Fariduddin Attor. Mantiqut tayr & Ilohiynoma & Jamol Kamol. Safar daftaridan & Abdurahmon Pirimqulov. Attorga ta’zim

Ashampoo_Snap_2018.02.01_18h10m13s_002_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

Жамол Камол йирик ирфоний асар таржимасига киришар экан, имкон қадар аслият руҳини таъминлашга ҳаракат қилган ва бунга эришган ҳам. Гўё мутаржим ноёб асар таржимасига “бисмиллоҳ” деб киришар экан, аввало Яратгандан, ундан сўнг улуғ шайхнинг покиза арвоҳидан имдод тилайди. Афтидан таржимонни улуғ шайх ҳазратларининг руҳи поклари ҳимоятига олган, гўё олис ва машаққатли сафарга чиққан йўловчига йўл кўрсатган каби шоирни қўллаб-қувватлаб турганга ўхшайди. Davomini o'qish

Jamol Kamol. She’rlar & Xurshid Davron. Ko’ksi kuyik shoir

Ashampoo_Snap_2018.01.15_14h43m47s_001_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

   Табиий, ҳар бир китобхону ижодкор қаторида менинг ҳам қайта- қайта ўқийдиган шеърлариму китобларим бор. Уларнинг ичида Жамол Камолнинг “Қадаҳ” номли китоби, “Сувайдо” шеъри бор.  Биринчи ўқиганимдан кўнглимнинг тўридан жой олган бу шеърни ХХ аср ўзбек шеъриятининг энг сара асарларидан бири сифатида баҳолайман. Davomini o'qish

Xo’ja Hofiz Sheroziy. G’azallar. Jamol Kamol tarjimalari

011    Мумтоз Шарқ адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Атоқли шоир ва мутафаккир Муҳаммад Иқбол бежиз Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этмаган.. Davomini o'qish

Jamol Kamol. Adabiyot — nurli so’z & Rajabboy Raupov. Millatning tashrif qog’ozi

Ashampoo_Snap_2017.11.07_14h46m55s_001_.pngЎзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан

   Маълумки, ижодкорнинг улуғлиги ёш билан эмас, адабиёт уммонида чеккан заҳмати, меҳнат-машаққати билан баҳоланади ва бу баҳони унга халқ – мухлислар беради. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол истеъдоди, қатъияти, шеъриятга бўлган садоқати ва пок шахсияти туфайли ўқувчиларнинг баланд эътирофига сазовор бўлди… Davomini o'qish

Jamol Kamol. Jamiyat havosining azon qatlami

Ashampoo_Snap_2017.10.21_19h07m46s_001_.png      Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ойдин қиз тимсолида ёш ижодкорлар семинарига йўллаган мактубини интернетда ўқиб, таъсирландим. Таъсирланмай бўладими? Гап халқимизнинг бугунги қисмати, эртанги истиқболи устида кетаяпти. Бу – ҳақиқий зиёли, ижодкорнинг ёлғиз виждон даъвати эмас, балки жон қичқириғи! (Хуршид Даврон мактубини мана бу ерда ( асосий & қўшимча) ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Buyuklardan buyuk Muhammad alayhissalom

Ashampoo_Snap_2017.10.04_23h18m57s_004_.png  Мазкур «Буюклардан буюк Муҳаммад алайҳиссалом» рисоласи (Тошкент: Тошкент ислом университети, 2017. – 108 б.) Ўзбекистон халқ шоири, устоз Жамол Камол таржимасида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда мавжуд турли мўътабар тарихий ва адабий манбалардан, жумладан, Абдурраҳмон аш-Шиҳа тузган Муҳаммад (с.а.в.) ҳақидаги эътирофлар тўпламидан олинган иқтибослар ва бадиий адабиёт асарларидан намуналар асосида, амалга оширилди. Davomini o'qish

Tilak Jo’rani eslab…

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h34m34s_002_.png     Тилак Жўра таваллудининг 70 йиллиги олдидан

Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish

Jamol Kamol. Halima Nosirovani eslab.

0557 декабрь – Бетакрор хонанда Ҳалима Носирова таваллуд топган кун.

    Уйга қайтаётиб, жўраларим “Нега йиғладинг?” деб сўрашди. “Билмайман” дедим. Нега йиғлаганимни ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Балки Фузулий шеъри билан айтилган “Баёт” сабабчи бўлгандир. Балки “Ушшоғи Ҳалима” таъсирида йиғлагандирман. “Фироқ алангасида танда жон кабоб бўлди” деб бошланувчи ўша ашуланинг бир сатри юрагимга умрбод нақшланиб қолган… Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (3)

09

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (02)

02

Румийга кўра «Ҳикматлар — Аллоҳ лашкаридур, улар Ҳақ, ҳақиқат байроғини кўтариб, кўнгулларни забт қилур». Бу эътироф Мавлоно ҳикматларига ҳам тўла тегишли. Ўйлаймизки, ушбу ҳикматларни ўқиган ҳар бир китобхон Ҳақ майидан қултумлаб, қон ва жонида ўзгача сурур уйғонишини ҳис этаркан, бунга ўзи ишонч ҳосил қилади. Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar (01)

08

Мавлоно Жалолиддин Румий — жумла башарият номини ҳамиша ифтихор ила тилга оладиган буюк ижодкор, бетимсол аллома, унинг «Маснавийи маънавий» асари эса теран ҳаётий ўгитлар, бебаҳо ҳикмату ҳақиқатлар хазинасидир. «Маснавий»ни варақлаб, дурдона панду ҳикматларни саралаб тузилган ихчам бир сайланмани сизга тақдим этмоқдан умид улким, улуғ бобокалон шоиримизнинг муборак руҳи шод, унинг руҳониятига ошно бўлганларнинг кўнгиллари обод бўлгай… Davomini o'qish