Таниқли ёзувчи Муҳаммад Саломнинг ўзбек оиласининг ҳаётий муаммолари ҳақида ёзган, тўрт қисмдан иборат “Катта хонадон. Изтироблар ва севинчлар” роман – эпопеяси ва “Пахта иши” деб ном олган мудҳиш воқеаларга бағишланган “Амал ҳавоси” номли асарининг нашр этилиши муносабати билан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдимот ва суҳбат асосида тайёрланган радиодастурни тақдим этамиз.
Davomini o'qish
Bo'lim: Video, Audio,Foto
Audio va video materiallar
Xurshid Davron. Amir Temur va chumoli & Ahmet Şafak — Timur İle Karınca
Денгиз тарафлардан кўчманчи қушлар Мовароуннаҳр томонларга қараб учиб ўта бошладилар, шунда юрагимда шундай кучли бир аламли соғинч уйғондики, ўзимни қўйишга жой, беомон ҳаёллардан қутулишга имкон тополмай қолдим. “Энди буёғи нима бўлади? Қандай қилиб от минаману, қандай қилиб қиличбозлик қиламан? Она юртимни кўраманми, уни топтаб ётган ёғийлар билан жанг қила оламанму? Ёки ватандан узоқ бир чеккада хору-зор яшайманму?” – деб ўйлардим, учиб ўтаётган қушлар ортидан изтироб билан термилиб… Davomini o'qish
‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi
30 май – Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун.
Устоз шоир Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. Tasavvuf va badiiy ijod & Najmiddin Komilov «Navoiy gulshani» ko’rsatuvida
Олимлар тасаввуфнинг адабиёт билан яқинлашиш сабабларини кўпроқ суфийларнинг рақсу самоъ мажлислари билан боғлайдилар. Тўғри, тасаввуф шайхлари муридларига таъсир этиш учун рубоий, ғазал каби кичик шеърий жанрлардан фойдаланганлар. Бу – масаланинг бир томони, яъни тасаввуфнинг адабиётга интилиши. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Гап шундаки, адабиёт ҳам тасаввуф томонга қараб интилган. Davomini o'qish
Unutma! 18 may — Qrim tatarlari deportatsiya qilingan kunning 71 yilligi.

1944 йилнинг 11 майида ёвуз Сталин қиримтатарларини депортация қилиш фармонига қўл қўйган ва 18 май куни қримтатарларини Қримдан депортация қилиш бошланган эди. Кўп азоблар чеккан, сургун вақтида минглаб одамлари ҳалок бўлган қримтатарлари бу кунни мотам куни сифатида нишонлайдилар. Ўзини турк дунёсининг аъзоси деб билган ҳар бир инсон бу кунни унутмаслиги ва сургун йилларида дунёдан кўз юмганлар хотираси олдида бош эгиши,Қуръони Карим ўқиб уларни ёд этишни бурчи деб билиши керак. Davomini o'qish
Muhabbatga to’la yurak sohibi & Botir Zokirovning «Ra’no»si.

«Қиш» пайтида одам ëзни соғинади. Ботир акани қўшиғини эшитиб кўнглим бўшади. Эркак бўлсам ҳам эшикни беркитиб йиғладим. Нега йиғладим билмайман ҳам. Хуллас эшиттириш мени 1973 йилга олиб кетди. Ўшанда филфак талабаси эдим. Ëтоқхона кираверишида тошкентлик холалар хоним сотишар¸ бу хонимга биз сира тўймас эдик ва магнитофонларимиздан Ботир аканинг қўшиқларини эшитар эдик. Эҳ у даврлар……
Ҳамма кунлардан аъло….. (Бир мухлис қолдирган ёзувдан) Davomini o'qish
Rauf Parfi bilan suhbat.2004 yil. Mart. Jizzax.
Рауф ака билан бўлган бу суҳбат 2004 йилнинг 1 март куни шоир ихлосмандлари томонидан Жиззахда видео тасвирга олинган. Афсуски,видео тасвирнинг сифати жуда паст, овоз билан тасвир бир-бирига мос келмаслигини эътиборга олиб,қолаверса,биз учун Рауф Парфининг суҳбат давомида айтган сўзлари муҳимлигини назарда тутиб мазкур суҳбатнинг техник нуҳсонлардан тозаланган аудио нусхасини сизга тақдим этишни ўйладик.Суҳбат илк марта сайтимизга 2013 йил апрелида жойлаштирилган эди..
Davomini o'qish
Toshkentga sayohat (Hamza asari asosida). Farg’ona viloyat teatrining spektakli

«Тошкентга саёҳат». Фарғона вилоят театрининг спектакли. Саҳналаштирувчи режиссёр Олимжон Салимов.
Мазкур спектакл Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1917 йилда бир қанча вақт Тошкентда яшаган пайтида ёзган «Тошкентга саёҳат» (1917) комедияси асосида саҳналаштирилган. Режиссёр Олимжон Салимов «Тошкентга саёҳат» спектаклининг жанрини масхараба томошаси деб белгилаган. Davomini o'qish
Azim Suyun «She’r va shuur» ko’rsatuvida (1997).
22 феврал — Таниқли шоир Азим Суюн таваллуд топган кун
Азим Суюн — ўзбек шеъриятига ўзининг дадил парвозлари ва собит қадамлари билан янги сўқмоқ очиб кириб келган шоирдир. Азим Суюн — шеъриятида Қизилқум ва Устюрт кенгликларининг, Бойсун ва Нурота тоғларининг ёқимли ва жадал шамолларини эсиб турган шоир (Тўлепберген Қайипбергенов мақоласидан). Davomini o'qish
Alisher Navoiy — Badiiy-ma’rifiy videofilm

9 февраль — Туркий адабиётнинг буюк намояндаси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун
Туркий адабиётнинг буюк намояндаси, она тилимизга қудрат бағишлаган шоир, мутафаккир ва атоқли давлат арбоби Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг ибратли ҳаёти ва шавкатли фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий-маърифий видеофильм «Ўзбектелефилм» томонидан суратга олинган. Davomini o'qish
Türk Dünyasından İzler. Ali Şir Nevai & Asya`nin Kandilleri. Ali Şir Nevai

Nizamüddin Ali Şir Nevai veya yaygın adıyla Ali Şir Nevai (Eski Özbekçe: نظام الدین علی شیر نوایی; Özbekçe: Alisher Navoiy; Uygurca: نىزامىدن ئەلشىر ناۋائى; 9 Şubat 1441, Herat – 3 Ocak 1501, Herat), 15. yüzyıl Özbek-Türk şairi.
Davomini o'qish
Alisher Navoiy G’azallari. (Video)

Бу видиороликларни «Ёшлар» телеканалида Бош директор бўлганимда ўзим бош-қош бўлиб ёздирган эдим. Таниқли режиссёр Раҳмат Жумаев билан бу лойиҳа устида бир неча бор суҳбатлашиб, Ҳазрат шеърларини ўқишга қодир сухандонларни белгилаган эдик. Ғазалларни ҳам ўзим танлаб берган эдим (Хуршид Даврон эсдаликларидан). Davomini o'qish
