Roziya Tujjor. Shisha ayol

Ashampoo_Snap_2017.05.23_17h04m05s_001_.png    ХХ аср Эрон адабиётининг йирик намояндаларидан бири,асосан ҳикоя жанрида қалам тебратиб келаётган адиба Розия Тужжор ўзига хос услубда ёзади. Унинг ёзганлари фалсафий мушоҳадалар билан бойлиги, тил ва услуб гўзаллиги ва ижтимоий муаммоларнинг ўртага қўйилиши жиҳатидан бошқа ёзувчиларнинг асарларидан ажралиб туради. Розия Тужжор шарқона тафаккур билан дунёга қарайдиган сюрреалист ёзувчидир. У кўпроқ қаҳрамонларининг руҳий кечинмалари ва ботиний ҳолатларини моҳирона тасвирлашга интилади.

Розия Тужжор
ШИША АЁЛ
Форсийдан Шокиржон Олимов таржимаси
04

 

Розия Тужжор 1947 йилда Теҳрон шаҳрида дунёга келган. Унинг болалик даври Теҳрон шаҳрининг маҳаллаларидан бирида ўтди. Ўрта мактабни тугатгач, университетнинг психология факултетида таҳсил олади. 1985 йилдан бошлаб ҳикоянавислик билан шуғуллана бошлайди. Унинг илк ҳикоялар тўплами “Ҳикоя тақвими тўғрисида сура” номи билан босилиб чиққан. Бугунгача адибанинг бир нечта асари китобхонлар ҳукмига ҳавола этилган. Жумладан, «Ойнали аёл», «Етти тугун», «Наргислар», «Илдизларга саёҳат», «Ишқдаги шуъла», «Сабр тоши», «Акация кўчаси», «Хайрли тун», «Шуъла ва тун» каби бадиий асарлар ёзувчининг ижодида алоҳида ўрин тутади. Адибанинг ҳикоялари инсоннинг ички дунёсига қилинган сафарнинг баёнидан иборатдир.
Розия Тужжор бир неча йиллардан буён уч ойлик “Насрий адабиёт” журнали таҳрир ҳайъатининг аъзоси. Шунингдек, у Эрон “Қалам” жамиятининг таъсисчиларидан ва бошқарув кенгашининг аъзоларидан бири ҳам ҳисобланади.

04

Аёл кўзгунинг олдида тўхтади-да, оҳ тортиб қўйди. Кичкина бир булут доғи ойнанинг хотирасини остин-устин қилиб юборди. Кичкина олтинранг тароғини олди-да, тўғноғичлар асирлигидан озод бўлган сочларини таради. Шалоладай товланаётган қоп-қора сочлар елка узра ёйилдилар. Кўзгунинг ичидан узоқ-узоқларни кўриш мумкин эди. Аммо бир-бири билан аралашиб кетган барча тасвирлар орасида ойналари юрак шаклида бўлган осмонўпар бино унинг диққатини кўпроқ ўзига тортарди.

Сочлари орасида сурат солинган рамкага ўхшаб қолган юзини кўриб, кулди. Булут доғи буғланиб, учиб кетди. Телефоннинг жиринги сукунатни синдирди. Қўлини юраги устига қўйиб, оғриқдан бино бўлган бир тўлқинни ҳайдади. Қизил уст-бошини кийди-да, шошилганича телефон столчаси томон чопди. Столча ёнидаги стулнинг четига ўтириб, гўшакни кўтарди:
– Алло, эшитаман… эшитаман!

Эркакнинг таниш овози эди.
– Менман… Суҳроб… Қалайсан?

Оғриқ елкаларигача келди, сўнгра чап қўл бармоғининг учигача. Аммо кулди:
– Яхшиман. Овозингни эшитгандан кейин яхшиман… Қаердасан?

– Мана шу атрофларда.
– Яъни?

– Офисимдаман. Дўстларим ҳам шу ердалар. Янги бир нашрни йўлга қўйиш учун барча кучларимизни бир жойга йиққандик.
– Xўш?

– Бугун кечаси кечроқ борсам бўладими?
– Янами?

Эркак жим қолди. Гугуртнинг чақилган овози эшитилди:
– Майлими, хоним?

Аёл иккиланиб сўради:
– Яъни, бугун кечқурунга мўлжаллаган режамиз бекор қилиндими? Бирга кечлик овқатни ейишга ва сўнгра кинога боришга келишгандик…

Эркак ҳомуза тортди-да:
– Айтгандай, гулларга сув қуйдингми? – деди.

Аёл нигоҳини меҳмонхона томонга бурди: сувга тўйган гуллар ҳамишагидек ям-яшил эдилар. «Мендан кўра гулларни ўйладингми?» демоқчи бўлди. Аммо эркакнинг овози унинг хаёлини бўлди:
– Салом! Xуш келибсан! Буни қара-я!

Деразанинг ойнасига қаради. Мана бу янги дарз қачон тушган экан? Қўли билан юрагини янада маҳкамроқ сиқди. Яна эркакнинг овози эшитилди:
– Xўп, азизам! Менга бошқа ишинг йўқми?

Аёл ўрнидан ярим турди. Узоқлардан бир қора булут келарди. Шошиб-пишиб деди:
– Кечаси келаётганингда бош кийиминг ва соябонингни эсингдан чиқариб қолдирмагин. Ҳаво булутли.

Эркак деди:
– Xайр.

Аёл гўшакни қўйди. Совқотаётганди. Қўлини чўзиб мебелнинг ёнидага халатини олиб устига илди. Энди орқасида бир аждаҳо турганлигига амин эди. Оғзидан олов пуркалиб турган бир аждаҳо.

Иситмасидан олдин қалтиради. Шунчалик қалтирадики, уни устидан ечиб олди-да яхшилаб унга қаради. Сўнгра ғижимлади-да, мебелнинг остига яшириб ташлади.

Деразанинг олдига борди. Булут доғи яқинроққа келиб қолган, осмон қоп-қора кўринарди. Бу баландликдан одамлар қанчалик ҳам кичкина бўлиб кўринишади-я. Кичик ва ёлғиз! Юрагига оғриқ ўрлади. Бамоғини эгиб деразани ёпди. Қайси дераза очиқ экан? Бу совуқ қаердан киряптийкин? Меҳмонхона қанчалик катта эди! Шунча ёлғизлик учун шунча катталик?!

Ерга ўтирди. Ичида нимадир ғимирлади, у букчайиб қолди. Оғриқ… оғриқ… қизил темир таёқча… момақалдироқ ва чақмоқ.

Доктор: «Бундай пайтларда мушакларингни бўш қўйишга ҳаракат қил», деб айтган эди.

Аммо қийинчиликка учраган киши учун бу иш худди ботқоққа чўкиб кетиш билан баробар эди.

«Қанийди эркак келса… Қанийди…»

Қуёшнинг сўнгги нурлари ёпиқ деразалардан меҳмонхона ерига ғира-шира ёруғлик ташлар, ушбу ғира-шира ёруғлик ораларида кўз ёшлар дарёсида сузиб юрган бир кўз ерга тушиб ётарди. Энгашиб уни олди. Бир шиша қорачиқ эди. Биров эшитиб қолишидан ҳам уялмасдан:
– Оҳ, ўлдим, ўлдим! – деди.

Сўнгра овозини баландлатди. Аммо бу фақатгина бир лаҳза давом этди. Овоз чиқаётган маҳалда эшик қулфи ичра калитнинг ширқ этиб айлангани эшитилди. У эканлиги аниқ эди. Ноласини ичига ютди. «Йўқ, овозимни эшитмаслиги керак», – деди ўзига ўзи. Xаёлидан агар эркак буни билиб қолса, ичидаги ўша мушт ўзининг зарбаларини кучайтириб, уни синдириб ташлайди, деган ўй кечди. Сўнгра уни бошқа севмай қўяди. Аъзойи баданида югураётган бу оғриқ оз эмасди.

Бир неча лаҳза қоронғи ва ингичка йўлакка қараб қолди. Агар бошида бош кийим ва эгнида палто кийган ва қўлида соябон тутиб олган эркакнинг шарпасини кўрганида ҳам, ўрнидан турарди-да, устидаги қизил кийимлари билан у томон ошиқиб:
– Чой? Бир пиёла иссиққина чой қилиб берайми? – деган бўларди.

Аммо эшик ҳануз ёпиқ эди.

* * *

Доктор суратларга ишора қилиб деганди:
– Аммо ҳали умид бор. Сени сақлаб қолишга бўлган умид.

Ўша лаҳзада унинг ортга қайтгиси ва яшин чақнаётган ўша ёруғ доирага беомон тикилгиси, мингта қўли бор махлуқ унинг юрагини тераётганини кўргиси келмасди.

Докторга айтган эди:
– Қандай қилиб сақланиб қолсам бўлади, доктор? Мен ўлишни истамайман.

Ана шундай соддалик билан айтган эди. Кекса ёшдаги доктор эса кўзойнагини кўзидан олиб, бош бармоғи ва кўрсаткич бармоғи билан кўзининг чеккаларини тозалаган, сўнгра бошини кўтариб шифт-га қараган эди:
– Дардингнинг ягона давоси шуки, ҳаётни севишинг керак, қизим.

Аёл эса бутун вужуди билан, ташналик ва очлик билан замину замонга қараб шундай деган эди:
– Доктор! Мен ҳамиша ошиқ бўлганман. Ҳамиша ҳаётдан белги берадиган барча нарсани севганман. Шундай экан, нега энди ўлим шунча одамнинг орасидан келиб-келиб мени танлаши керак? Нега мени?

Сўнг йиғлаб юборган эди:
– Мен ҳеч қачон бир мевани яхшилаб томоша қилиб олмагунча емайман. Мен ноз-неъматларга тўла дастурхонларни яхши кўраман… Мен…

Шундан сўнг эшикни очиб тўфон каби йўлга тушганди.

Йўлида қай гулни кўрмасин сўлиган, у кўрган ҳар бир шох синган, ҳар бир аёл фарёд чекаётган, ҳар бир сув музлаган бўларди. Эркак етиб келганидан сўнг даҳшат ва илтижо билан қўлларини чўзиб деганди:
– Ёрдам бер! Ёрдам…

Эркак даҳшат билан унга тикилган, аммо ҳеч нарса демаган эди. Қаттиқ шамол унинг бошидаги бош кийимини учириб юборган, бўйнидаги шарфининг учларини ҳилпиратарди. Аёл ялингансимон қўллари билан унга суянган эди:
– Мени севишинг керак… Xудди мен сени севганим каби… Сақланиб қолишим учун алангаларга зорман. Менга эргашиб келаётган нарса бу ўлимдир. Уни даф қилишим учун ишқ жозибаси бўлиши керак. Чуқур жарлик. У ёққа боришни истамайман, истамайман…

Эркак нималар бўлаётганини эндигина тушунган одамдай унга қараб қолган ва сўраганди:
– Доктор нима деди?

Аёл бармоқларини эркак билакларининг этига санчиб шундай деганди:
– Айтдики, ўрмалаганча олдинга қараб боради, шох ва шохлар чиқаради. Сўнгра шунчалик ўсиб кетадики, гулдонинг синиб кетади. Мана шу.

Эркак деганди:
– Йўқ, мумкин эмас… Яъни…

Аёл ўз атрофида гир айланган эди. Xудди япроқлар тўфонидай, худди ҳар доимги гирдибод. Ранги худди нилуфар гулнинг рангидай кўм-кўк бўлиб кетган эди:
– Агар олдинроқ тушунганимда эди, балким… Аммо ҳамиша ўйлардимки, танамдаги бу дард ўлим дарди эмас, балки тириклик дардидир.

Эркак қўлларини чўзиб унинг билакларига ёпишган эди:
– Кел, бирга айланамиз. Титраяпсан. Ҳар лаҳзада синиб қолишинг ва тўкилиб кетишинг мумкин.

Аёл унинг ортидан эргашган эди.

Кунботар йўлидан кетиб боришарди. Соялари эса ўлим ва ҳаёт ортидан. Эркак меҳрибонлик билан деганди:
– Бу ёлғон. Катта бир ёлғон. Сен ўлмайсан… Йўқ…

Аёл аччиқ кулиб шундай деганди:
– Болалигимда энагам менга ҳар куни саҳарлаб чўлга тикан тергани борадиган бир тикан терувчи тўғрисидаги эртакни айтиб берарди…

– Xўш?
– Энди мен ҳам ҳар куни эрталаб ана шу ўй билан уйғонишим, сўнгра тикан теришга тушишим ва кечаси бир боғ тикан билан бармоқларим тилинган ҳолда уйқуга кетишим керак.

Эркак унинг кўзларига тикилиб қолганди:
– Йўқ, бундай ҳам эмас.
– Ўлим узоқ йўлдан келиб сенда ин қуриб олганини билганингдан кейин, тикан теришдан бошқа нарсани ўйлай олмайсан.

Эркак уни ҳаёт томонга судраган эди:
– Қарагин! Сувга чўкаётган ўрдаклар, сирпанчиқ ўйнаётган чолга қара. Булар кулгули эмасми?

Аёл эркакнинг нигоҳига осилиб олган эди:
– Фақатгина мени сев! Энг яхши даво ана шу.

* * *

Энди бунга бир неча ой, балким бир неча йил бўлган эди. Олдинига шохларнинг ўсиши секин эди. Ҳатто доктор ҳам шунга амин бўлган эдики, унда ўлимнинг ўсиши тўхтаган. Бу эркакнинг сўзлари илиқ, нафаслари ҳам иссиқ бўлган пайтларда эди. Аммо кейинчалик дераза очилиб совуқ шамол кириб келди. Гўё қорлар маликаси бу ердан ўтиб, барча нарсанинг устини бир қават муз қатлами билан қоплаб кетгандай эди. Ҳатто ўғил боланинг нигоҳлари устини ҳам… Бу эртакни қаерда ўқиганикин?

Болалик боғида парвозлари кетидан югурган чоғларида, бир куни тушдан кейинги жазирама ҳавода ҳовлининг бир четидан сичқонлар ўша ерга олиб бориб қўйган йиртиқ бир китоб топиб олган эди. Ўша китобни ўқиган эди. Қараса эдики, қиш келиб қолибди.

Сўнгра шохлар кўпайган эдилар. Ўсишларининг овозлари эшитилиб турарди. Улар бир-бирларига пайванд бўлишар, натижада янада ўсаверардилар. Xудди кундан-кун эркакнинг нигоҳи қоронғироқ, ғамнинг сояси эса каттароқ бўлиб кетаётгандай.

Аёл яна бир бор айтди:
– Оҳ, ўлдим… ўлдим!

Аммо ҳеч ким ,,Нега?» — деб сўрамади.

Тиззалари билан юриб, сувратлар албоми турган жавон томон борди. Тўртбурчак хотиралар. Сувратларни олиб, уларни томоша қилди. Бахт ранги, кўзгу, чироқ, ой ва юлдуз, гулбаргларнинг тўкилиши, коптокларнинг айланиши, рангли тухумлар, асал тўла жом, яшил барглар, Қуръон, ёруғ юлдузлар ҳалқаси…

Ҳалқа йўқолганди. Нега? Ҳалқа охирги пайтларда йўқолганди. Бир куни эрталаб ўрнидан туриб қараса, ҳалқа йўқ. Эркакка қараб деганди:
– Ҳалқамни кўрмадингми?

Эркак истеҳзо билан кулганди:
– Бир қарға келди-ю, олиб кетди.
– Қарға?

Аёл деразадан ташқарига қаради. Дарахт шохида бир қарға қўниб турарди.
– Нега индамай қараб турдинг? Нега уни олиб кетишига йўл қўйдинг?

У шундай деб сўраганида эркак жавоб берганди:
– Кеч бўлганди.
– Кеч бўлганди?

Унинг шиша гулдони ҳам синган эди. Бу унда Юсуфнинг чиройидан бир шох олиб қўйган ва ушбу шох унда илдиз отган гулдон эди. Кейин шохнинг илдизлари кўпайиб, шиша гулдонни тешиб чиққан, гулдоннинг суви эса тўкилиб кетиб, гул сўлиб қолган эди.

Аёл гулни гултувакка экиш учун ундан чиқариб олган эди. Аммо синган шиша гулдон унинг қўлини кесиб юборган, унинг қўлидан оқаётган қон ерни бўяган эди. Қип-қизил эмас, кўм-кўк қон.

Бир оздан кейин эркак айтган эди:
– Бу бинафша гулларни ким олиб келди?

Ҳозир унга яна бир марта телефон қилиши мумкин эди. Айниқса ҳозир – дард уни бўғаётган пайтда. Еттита рақамни терса кифоя. Ушбу қуюқ қоронғиликдаги етти юлдуз каби еттита рақамни. Ва унга айтиши мумкин эди:
– Иложи бўлса, фақат бугун кечаси эртароқ кел. Дўстларингга ҳам менинг кутаётганлигимни айт.

Шиша устига ёғаётган ёмғир минг шохли бир дарахтни вужудга келтирган эди. Бу шохларнинг ортидан ҳеч нарсани кўриб бўлмасди. Эркакка буни ҳам айтиши керак эди:
– Бош кийимингни эсингдан чиқариб қолдирма. Соябонингни ҳам.

Энага чилимнинг биллур қувури пойида ўтирганича эртак айтарди:
– Буғу даҳшат билан ўрмон томон қочди. Аммо унинг узун шохлари дарахтларга ўралашиб қолди. Шу пайт овчи милтиғи билан уни нишонга олди ва …

Охирги – еттинчи рақамни қўйиб юборди. Айтиши керак бўлган гапини бўғзида сақлади: «Агар келсанг, соябонингни ҳам…»

Бир аёлнинг майин овози гўшакда ўрлади:
– Алло, марҳамат… Алло.

«Сиз кимсиз?» деб сўрамоқчи эди ҳамки, эркакнинг кулган овози аёлнинг овозига уланиб кетди:
– Агар жавоб бермаётган бўлса, гўшакни қўйиб қўй. Албатта, бирор безори бўлса керак. Гўшакни қўй.

Сўнгра чўзиқ гудок овози… Бир оз гўшакнинг оғзига қараб турди, сўнг уни жойига қўйди. Қўллари билан иссиқ қон фаввора бўлиб отилаётган бўғзини сиққан ҳолда шеър ўқиди:

Не мотамким, ғамгин бўлсанг-у, йиғламасанг!
Не мотамким, хазон кўрган шох каби
Офтобда ва ўзингнинг совуғингда қалтирасанг!

Қанча ўйламасин ушбу шеърнинг биринчи мисрасини эслай олмади. Гарчи муҳим бўлмаса-да.

Ўрнидан турди-да, оёқ кийимларини ечиб, оёқяланг йўлга тушди. Кўзлари ёшга тўлиб, нурнинг ингичка ёғдуси паноҳида унга тикилиб қолганди. Баланд бинонинг тепасидаги катта бешикка ўхшаш меҳмонхонада оҳиста у ёқдан-бу ёққа юрарди. Ахийри каравотига етиб борди. Карават устига йиқилди. Тим-қора тўлқинли сочлари атрофга ёйилди. Қўлини, бўм-бўш қўлини кўтарди-да, юраги устига қўйди:
– Энди вақти етиб келди.

Нигоҳини шифтга тикди. Боши айланиб қолган бир табассум капалакка ўхшаб қанот қоқди ва лабининг чеккасидан учиб кетди.

Бир овоз деди:
– Тарақ!

Учи ўткир бир шох терисини тешиб чиқди.

Бир неча дақиқадан сўнг аёлнинг боши бир томонга шилқ этиб тушди. Нигоҳи эса тўхтовсиз ўсаётган ва бутун меҳмонхонани қоплаб олган шохга тикилиб қолди.

Ўша баландликда унинг юраги эркакни эслаб жимгина йиғларди.

973dc853a4af2c333f60dcfd8db0b958.jpg Roziya Tujjor
SHISHA AYOL
Forschadan Shokirjon Olimov tarjimasi
04

Roziya Tujjor 1947 yilda Tehron shahrida dunyoga kelgan. Uning bolalik davri Tehron shahrining mahallalaridan birida o‘tdi. O‘rta maktabni tugatgach, universitetning psixologiya fakultetida tahsil oladi. 1985 yildan boshlab hikoyanavislik bilan shug‘ullana boshlaydi. Uning ilk hikoyalar to‘plami “Hikoya taqvimi to‘g‘risida sura” nomi bilan bosilib chiqqan. Bugungacha adibaning bir nechta asari kitobxonlar hukmiga havola etilgan. Jumladan, «Oynali ayol», «Yetti tugun», «Nargislar», «Ildizlarga sayohat», «Ishqdagi shu’la», «Sabr toshi», «Akatsiya ko‘chasi», «Xayrli tun», «Shu’la va tun» kabi badiiy asarlar yozuvchining ijodida alohida o‘rin tutadi. Adibaning hikoyalari insonning ichki dunyosiga qilingan safarning bayonidan iboratdir.
Roziya Tujjor bir necha yillardan buyon uch oylik “Nasriy adabiyot” jurnali tahrir hay’atining a’zosi. Shuningdek, u Eron “Qalam” jamiyatining ta’sischilaridan va boshqaruv kengashining a’zolaridan biri ham hisoblanadi.

04

Ayol ko‘zguning oldida to‘xtadi-da, oh tortib qo‘ydi. Kichkina bir bulut dog‘i oynaning xotirasini ostin-ustin qilib yubordi. Kichkina oltinrang tarog‘ini oldi-da, to‘g‘nog‘ichlar asirligidan ozod bo‘lgan sochlarini taradi. Shaloladay tovlanayotgan qop-qora sochlar yelka uzra yoyildilar. Ko‘zguning ichidan uzoq-uzoqlarni ko‘rish mumkin edi. Ammo bir-biri bilan aralashib ketgan barcha tasvirlar orasida oynalari yurak shaklida bo‘lgan osmono‘par bino uning diqqatini ko‘proq o‘ziga tortardi.

Sochlari orasida surat solingan ramkaga o‘xshab qolgan yuzini ko‘rib, kuldi. Bulut dog‘i bug‘lanib, uchib ketdi. Telefonning jiringi sukunatni sindirdi. Qo‘lini yuragi ustiga qo‘yib, og‘riqdan bino bo‘lgan bir to‘lqinni haydadi. Qizil ust-boshini kiydi-da, shoshilganicha telefon stolchasi tomon chopdi. Stolcha yonidagi stulning chetiga o‘tirib, go‘shakni ko‘tardi:
– Allo, eshitaman… eshitaman!

Erkakning tanish ovozi edi.
– Menman… Suhrob… Qalaysan?

Og‘riq yelkalarigacha keldi, so‘ngra chap qo‘l barmog‘ining uchigacha. Ammo kuldi:
– Yaxshiman. Ovozingni eshitgandan keyin yaxshiman… Qayerdasan?
– Mana shu atroflarda.

– Ya’ni?
– Ofisimdaman. Do‘stlarim ham shu yerdalar. Yangi bir nashrni yo‘lga qo‘yish uchun barcha kuchlarimizni bir joyga yiqqandik.

– Xo‘sh?
– Bugun kechasi kechroq borsam bo‘ladimi?
– Yanami?

Erkak jim qoldi. Gugurtning chaqilgan ovozi eshitildi:
– Maylimi, xonim?

Ayol ikkilanib so‘radi:
– Ya’ni, bugun kechqurunga mo‘ljallagan rejamiz bekor qilindimi? Birga kechlik ovqatni yeyishga va so‘ngra kinoga borishga kelishgandik…

Erkak homuza tortdi-da:
– Aytganday, gullarga suv quydingmi? – dedi.

Ayol nigohini mehmonxona tomonga burdi: suvga to‘ygan gullar hamishagidek yam-yashil edilar. «Mendan ko‘ra gullarni o‘yladingmi?» demoqchi bo‘ldi. Ammo erkakning ovozi uning xayolini bo‘ldi:
– Salom! Xush kelibsan! Buni qara-ya!

Derazaning oynasiga qaradi. Mana bu yangi darz qachon tushgan ekan? Qo‘li bilan yuragini yanada mahkamroq siqdi. Yana erkakning ovozi eshitildi:
– Xo‘p, azizam! Menga boshqa ishing yo‘qmi?

Ayol o‘rnidan yarim turdi. Uzoqlardan bir qora bulut kelardi. Shoshib-pishib dedi:
– Kechasi kelayotganingda bosh kiyiming va soyaboningni esingdan chiqarib qoldirmagin. Havo bulutli.

Erkak dedi:
– Xayr.

Ayol go‘shakni qo‘ydi. Sovqotayotgandi. Qo‘lini cho‘zib mebelning yonidaga xalatini olib ustiga ildi. Endi orqasida bir ajdaho turganligiga amin edi. Og‘zidan olov purkalib turgan bir ajdaho.
Isitmasidan oldin qaltiradi. Shunchalik qaltiradiki, uni ustidan yechib oldi-da yaxshilab unga qaradi. So‘ngra g‘ijimladi-da, mebelning ostiga yashirib tashladi.

Derazaning oldiga bordi. Bulut dog‘i yaqinroqqa kelib qolgan, osmon qop-qora ko‘rinardi. Bu balandlikdan odamlar qanchalik ham kichkina bo‘lib ko‘rinishadi-ya. Kichik va yolg‘iz! Yuragiga og‘riq o‘rladi. Bamog‘ini egib derazani yopdi. Qaysi deraza ochiq ekan? Bu sovuq qayerdan kiryaptiykin? Mehmonxona qanchalik katta edi! Shuncha yolg‘izlik uchun shuncha kattalik?!
Yerga o‘tirdi. Ichida nimadir g‘imirlab, u bukchayib qoldi. Og‘riq… og‘riq… qizil temir tayoqcha… momaqaldiroq va chaqmoq.

Doktor: «Bunday paytlarda mushaklaringni bo‘sh qo‘yishga harakat qil», deb aytgan edi.

Ammo qiyinchilikka uchragan kishi uchun bu ish xuddi botqoqqa cho‘kib ketish bilan barobar edi.
«Qaniydi erkak kelsa… Qaniydi…»

Quyoshning so‘nggi nurlari yopiq derazalardan mehmonxona yeriga g‘ira-shira yorug‘lik tashlar, ushbu g‘ira-shira yorug‘lik oralarida ko‘z yoshlar daryosida suzib yurgan bir ko‘z yerga tushib yotardi. Engashib uni oldi. Bir shisha qorachiq edi. Birov eshitib qolishidan ham uyalmasdan:
– Oh, o‘ldim, o‘ldim! – dedi.

So‘ngra ovozini balandlatdi. Ammo bu faqatgina bir lahza davom etdi. Ovoz chiqayotgan mahalda eshik qulfi ichra kalitning shirq etib aylangani eshitildi. U ekanligi aniq edi. Nolasini ichiga yutdi. “Yo‘q, ovozimni eshitmasligi kerak”, – dedi o‘ziga o‘zi. Xayolidan agar erkak buni bilib qolsa, ichidagi o‘sha musht o‘zining zarbalarini kuchaytirib, uni sindirib tashlaydi, degan o‘y kechdi. So‘ngra uni boshqa sevmay qo‘yadi. A’zoyi badanida yugurayotgan bu og‘riq oz emasdi.

Bir necha lahza qorong‘i va ingichka yo‘lakka qarab qoldi. Agar boshida bosh kiyim va egnida palto kiygan va qo‘lida soyabon tutib olgan erkakning sharpasini ko‘rganida ham, o‘rnidan turardi-da, ustidagi qizil kiyimlari bilan u tomon oshiqib:

– Choy? Bir piyola issiqqina choy qilib beraymi? – degan bo‘lardi.

Ammo eshik hanuz yopiq edi.

* * *

Doktor suratlarga ishora qilib degandi:
– Ammo hali umid bor. Seni saqlab qolishga bo‘lgan umid.

O‘sha lahzada uning ortga qaytgisi va yashin chaqnayotgan o‘sha yorug‘ doiraga beomon tikilgisi, mingta qo‘li bor maxluq uning yuragini terayotganini ko‘rgisi kelmasdi.

Doktorga aytgan edi:
– Qanday qilib saqlanib qolsam bo‘ladi, doktor? Men o‘lishni istamayman.

Ana shunday soddalik bilan aytgan edi. Keksa yoshdagi doktor esa ko‘zoynagini ko‘zidan olib, bosh barmog‘i va ko‘rsatkich barmog‘i bilan ko‘zining chekkalarini tozalagan, so‘ngra boshini ko‘tarib shift-ga qaragan edi:

– Dardingning yagona davosi shuki, hayotni sevishing kerak, qizim.

Ayol esa butun vujudi bilan, tashnalik va ochlik bilan zaminu zamonga qarab shunday degan edi:
– Doktor! Men hamisha oshiq bo‘lganman. Hamisha hayotdan belgi beradigan barcha narsani sevganman. Shunday ekan, nega endi o‘lim shuncha odamning orasidan kelib-kelib meni tanlashi kerak? Nega meni?

So‘ng yig‘lab yuborgan edi:
– Men hech qachon bir mevani yaxshilab tomosha qilib olmaguncha yemayman. Men noz-ne’matlarga to‘la dasturxonlarni yaxshi ko‘raman… Men…

Shundan so‘ng eshikni ochib to‘fon kabi yo‘lga tushgandi.

Yo‘lida qay gulni ko‘rmasin so‘ligan, u ko‘rgan har bir shox singan, har bir ayol faryod chekayotgan, har bir suv muzlagan bo‘lardi. Erkak yetib kelganidan so‘ng dahshat va iltijo bilan qo‘llarini cho‘zib degandi:
– Yordam ber! Yordam…

Erkak dahshat bilan unga tikilgan, ammo hech narsa demagan edi. Qattiq shamol uning boshidagi bosh kiyimini uchirib yuborgan, bo‘ynidagi sharfining uchlarini hilpiratardi. Ayol yalingansimon qo‘llari bilan unga suyangan edi:

– Meni sevishing kerak… Xuddi men seni sevganim kabi… Saqlanib qolishim uchun alangalarga zorman. Menga ergashib kelayotgan narsa bu o‘limdir. Uni daf qilishim uchun ishq jozibasi bo‘lishi kerak. Chuqur jarlik. U yoqqa borishni istamayman, istamayman…

Erkak nimalar bo‘layotganini endigina tushungan odamday unga qarab qolgan va so‘ragandi:
– Doktor nima dedi?

Ayol barmoqlarini erkak bilaklarining etiga sanchib shunday degandi:
– Aytdiki, o‘rmalagancha oldinga qarab boradi, shox va shoxlar chiqaradi. So‘ngra shunchalik o‘sib ketadiki, guldoning sinib ketadi. Mana shu.

Erkak degandi:
– Yo‘q, mumkin emas… Ya’ni…

Ayol o‘z atrofida gir aylangan edi. Xuddi yaproqlar to‘foniday, xuddi har doimgi girdibod. Rangi xuddi nilufar gulning rangiday ko‘m-ko‘k bo‘lib ketgan edi:
– Agar oldinroq tushunganimda edi, balkim… Ammo hamisha o‘ylardimki, tanamdagi bu dard o‘lim dardi emas, balki tiriklik dardidir.

Erkak qo‘llarini cho‘zib uning bilaklariga yopishgan edi:
– Kel, birga aylanamiz. Titrayapsan. Har lahzada sinib qolishing va to‘kilib ketishing mumkin.

Ayol uning ortidan ergashgan edi.

Kunbotar yo‘lidan ketib borishardi. Soyalari esa o‘lim va hayot ortidan. Erkak mehribonlik bilan degandi:
– Bu yolg‘on. Katta bir yolg‘on. Sen o‘lmaysan… Yo‘q…

Ayol achchiq kulib shunday degandi:
– Bolaligimda enagam menga har kuni saharlab cho‘lga tikan tergani boradigan bir tikan teruvchi to‘g‘risidagi ertakni aytib berardi…

– Xo‘sh?
– Endi men ham har kuni ertalab ana shu o‘y bilan uyg‘onishim, so‘ngra tikan terishga tushishim va kechasi bir bog‘ tikan bilan barmoqlarim tilingan holda uyquga ketishim kerak.

Erkak uning ko‘zlariga tikilib qolgandi:
– Yo‘q, bunday ham emas.
– O‘lim uzoq yo‘ldan kelib senda in qurib olganini bilganingdan keyin, tikan terishdan boshqa narsani o‘ylay olmaysan.

Erkak uni hayot tomonga sudragan edi:

– Qaragin! Suvga cho‘kayotgan o‘rdaklar, sirpanchiq o‘ynayotgan cholga qara. Bular kulguli emasmi?

Ayol erkakning nigohiga osilib olgan edi:
– Faqatgina meni sev! Eng yaxshi davo ana shu.

* * *

Endi bunga bir necha oy, balkim bir necha yil bo‘lgan edi. Oldiniga shoxlarning o‘sishi sekin edi. Hatto doktor ham shunga amin bo‘lgan ediki, unda o‘limning o‘sishi to‘xtagan. Bu erkakning so‘zlari iliq, nafaslari ham issiq bo‘lgan paytlarda edi. Ammo keyinchalik deraza ochilib sovuq shamol kirib keldi. Go‘yo qorlar malikasi bu yerdan o‘tib, barcha narsaning ustini bir qavat muz qatlami bilan qoplab ketganday edi. Hatto o‘g‘il bolaning nigohlari ustini ham… Bu ertakni qayerda o‘qiganikin?

Bolalik bog‘ida parvozlari ketidan yugurgan chog‘larida, bir kuni tushdan keyingi jazirama havoda hovlining bir chetidan sichqonlar o‘sha yerga olib borib qo‘ygan yirtiq bir kitob topib olgan edi. O‘sha kitobni o‘qigan edi. Qarasa ediki, qish kelib qolibdi.

So‘ngra shoxlar ko‘paygan edilar. O‘sishlarining ovozlari eshitilib turardi. Ular bir-birlariga payvand bo‘lishar, natijada yanada o‘saverardilar. Xuddi kundan-kun erkakning nigohi qorong‘iroq, g‘amning soyasi esa kattaroq bo‘lib ketayotganday.

Ayol yana bir bor aytdi:
– Oh, o‘ldim… o‘ldim!

Ammo hech kim ,,Nega?” — deb so‘ramadi.

Tizzalari bilan yurib, suvratlar albomi turgan javon tomon bordi. To‘rtburchak xotiralar. Suvratlarni olib, ularni tomosha qildi. Baxt rangi, ko‘zgu, chiroq, oy va yulduz, gulbarglarning to‘kilishi, koptoklarning aylanishi, rangli tuxumlar, asal to‘la jom, yashil barglar, Qur’on, yorug‘ yulduzlar halqasi…

Halqa yo‘qolgandi. Nega? Halqa oxirgi paytlarda yo‘qolgandi. Bir kuni ertalab o‘rnidan turib qarasa, halqa yo‘q. Erkakka qarab degandi:
– Halqamni ko‘rmadingmi?

Erkak istehzo bilan kulgandi:
– Bir qarg‘a keldi-yu, olib ketdi.
– Qarg‘a?

Ayol derazadan tashqariga qaradi. Daraxt shoxida bir qarg‘a qo‘nib turardi.
– Nega indamay qarab turding? Nega uni olib ketishiga yo‘l qo‘yding?

U shunday deb so‘raganida erkak javob bergandi:
– Kech bo‘lgandi.
– Kech bo‘lgandi?

Uning shisha guldoni ham singan edi. Bu unda Yusufning chiroyidan bir shox olib qo‘ygan va ushbu shox unda ildiz otgan guldon edi. Keyin shoxning ildizlari ko‘payib, shisha guldonni teshib chiqqan, guldonning suvi esa to‘kilib ketib, gul so‘lib qolgan edi.

Ayol gulni gultuvakka ekish uchun undan chiqarib olgan edi. Ammo singan shisha guldon uning qo‘lini kesib yuborgan, uning qo‘lidan oqayotgan qon yerni bo‘yagan edi. Qip-qizil emas, ko‘m-ko‘k qon.

Bir ozdan keyin erkak aytgan edi:
– Bu binafsha gullarni kim olib keldi?

Hozir unga yana bir marta telefon qilishi mumkin edi. Ayniqsa hozir – dard uni bo‘g‘ayotgan paytda. Yettita raqamni tersa kifoya. Ushbu quyuq qorong‘ilikdagi yetti yulduz kabi yettita raqamni. Va unga aytishi mumkin edi:
– Iloji bo‘lsa, faqat bugun kechasi ertaroq kel. Do‘stlaringga ham mening kutayotganligimni ayt.

Shisha ustiga yog‘ayotgan yomg‘ir ming shoxli bir daraxtni vujudga keltirgan edi. Bu shoxlarning ortidan hech narsani ko‘rib bo‘lmasdi. Erkakka buni ham aytishi kerak edi:
– Bosh kiyimingni esingdan chiqarib qoldirma. Soyaboningni ham.

Enaga chilimning billur quvuri poyida o‘tirganicha ertak aytardi:
– Bug‘u dahshat bilan o‘rmon tomon qochdi. Ammo uning uzun shoxlari daraxtlarga o‘ralashib qoldi. Shu payt ovchi miltig‘i bilan uni nishonga oldi va …

Oxirgi – yettinchi raqamni qo‘yib yubordi. Aytishi kerak bo‘lgan gapini bo‘g‘zida saqladi: “Agar kelsang, soyaboningni ham…”

Bir ayolning mayin ovozi go‘shakda o‘rladi:
– Allo, marhamat… Allo.

“Siz kimsiz?” deb so‘ramoqchi edi hamki, erkakning kulgan ovozi ayolning ovoziga ulanib ketdi:
– Agar javob bermayotgan bo‘lsa, go‘shakni qo‘yib qo‘y. Albatta, biror bezori bo‘lsa kerak. Go‘shakni qo‘y.

So‘ngra cho‘ziq gudok ovozi… Bir oz go‘shakning og‘ziga qarab turdi, so‘ng uni joyiga qo‘ydi. Qo‘llari bilan issiq qon favvora bo‘lib otilayotgan bo‘g‘zini siqqan holda she’r o‘qidi:

Ne motamkim, g‘amgin bo‘lsang-u, yig‘lamasang!
Ne motamkim, xazon ko‘rgan shox kabi
Oftobda va o‘zingning sovug‘ingda qaltirasang!

Qancha o‘ylamasin ushbu she’rning birinchi misrasini eslay olmadi. Garchi muhim bo‘lmasa-da.

O‘rnidan turdi-da, oyoq kiyimlarini yechib, oyoqyalang yo‘lga tushdi. Ko‘zlari yoshga to‘lib, nurning ingichka yog‘dusi panohida unga tikilib qolgandi. Baland binoning tepasidagi katta beshikka o‘xshash mehmonxonada ohista u yoqdan-bu yoqqa yurardi. Axiyri karavotiga yetib bordi. Karavat ustiga yiqildi. Tim-qora to‘lqinli sochlari atrofga yoyildi. Qo‘lini, bo‘m-bo‘sh qo‘lini ko‘tardi-da, yuragi ustiga qo‘ydi:

– Endi vaqti yetib keldi.

Nigohini shiftga tikdi. Boshi aylanib qolgan bir tabassum kapalakka o‘xshab qanot qoqdi va labining chekkasidan uchib ketdi.

Bir ovoz dedi:
– Taraq!

Uchi o‘tkir bir shox terisini teshib chiqdi.

Bir necha daqiqadan so‘ng ayolning boshi bir tomonga shilq etib tushdi. Nigohi esa to‘xtovsiz o‘sayotgan va butun mehmonxonani qoplab olgan shoxga tikilib qoldi.

O‘sha balandlikda uning yuragi erkakni eslab jimgina yig‘lardi.

08

(Tashriflar: umumiy 284, bugungi 1)

1 izoh

  1. Ассалому алайкум!
    Мен эронлик ёзувчи Розия Тужжор ҳикояларини ўзбек тилига ўгирган таржимон Шокиржон Олимов авваламбор сайтингизда таржималаримдан намуналар берганингиз учун ўз миннатдорчилилигимни билдираман. Шунинг билан биргаликда мен томонимдан таржима қилинган ушбу ҳикояга қисқача сўзбоши ёзган муҳаррирнинг кимлигини билмоқчи, иложи бўлса у кишининг боғланиш рақамларини (телефон ва электрон почтасини) олмоқчи ҳамда мазкур сўзбошиси борасида туғилган қуйидаги мулоҳазаларимни ўртага ташламоқчи эдим:
    Ҳурматли муҳаррир мазкур ҳикояни сайтда жойлаштирар экан, «Сизга тақдим этилаётган ҳикояда таржимоннинг заифлиги кўриниб турса-да, аслият барибир намоён бўлади» дея эслатиб ўтибди. Яъни, ҳурматли муҳаррирнинг фикрича таржима заиф чиққан. Мен танқидни тўғри қабул қиладиган, уни ҳар қандай ижодий фаолиятга бўладиган ижобий таъсирини эътироф этадиган бир таржимон сифатида ўз таржималаримга нисбатан билдирилган танқидларга эътироз билдирмайман. Бироқ ҳар бир ишнинг ўз қоидаси ва ўз меъёрлари бор. Биринчидан, заиф деб ҳисобланган таржимани бирор бир нашрда бермаслик ёки уни тегишли тарзда ислоҳ ва таҳрир қилгандан кейингина бериш керак. Заиф таржимани ҳам сайтда жойлаштириб, ҳам «бу таржима заиф» дейиш тўғри эмас. Иккинчидан, бирор таржима нотўғри, ноаниқ ёки заиф деб топилган тақдирда ундаги камчилик ва хатолар тегишли тарзда (масалан, бирор махсус мақолада ёки ҳеч бўлмаганда таржимоннинг ўзига ёзилган хатда) аниқ кўрсатиб берилмагунига қадар ОАВда унинг нотўғри, ноаниқ ёки заиф эканлиги тўғрисида бирор бир далил келтирмасдан туриб сўз юритиш ҳам тўғри эмас. Учинчидан, хорижий мамлакатлар адабиётидан ўзбек тилига қилинаётган таржималардаги (ёки бошқа ҳар қандай асарлардаги) камчиликлар ва хатоларни кўрсатишда мутаносиблик сақлашиши, яъни бу борада танлаб олинган муайян бир таржима эмас, балки бу турдаги барча таржималарда учрайдиган камчиликлар ва хатолар ўрганилиши, шунга кўра «заиф» деб топилган муайян таржиманинг бошқа барча «заиф» таржималар орасидаги ўрни кўрсатиб берилиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, маълум даражадаги камчилик ва хатога эга бўлган таржималардан бири танқид қилиниб, худди шу ёки ундан кўпроқ даражадаги камчилик ва хатога эга бўлган таржималар танқиддан четда қолиб кетмаслиги керак. Сиз, ҳурматли муҳаррир, ушбу саҳифада чоп этган таржимадаги камчиликлар ва хатолардан (уларнинг мавжудлигини инкор қилмайман) анчагина кўпроқ камчиликлар ва хатоларга эга бўлган таржималарнинг турли нашрлар ва сайтларда кўплаб берилаётганини инкор қилмасангиз керак. Тўртинчидан, менинг ушбу таржимамдаги ўзингиз айтиб ўтган заифликларни аниқ кўрсатиб берсангиз миннатдор бўлар эдим. Жавобингизни кутиб қоламан.
    Ҳурмат билан
    Шокиржон Олимов
    Электрон почта: shokirjon72@mail.ru

Izoh qoldiring