Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish
Oy: Апрель 2024
Emil Zolya. Reklama qurboni & Toshqin
2 апрель — Машҳур француз ёзувчиси Эмиль Золя (1840.2.4 — 1902.29.9) таваллуд топган кун
Пьер Ландри Марказий бозорга яқин Сент-Оноре кўчасида, бекорчилар масканида дунёга келган. Энагаси уни биноларга осиб қўйилган кўрсатгичлар ва эълонларни ҳижжалаш орқали ўқишга ўргатди. Бола шу каттакон тўртбурчак қизил, сариқ, мовий қоғозлар билан дўстлашди, бўйи ўсиб кўчаларда дайдий бошлаши билан Пьер катта ҳарфлар билан битилган рекламаларга ошиқ бўлиб қолди. Davomini o'qish
Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.
1 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish