Бу миллат шоирининг, ҳақиқий фарзандининг ҳайқириғи! Уни эшитмоқ учун соф қалб, тоза юрак зарур! Бу “Танланган асарлар”ни ҳам буюк Ойбекнинг шеърлари қатори “Майсага ағанаб ўқимоқ керак”. Уқмоқ керак! Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mirzo Kenjabek sheʼriyatining uch davri
Саҳифа таниқли шоир ва мутасаввуф олим Мирзо Кенжабек таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тайёрланди
Бу шеъриятга дуч келганимга, эслаб кўрсам, 12 йилдан ошибди. Унгача Орипов-у Воҳидовлар хатм бўлган, Рауф Парфи англаб-англанмай конспект қилинган, Усмон Азим-у Шавкат Раҳмонлар билан ғойибона юзлашиб юрилган эди… Davomini o'qish
Rajab Xolbek. Yangi she’rlardan
Сурхон воҳасининг Вахшиворидан бўлмиш Ражаб Холбек шеърларини олдин ҳам эълон қилганмиз. Вилоятлардаги ўзига хос ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бугун етакчи мақсадимизга айланганини таъкидлаб, шоирнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Yahyo Vahobov. She’r daftaridan & Joʻra Fozil. Sahrodagi yolgʻiz daraxt. Radiohikoya
Педагог, журналист ва шоир Яҳё Ваҳобов таваллудининг 90 йиллигига
Роппа-роса 90 йил аввал қадим Бухоронинг Ромитанида туғилган Яҳё Ваҳобов бутун умрини педагогика, журналистика ва шеъриятга бағишлаган инсон ва шахс эди. У дастлаб мактабда, сўнг “Ромитаннома”, “Бухоронома” газеталарида, вилоят ижроия қўмитаси ва Бухоро Давлат универститетида меҳнат қилди. Адабиётга ҳамнафас ижодкордан ёдгор бўлиб “Тун билан тонг аросинда” шеърий тўплами қолди. У муаллим ва устоз сифатида укаси, бугун таниқли адиб бўлмиш Жўра Фозилнинг етук ижодкор бўлиб етишиши учун кўп меҳнат қилди.Унинг хотираси юртдошлари ва шогирдлари юрагида яшаб келмоқда. Davomini o'qish
Karim Bahriyev. Sabr kosasi siniqlari & Isomiddin Po’latov. She’ri butun shoir
Виждони уйғоқ журналист, шоир ва таржимон Карим Баҳриев оғир хасталик сабаб вафот етди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин!
Шамол одатда ҳаммага ҳам ёқавермайди. Юз-кўзингизга урилиши, чанг-тўзон олиб келиши, тўполон кўтариши ғашингизни келтиради. Аниқроғи, беҳузур бўласиз. Аммо нега муаллифга шамол ёқяпти? Ҳеч шамол ҳам топ-тоза бўладими? Лекин, бўларкан. Чунки Карим Баҳриев Ватаннинг, Ургутнинг шамолини яхши ҳис қилади. Ишонаверинг, ростдан Ургут шамоли тоза… Davomini o'qish
Zulayho Abdurahmon. Kutilgan kitob va ardoqli adabiyotshunos
Замон тезлашди. Вақт қумсоати қимматлашди. Тоат вақтининг бир онини ушлаб қолиш машаққатга айланди. Бу ёқда эса қасдма-қасдига ичи номаълум китоблар сонда кўпайгандан кўпаймоқда. Надомату хусрон катта, ҳатто Илоҳий китобларни ҳам ўқимайдиган авлод етишди, дунёга бой берилган ғаниматгина фурсат қолди. Истасак, истамасак, бугун китобларни саралаб ўқишга мажбурмиз. Шунда ҳам мана шу қомусни тавсия этиш мумкинми, танланган мумтоз китоблар сирасига кирадими саволи ғоят табиий. Муаллифлардан бири сифатида мен сизларга жавоб бермоқчиман. Davomini o'qish
Shahodat Ulug’. Galdagi almashinuv. Hikoya
Нарида бир хоним-ойим чопқилаб кетаётганди, қарасам қирғоқда уни икки аёл кутиб турган экан. Улар кемага чиқиб бир зумда олислаб кетдилар, оролча бўлса уларнинг ортидан тебраниб қолди… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Rauf Parfi va Shuhrat Abdurashid haqida muxtasar & Rauf Parfi. Shuhrat Abdurashidga bag’ishlov she’rlar
Шуҳрат Абдурашид кейинчалик Рауф Парфи ва шоирнинг умр йўлдоши Дилоромнинг портретини яратди. Бу портрет ўзбек тасвирий санъатидаги энг ёрқин асарлардан бири бўлиб қолди. Бу портретнинг яратилиши ҳақида Дилором Исҳоқова шундай ҳикоя қилади:» Шуҳрат ака портретни жуда тез чизди. Лекин кўзларимиздаги ниманидир топа олмаётганини айтиб, кўзларни чизмади. Кўзларсиз портрет бир қанча вақт шу ҳолда қолиб кетди…» Davomini o'qish
Zebo Qobilova. Kuchli iroda, butun shaxs va Navoiyga muhabbat – Ibrohim Haqquldagi uch fazilat & Ibrohim Haqqul kitoblari
28 МАРТ — ТАНИҚЛИ НАВОИЙШУНОС ОЛИМ, ЗУККО МУНАҚҚИД ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛ (1949-2022) ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Иброҳим Ҳаққулов номи ва асарларини бугун бутун Ўзбекистон олимлари ва зиёлилари, талаба ёшлари яхши танийди. Домланинг “Занжирбанд шер қошида”, “Абадият фарзандлари”, “Ким нимага таянади?”, “Эътиқод ва ижод”, “Ижод иқлими”, “Мерос ва моҳият”, “Тақдир ва тафаккур”, “Талант – жасорат жавҳари”, “Ишқ ва ҳайрат олами” каби катор китобларининг ҳар бир сатри фикр уйғотади, мушоҳадага чорлайди. Фикрлайдиган инсон борки, у тирикдир, уйғоқдир. Дарё каби уйғоқ ёшларимиз сафи кенгайишида устоз Иброҳим Ҳаққул сабоқлари жуда-жуда зарур. Davomini o'qish
Zulayho Rahmonova. Ibrohim Haqqul — navoiyshunos & Ibrohim Haqqul. Kamol et kasbkim (1991)
28 март — Атоқли навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул таваллуд топган куннинг 77 йиллиги
Академик Наим Каримов таъкидлаганидек: “Иброҳим Ҳаққул – ҳозирча битта. У бундан кейин ҳам битта бўлиб қолади. Зеро, ҳақиқий шоирлар ҳам, ҳақиқий олимлар ҳам битта-битта бўлиб дунёга келадилар. Лекин орадан вақт ўтиши, янги авлодларнинг етишиб чиқиши ва шаклланиши билан Иброҳим Ҳаққулнинг шогирдлари орасидан ҳам Иброҳимлар етишиб чиқади. Балки уларнинг битта-яримтаси ҳам унинг даражасига кўтарилар. Лекин шунда ҳам у битта Иброҳим Ҳаққул бўлиб қолади” Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Fikr erkinligi — zarur ehtiyoj. Ibrohim Haqqulga ochiq xat & Ibrohim Haqqul kitoblari
26 март — Таниқли адабиётшунос олим, замонавий шеъриятимизнинг зукко мунаққиди Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллуд топган кун
Аввало шуни айтмоғим керакки, мен биринчи қадамларингизданоқ ижодингизни жуда катта қизиқиш билан кузатиб келаман. Мени мақолаларингиз ва китобларингиздаги теранлик, мулоҳазалар ҳамда хулосаларнинг чуқур билимга асосланганлиги, фикрдаги, илмий тафаккурдаги дадиллик ва ниҳоят, ҳар бир саҳифадан барқ уриб турадиган самимият ўзига жалб қиларди. Айниқса, Алишер Навоий ҳақидаги тадқиқотларингиз, унинг бир қатор ғазалларига берган таҳлилларингиз, тасаввуф борасидаги изланишларингиз сизни адабиётшунослигимиз соҳасида олдинги ўринларга олиб чиқди. Сиз халқимиз ўртасида мумтоз адабиётимизнинг етук ва баркамол тадқиқотчиси ҳамда тарғиботчиси сифатида танилдингиз. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alg’ul (Mirzo Ulug’bek). 2 pardali fojia radio va videospektakli
Хуршид Давроннинг «Алғул ёхуд Мирзо Улуғбек» номли драматик фожиаси буюк ватандошимиз, олим ва мутафаккир, давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳаётининг сўнгги кунларига бағишланган. Пьеса 1994 йилда ёзилган. 2013 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган ва журналда эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди.
