миллиард кишидан омадли экансиз. Бирор хавф-хатар, қийноққа тушиш эҳтимоли, тирик қола оламанми каби қўрқуву таҳликада бўлмасангиз, 500 миллион кишидан сизнинг аҳволингиз яхши деганидир. Даромадингиз, ёки музлатгичингизда егуликларингиз, устингизда кийимингиз ва кириб ухлай оладиган бошпанангиз бор бўлса, демак сиз дунёдаги 3 миллиард кишидан бадавлат экансиз… Чўнтагизда ёки ишончли бир жойда пулингиз бор бўлса, дунёнинг энг имтиёзли бўлган бир миллиардлик кишилари орасидасиз… Агар бирор нарсалар ўқий олсангиз, демак, сиз, ўқиш ва ёзишни билмайдиган 2 миллиард кишилардан бириси эмассиз… Ота-онангиз соғ бўлиб, улар ажралишмаган бўлсалар, хотинингиз ва болаларингиз билан бирга бахтли бир оила бўлсангиз, сиз бу дунёдаги нодир кишилардан биридирсиз. Шундай экан, нега қараб турибсиз? Аҳволингизга шукрлар қилинг! Davomini o'qish