Prezident Shavkat Mirziyoyev «Saroy javohiri» serialidagi Tangem bilan ko‘rishdi

0_164de8_89d87baa_orig.jpg   22—24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 ноябрь куни «Чонг Ва Де» («Мовий сарой»)да «Сарой жавоҳири» сериалида Тангем образини яратган Ли Ёнг Э билан учрашди.
changjinsmiles-2a12f.jpg23 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева шарафига Жанубий Корея президенти қароргоҳида кечки овқат уюштирилди. Кечки овқатда санъат ва маданият арбоблари қаторида ўзбек томошабинларига «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем образи орқали яхши таниш бўлган 46 ёшли актриса Ли Ёнг Э ҳам ташриф буюрди.

Tangem3-680x460.jpgЖанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва Ли Ёнг Э кўришмоқда.

Жанубий Корея матбуотининг ёзишича, кечки овқат вақтида «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем тайёрлаган овқатлардан бири ҳам меҳмонларга тортилди.

Tangem4-680x382.jpgМаросимда сериалдаги «Онара» қўшиғи ҳам ижро этилди.

Манба: www.daryo.uz

043
065

07

(Tashriflar: umumiy 951, bugungi 1)

1 izoh

  1. «Сарой жавоҳири»ни неча марта кўрсангиз ҳам барибир кўргингиз келаверади. Ўзбек киносанъати мутахассислари ҳам худди шу каби кино ва сериаллар тайёрлаб, элимизга тортиқ қилишларига умид қиламиз.

Izoh qoldiring