21-октавбр – Ўзбек тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
21-октавбр – Ўзбек тили куниЎзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
20-oktabr – O‘zbekiston xalq yozuvchisi Odil Yoqubov (1926–2009) tug‘ilgan kun. Ustoz adibning 100 yilligi barchamizga qutlug’ bo’lsin!Одил Ёқубов таваллуд кунига бағишланган «Бугун» радиодастури (20.10.2020) Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок етган дастурда адиб асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар, радио песалардан фойдаланилган.
Улуғ ўзбек адиби устоз Одил Ёқубов туғилган куннинг 94 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон 24» радиоканалининг «Бугун» дастури. 20.10. 2020. Муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов. Davomini o'qish
Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish
Олтин қозиқ ўрни – Самарқанд атрофида шаддод отлар гурсиллаб айланади… Безовта отларнинг туёқларидан ўт чақнаб ўтмиш билан келажак зулматини ёритар, ер гурсиллаб силкинар, ўлимини бўйнига олган чавандозлар эгинидаги жавшанлар, қўлларидаги қиличу қалқонлар жаранги Мовароуннаҳру Хуросон фуқароларини қўрқувга солар, ҳукмдорларнинг нотинч кўнгилларида ҳавас ғунчаларини очар ва хазон қиларди.
Davomini o'qish
14 ФЕВРАЛ — ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТУҒИЛГАН КУНЖасурлиги учун “Бобур” номи билан кўпроқ машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Умаршайх мирзонинг суюкли хотини Қутлуғ Нигорхонимдан саккиз юз саксон саккизда, муҳаррам ойининг олтинчи куни (1483 йилнинг 14 феврали) дунёга келди. Davomini o'qish
Аҳмад Эшқурбоннинг ёзганларини ўқир эканман, ичимда «Шогирд укалари томонидан Рауф ака ҳақида ёзилган энг яхши хотира шу бўлса керак» деган ўй пайдо бўлди. Аҳмаджон Рауф акани қандай кўрган,билган бўлса шундай, бошқа шогирдлар кўп фойдаланадиган «бадиий тўқима»дан умуман фойдаланмай,ёлғон «чўпчак» қўшмай, ёзади. Унинг хотираларида мен ўзим яхши билган инсон қиёфасини рўйи рост кўрдим. Davomini o'qish
27 сентабр — Устоз Рауф Парфи (1943-2005) туғилган кунОлис 1981 йилни эслайман: қай фасл эди эсимда йўқ, Рауф аканинг навбатдаги ижарага олган уйида тўрт шоир тўпланган эдик. Ўшанда икки кун бетўхтов Рауф ака Андижон сафаридан олиб келган Лутфихоним ая ижро этган «Уйғон,болам» пластинкасини эшитган, мунгли ва даъваткор қўшиқни «Бу ўзбек шоирларининг гимни—мадҳияси!» деб ҳайқирган, қўшиққа жўр бўлиб бўзлаган эдик ва ниҳоят учинчи кун Рауф ака даъвати билан тўртовлон қўшиқ руҳи акс этган шеър ёзишга ҳам уриниб кўргандик (Хуршид Давроннинг «Рауф Парфига гулчамбар» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада.). Davomini o'qish
Миллатнинг ардоқли шоири Шавкат Раҳмон ҳақида Иброҳим Ҳаққул сўзи. Ҳар икки акажўрамни Аллоҳ раҳматига олсин! Davomini o'qish
Бугун соат 18:45 да “Маданият ва маърифат” телеканалида “Ҳайрат” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Унда истиқлол арафасидаги ўзбек шеъриятининг забардаст вакиллари — Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф шеърлари мисолида миллий мустақиллик ғоясининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва қудратли кучга айланиши тарихига қисқа адабий экскурс уюштирилади.
Эфирни ўтказиб юборманг!
📺 “Маданият ва маърифат” телеканали
🕡 Бугун, якшанба — 18:45 Davomini o'qish
Роппа-роса 52 йил аввал, 1974 йилнинг 30 августида бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ватандошимиз Руфат Рисқиев вафот этди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин!
Ўзбекистон бокс тарихидаги ( қолаверса, собиқ СССР бокси тарихида) биринчи жаҳон чемпиони, 1976 йилги Монреаль Олимпиадаси кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рисқиевнинг номи муносиб равишда жаҳон спорти тарихида Муҳаммад Али, Теофил Стивенсон, Жо Фрезер, Борис Лагутин каби атоқли қўлқоп усталари қаторида тилга олинади.
Тил нимага имкон беради? Ўз қафасимизни яратишгами? Тил инсоннинг энг даҳшатли эринчоқлиги эмасмиди? Биз дунёни аввал тил орқали идрок қилишимиз мумкин, деб ўйлаймизу лекин унинг мажоли қуригач, тил билан шунчаки ўз саробимизни яратиб қўяқоламиз.
Ассалому-алайкум Хуршид ака. Миямда бир фикр чарх уриб туради. Кеча ё бугун эмас, ҳатто келгусида ҳам бу сайт хизматлари тарих зарварақларида абадий қолгусидир. Шу боис, кечмишларимни сайт билан боғлаб тургим келади… Davomini o'qish