Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Turk oshiq she’riyatidan. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_17h31m57s_004_.png   Туркча олам адабиётида соз шоирлари ва ошиқлар номи билан танилган, муайян маънода, қадимий туркий бахшичилик адабиёти анъаналарини давом эттирган ижодкорлар қолдирган мерос бойлиги ва ранг-баранглиги билан, шу бугунгача давом этиб келаётгани билан аҳамиятлидир. Бугун сизга турк ошиқ шоирлари: Юнус Эмро, Пир Султон Абдал, Қорачаўғлон, Қул Меҳмат, Қул Мустафо, Ошиқ Емроҳ ва Ошиқ Вейсал ижодининг намуналари билан таништирамиз. Davomini o'qish

Jamol Sarayyo. Yodda qolgan satrlar

   Ўлимидан кейин чорак аср вақт ўтган бўлса-да, Жамол Сурайё турк китобхонлари, шеърият ихлосмандларининг энг севимли шоирларидан бири сифатида яшаб келмоқда. Унинг муҳаббат шеърлари бундан кейинги асрлардаям ўқилишига ишонаман. Чунки, муҳаббат ўлмасдир. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Ikki hikoya & Dala o’rtasidagi daraxt. Orziqul Ergash asari asosida vedeofilm & Ikki kitob

Ashampoo_Snap_2017.11.26_23h23m51s_006_.png14 январь — таниқли ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун

    Уларнинг одмигина Шавқиддинлар хонадонига ров бўлганига сабаб — Козим ўзига адабий ҳамкор топмоқчи. Ичидаги гапларини қоғозга тушириб, китобми, киноми қилдирмоқчи… Уч-тўрт йил муқаддам ҳам Шавқиддинга битта шунақаси илашганди. Аввалига у ҳам ўзини адабиёт ихлосманди қилиб кўрсатди. Davomini o'qish

Xo’jayor. She’rlar

26Эзгу ишнинг кечи йўқ: бир кун кечикиб Хўжаёрни туғилган куни билан чин юракдан қутлайман!

Хўжаёр (Фахриддин Шотўраев) шеърларини юборяпман. Ҳавасимдаги шоирлардан. Тоза, сиёсат, маишийлик аралашмаган шеърлар. Тағин ҳеч кимга ўхшамайди. Ифода йўли, оҳанги, шаҳар шоирларининг бир ҳовуч луғатига бир дунё янги сўзлар берганининг ўзи қувонарли бу шеърлар. Davomini o'qish

Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Sozim

Ashampoo_Snap_2017.12.16_23h00m40s_002_.png    Мазкур мақола ёзилганига 40 йил бўлади.  Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган.  Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди.  Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди.   Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish

Ustoz Oybekka bag’ishlov. Mushoira & Oybek. Sozim

4fc3361295d4d9b5c2ae8d62b8b23231.png 10 январь — Устоз Ойбек таваллудининг 120 йиллиги

 «Ёзувчи умри йил билан ўлчанмайди – ижодий фаолиятнинг самараси билан ўлчанади. Ойбек 400 йилга тенг келадиган 40 йиллик фаолиятининг бир лаҳзасини ҳам самарасиз ўтказгани йўқ. Ойбек бу жиҳатдан ҳам ҳозирги ва келажак адабий авлод қаршисида устод бўлиб гавдаланади”. Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаққоният тўла бу сўзларида Ойбек ҳаёти ва ижодининг самараси намоёндир. Ойбек ҳамиша биз ва келгуси авлод учун устод бўлиб қолаверади, бугунги ва келгуси авлодлар унинг биз бориб етмаган қирраларини кашф этаверадилар Davomini o'qish

Gi de Mopassan. Yangi yil sovg’asi & Marjon shodasi. Audiohikoya

Ashampoo_Snap_2017.11.09_18h48m53s_007_.png   Эшик қўнғироғи Жакюзнинг хаёлини бўлди. Иккиланиб қолди: эшикни очсинмикин? Лекин янги йил кечаси ким бўлмасин эшикни очиш лозим, деган гапни эшитгани учун нима бўлса ҳам очишга қарор қилди. У қўлига шамчироқни тутиб, узун йўлак бўйлаб кета бошлади. Калитни бураб, эшикни очиши билан ташқарида Иреннинг деворга суянганча мурдадек оппоқ юзига кўзи тушди. Davomini o'qish

Jo’ra Fozil. Sovg’a (Yangi yil hikoyasi)

045    Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034 28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсин

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish