Sayid Ahmad. Taashshuqnoma

055    Сайид Аҳмаднинг «Таашшуқнома»си Хоразмий «Муҳаббатнома»си ва Хўжандий «Латофатнома»сига татаббу қилинган. Назира қонуниятларига кўра, асар тузилиши, мактублар сони (10 та) жиҳатидан ҳам юқоридаги асарларга ўхшаш; маснавий мактублар ғазал ва бошқа лирик жанрлар билан қоришиқ.

Сайид АҲМАД
ТААШШУҚНОМА
055

     Ўзбек  мумтоз шоири  Сайид Аҳмад, Саидий (14-асрнинг охири — Ҳирот — 15-асрнинг 1-ярми) — Соҳибқирон Амир Темурнинг учинчи ўғли  бўлмиш Мироншоҳнинг фарзанди. У адабий ижод билан машғул бўлиб, давлат идора ишларида деярли қатнашмаган.

   Туркий ва форсийда шеърлар ёзиб, девон тартиб берган ҳамда нома жанрида «Таашшуқнома» («Ошиклар мактублари», Навоий таъбирича, «Латофатнома») достонини яратган (1435—36). Достонни амакиси Шоҳрух мирзога бағишлаган. Асар Хоразмий «Муҳаббатнома»си ва Хўжандий «Латофатнома»сига татаббу қилинган. Назира қонуниятларига кўра, асар тузилиши, мактублар сони (10 та) жиҳатидан ҳам юқоридаги асарларга ўхшаш; маснавий мактублар ғазал ва бошқа лирик жанрлар билан қоришиқ.

   Сайид Аҳмад достонида ҳар бир ғазалнинг маълум бир мақом билан боғланганлиги ва иккинчи номанинг барча мисраларида тажнисли қофия ишлатилганлиги билан Хоразмий ва Хўжандий асарларидан ажралиб туради. Мактублар туркий тилда. Асар рангбаранг поэтик шаклларга бой.

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис»нинг темурийзода шоирларга бағишланган еттинчи мажлисида шундай маълумот беради: «С а й и д А ҳ м а д М и р з о — салим табъ ва пок зеҳн киши эрди. Хили машҳур назмлари бор. Ҳам ғазал, ҳам маснавий, ҳам туркий, ҳам форсий ғазал таврида девони бор. Ва маснавий таврида «Латофатнома» анингдур. Бу туркча матлаи яхши вақеъ бўлубтурким:

Сайд этти фироқинг мени мурғи саҳарийдек,
Қил одамийлиқ, қилма ниҳон юзни паридек.

Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

Маҳам гар пеш аз ин пинҳон бимонад,
Ажаб, гар бедилонро жон бимонад.

Тарж.: Агар ой (юзлигим) бундан кейин (ҳам) пинҳон қоладиган бўлса, бедилларнинг омон қолиши ажабланарлидир…»

   «Таашшуқнома»  ўзбек адабиёти тарихида нома жанрининг ривожланиш йўлларини, 15-аср ўзбек адабий тилини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Асарнинг ягона қўлёзма нусхаси Лондондаги Британия музейида, фотонусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.

055

КИТОБ САБАБИ

Тушумда бир кеча кўрдум саҳаргоҳ,
Ки Мажнун бирла бўлдум йўлда ҳамроҳ.

Манга дедиким,— Эй шўрида аҳвол,
Чиқар бошдин такаббур, қилма эҳмол,

Ки ошиқлар мақоми Карбалодур,
Кишиким бўлди ошиқ, мубталодур.

Чу сен ҳам мубтало бўлмишсен охир,
Жафодин гул тикин сўлмишсен охир.

Бу йўлда қўй сару сомон, адам бўл,
Агар васл истасанг, собит қадам бўл.

Тахайюл бирла назм эт бир ҳикоят,
Вале неъмат қошинда қил ривоят.

Ҳикоятким таашшуқнома бўлғай,
Улуғлар қошида аллома бўлғай.

* * *

Шаҳаншоҳи жаҳон Доройи аъзам,
Фаридун сийрату Жамшид мақдам,

Сулаймол талъату Кайхисрав иршод,
Сикандар шавкату Нўширавон дод,

Улуғ султон муаззам Шоҳруххон,
Муҳаммад хулқу Султон бинни Султон.

Ҳамиша давлати маъмур бўлсун,
Кўра билмас кишилар кўр бўлсун.

Илоҳи бўлмасун ҳеч интиҳоси,
Қабул эт Сайди Аҳмаднинг дуоси.

Чу шоҳаншоҳ дуосин хатм қилдим,
«Таашшуқнома» сори азм қилдим,

Сафо етти  битиган хома бўлди,
«Таашшуқнома» ҳам ўн нома бўлди.

АВВАЛҒИ НОМАСИН АЙТУР

Аё, зебо санамлар кўркабойи,
Қамуқ шаҳлар гадойингнинг гадойи.

Латофат мулкининг соҳиб камоли,
Топар нуқсон юзунгдин маҳ камоли.

Бу кун ҳусн ўрдасинда подшосен,
Зарофат оламинда маҳлиқосен.

Сифотингдур сенинг оламда машҳур,
Сени ҳақ сақласун аз чашми бад дур*.

Бўюнгдур эй санам чун сарви озод,
Сенга қул бўлди ҳар ким бўлди озод.

Сочингнинг исидин олам муаттар,
Сакингдин мунфаилдур мушку  анбар.

Сенинг бирла бўлур жону жаҳон шод,
Ки жон бирла тирикдур одамизод.

Фироқингдин бўлур бу чеҳра сори,
Висолинг чун назар қилмас бу сори.

Қўша қошингдин ўлур фитна пайдо,
Қилур жоду кўзунг оламни шайдо.

Эшигингда аё моҳи қасабпўш,
Бўлур хуршиди тобон ҳалқа даргўш.

Қаро зулфунг эрур кўнглум қарори,
Анинг учун тан ичра йўқ қарори.

Хаёлингдур ҳамнша муниси жон,
Фироқингдур ки бағримни қилур қон,

Жамолинг даврида эй кўзи қаттол,
Эрур дардинг кўнгулларга суюрғол.

Малоҳат кишваринда хонсен, эй жон,
Латофат оламинда жонсен, эй жон.

Сенинг сори кўнгул учмоқни истар,
Кўрунг бечора не учмоқни истар.

Неча жавру жафо қилгайсен, эй ёр,
Билурсенким қулунгдурмен вафодор.

Сенинг бирла менинг аҳдим ҳамондур,
Нечаким жонима жаврунг ямондур.

Фалак тегурди чун фасли ҳамални,
Ироқивор айтай бу ғазални.

  • Аз чашми бад дур —   Ёмон кўздан узоқ қилсин

Ғазал

Сенинг дардингдин, эй шўхи мусаввар,
Қамуқ олам хароб ўлди саросар.

Нечаким жаҳд этар бечора ошиқ,
Висолинг давлати бўлмас муяссар.

Дудоғинг олдида, эй сўзи ширин,
Наботу қанду шаккардур муқаррар.

Тишингдии мунфаилдур баҳр ичинда,
Янгоқингдин хижил ёқути аҳмар.

Шаҳо даврингда жавру зулму бедод,
Бўлубтур Сайди Аҳмадқо муқаррар.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқий, кетур жоми дилафруз,
Ки ишрат чоғидур ҳам фасли наврўз,

Чалиб чангу чағона бода бирла,
Ичоли май ҳарифи сода бирла,

Ки беш кун умр елтек кечгусидур,
Сен андин кечма ул худ кечгусидур.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

ИККИНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Нигоро, олди кўнглум юзунг оли,
Қилодур қасди жон ҳам кўзунг оли.

Отиб ғамза ўқин пайваста қошинг,
Юрагим қон қилур пайваста қошинг.

Жамолинг шамъиниким, ёндурурсен,
Қамуқ оламни ўтқа ёндурурсен.

Энгингда менгларинг мушки Хитодур,
Қаро зулфунг сари бормоқ хатодур.

Қуёшдур оразинг ё Муштаридур,
Ки жон бирла жаҳони муштаридур.

Висолинг завқин истаб, эй дилором,
Тан ичра топмади мискин дил ором.

Кўнгул қушини ишқинг қилди шунқор,
Бу ғамдин муддаилар бўлди шунқор.

Карашма қилмоқ ичра қил ёрарсен,
Неким жонимға қилсанг, қил, ярарсен.

Анингким, ол юзинда холи бўлғай,
Қачон фитна қилурдин холи бўлғай.

Айитсалар санга ғамзангдин ўқ от,
Ани ўзгага отма, бизга-ўқ от.

Турубтурмен ўқунгнунг қаршусина,
Отар бўлсанг, тутармен қаршу сийна.

Чу тортармен ҳамиша ҳажр борин,
Санга айтай кунгулда ҳарне борин.

Билурсенким, қулунгдурмен камина,
Карам қил, боқмағил қулнунг камина.

Тўкар ҳардам фироқинг дийда қони,
Менингдек бир дағи ғамдида қони?

Кўнгулда гарчи ҳажринг доғи бордур,
Валекин васл умиди дағи бордур.

Нечаким ғамдамен, эй қадди шамшод,
Бўлурмен ҳар қачон кўрсам сени шод.

Тараҳҳум бу гадоға қилғин охир,
Йўқ эрса, ўлгуси қайғудин охир.

Улодур Сайди Аҳмад, қил яроғин
Анинг бори бир ишига яроғин.

Эшитгил бу ғазални чун Ироқий,
Ажам созин тузуб, айтай Ироқи.

Ғазал

Вафо боринда эй шўхи суманбар,
Жафо кўп қилма охир эй санавбар.

Латофат бирла нозиклук ичинда,
Белингдур сочу сочинг мушку анбар.

Агар оҳ урсам, оҳим шуъласиндин
Эзилгай Қоф, эригай кўҳи Хайбар.

Кўнгулнунг лавҳида ишқинг сифотин
Битибтурлар азалдин ўқуб азбар.

Унутмайдур баён Сайди суюнур,
Неча жавру жафо кўп қилса дилбар.

Сўзнунг хулосаси

Кел эй соқи, кетургил бодау жом,
Ичоли май ба ёди Аҳмади Жом.

Майеким, руҳ андин маст бўлғай,
Муҳаббат кўйида сармаст бўлғай.

Хуморимизни ул майдин ёзали,
Мудом ичмаганин не деб ёзали.

Билурсенким, жаҳоннинг йўқ бақоси,
Бақоси йўқ жаҳонға не бақоси.

Таҳаммул яхши иштур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андеша қилмоқ.

УЧУНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Саломим еткур, эй беги жаҳонгир,
Нигорим ҳазратинда қилма таъхир,

Саломим айтакўр тиимай, таянмай,
Худой учун ёвуқ етканда ёнмай,

Саломимни еткур ул дилрабоға,
Сочи валлайлу юзи ваззуҳоға.

Саломим еткур ул сарви равона,
Раҳмсиз дилбари номеҳрибона.

Айитқнл, эй юзи руҳи мусаввар,
Айитқил, эй дудоғи мушку анбар.

Айитқил, эй юзи хуршиди офоқ,
Паривашлар ичинда барчадин тоқ,

Айитқил, эй малоҳат мулкида шоҳ,
Мулозим хнзматингда зуҳрау моҳ.

Айитқил, эй латофат нчра зебо,
Жамолингдин жаҳони бўлди шайдо,

Қачон келгай сенннг раҳминг гадоға,
Фақиру мустаманду мубталоға.

Ғарибларни басе ҳайрон қилибсен,
Нечага тегру саргардон қилибсен.

Қомуқ олам жамолингдин мунаввар,
Аёқинг тупроғидур тожи Қайсар.

Агарчи итларинг бирла тенг эрмен,
Ва лекин ўлайин ишқингда дермен.

Тирик бўл сен юз эллик йил жаҳонда,
Сени ҳақ сақласуи дойим омонда.

Қачон сентек ажунда шоҳ туққай,
Менингдек минг гадо ўлса не бўлғай.

Кучум боринча тортай бори ҳижрон,
Аёқдин тушсам ўзга сен бил, зй жон.

Менго сенсиз керакмас бу тириклик,
Киши истарму ўзга ҳеч ириклик.

Кўнгул меҳрингдин ўзгани ёвутмас,
Йироқ бўлди дебон снзнн унутмас.

Тилармен туну кун субҳи висолинг,
Биҳамдуллоҳки кўздадур хаёлинг.

Хаёлинг бирла айтай бу ғазални,
Наво созин тузуб қўйдуқ жадални.

Ғазал

Нигоро, ҳусн ичинда мунтаҳосен,
Латифу нозику Юсуфлиқосен.

Дуочи бир қулунгдурмен вафодор,
Нечаким жонума қилсанг жафосен.

Сенинг ишқинг балоедур бошимда,
Менинг бошимға билмон не балосен.

Дедим: кўнглум сенинг зулфунгни истар,
Дедиким: кет, ямон кўнгли қаросен.

Аё Сайди, чу хўблар бевафодур,
Алардин истама меҳру вафосен.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқий, кетур жоми лаболаб,
Қўбуз қўбсаб ичоли кулуб ўйнаб,

Ки, фонийдур бу дунё, йўқ бақоси,
Маишаттур бу заҳматнинг давоси.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Таҳайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

ТЎРТИНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Ало, эй сарви бўйлуқ лола рухсор,
Кўзунг жийрон, менгингдур мушки тотор.

Қароқчи кўзларинг эй рашки ҳуро,
Қилур юз минг балони бошқа пайдо.

Бузар найваста қошинг кўнглум элин,
Бирор ҳам тут йиқнлса кўнглум элин.

Дудоғинг рашкидин кавсар бўлур су,
Киши лоф урса ҳоли бу бўлур бу.

Бўлубтур ишқингиз чови ажунда,
Тутубтур барча оламни жунунда.

Жамолинг нуридин олам тутор нур,
Менга сенсиз керакмас жаннату ҳур.

Латофат мулкининг султонисен сен,
Малоҳат кишварининг хонисен сен.

КЎнгул Фарҳоду Шириндур дудоғинг,
Бале топмас киши истаб сўроғинг.

Юзунғдур офтоби лоязоли,
Илоҳи бўлмасун ҳаргиз заволи.

Жамолинг чун жаҳонорой бўлди,
Юзунг олдинда маҳ гаррой бўлди.

Нечаким хизматингда бизга йўқ сон,
Вале ишқингни қўйғоймен не имкон.

Тирқк боринча сенсен ёри зорим,
Мунн таҳқиқ бил, зй ғамгузорим.

Шикаста хотиру ғамгин мен, зй жон,
Вале ишқингни қўйғоймен не имкон.

Манго сен тенгри учун раҳм қилғил,
Ўлармен оқибат қайғунгда билгил.

Агар ўлсам мазоримға гузар қил,
Қулунгни ёд этибон бир назар қил.

Қилур бўлсанг мазоримға нигоҳе,
Чиқарғаймен лаҳадтин гарм оҳе.

Эшитгил топтим эмди чун маҳални,
Ҳусайний пардасинда бу ғазални.

Ғазал

Не бўлдиким унуттунг ёр бизни,
Қилибсен васлинг учун зор бизни.

Кўруб ёр ул сияҳрў муддаийни,
Кўрадурсен басе ағёр бизни.

Ғамингиздин ўларга рози бўлдум,
Бу жондин қилдингиз безор бизни.

Тобуғингда чу йўқтур эътиборим,
Рақибинг қувлағай ночор бизни.

Жафодин юз жовурмас Сайди Аҳмад,
Нечаким солса кўздин ёр бизни.

Хулосаи сухан

Кел, эй соқий, майи гулранг қил нўш,
Йигитлик мавсумин қилма фаромуш.

Маишат қил замонедур замона,
Фалак топмайдурур истаб баҳона,

Ки дунё маъдани ранжу балодур,
Ани севган кишнлар мубталодур.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

БЕШИНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Аё, ҳусн элининг тобанда моҳи,
Малоҳат кишварининг подшоҳи.

Юзунгдак лола йўқтур боғ ичинда,
Кўзунгдак ҳам жайрон улоғ ичинда.

Лабингдек мунфаилдур лаълу маржон,
Тишинг қошинда лўълуға не баён.

Табассум қилса лаълинг дур сочилур,
Юзунгни кўрса гул кўнгли очилур.

Қамуқ оламда сендек жон йўқ, эй жон,
Сенингдек дунёда жонон йўқ, эй жон.

Жамолингдур магар руҳи мусаввар,
Таъоло шаънаху Аллоҳу акбар.

Сочингдин, эй лаби лаъли бадахшон,
Бўлур жамъияти кўнглум паришон.

Кўнгулда жонтек асрармен хаёлинг,
Кўзумнинг мардумидур акси холинг.

Бўлур ҳуру пари жон бирла мойил,
Кўруб ул шевау шаклу шамойил.

Дудоғингки кўруб су бўлди яксар,
Хижолаттин наботу қанду шаккар.

Тутубтур ҳуснунгуз офоқда анфус,
Бўлур ҳайрон сенинг васфингда Ҳурмус.

Урурмен то қиёмат лофи ишқинг,
Қилурмен то абад авсофи ишқинг.

Бўлубтурмен хаёлинг бирла қонеъ,
Менго бўлмас киши ишқингда монеъ.

Дареғо усру, эй жон бевафосен,
Нечога тегру қилгайсен жафо сен.

Жафолар, эй бегим ҳаддин ошибтур,
Юрогим қони бу ғамдин тошибтур.

Фироқингдин бўлубтур чун юрак қон
Аёқтин туштум элик тут, аё жон.

Манго чун келди бу илҳом бехост,
Эшитгил, айтайии бу ғазални рост.

Ғазал

Ало, эй кўрк улуси ичра бардам,
Худоро тўкмагил қонимни ҳардам.

Умид улдур ки раҳминг келгай охир,
Қомуқ оламда чун сенсен мукаррам.

Хўтан мулкинда зулфунгнунг черики,
Қаро кўрсатиб элни урди барҳам.

Надиминг ҳуру соқи зуҳрау ой,
Не нисбат менгзигай ҳуснунгга одам.

Агар дардимни билсанг эрди, эй дўст,
Қилур эрди(нг) даво дардимға ул дам.

Санго бу ҳусну хулду шевау ноз,
Мусалламдур, мусалламдур, мусаллам.

Нишоту айшу ишрат қил ҳамиша,
Унутма Сайдини воллоҳу аълам.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқий, кетур жоми мураввақ,
Ичоли бода бо ёри муваффақ,

Ки дунё бевафодур, бевафодур,
Кўнгул қўймоқ анга айни хатодур.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

ОЛТИНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Аё ҳусну малоҳат ичра фохир,
Не бўлдиким, унуттунг бизни охир.

Сочингдур лайлатул-қадру юзунг ой,
Бўюнг тўбию ҳуснунг жаннаторой.

Сенинг ишқинг бало бўлғайму, эй дўст?
Бало десам, раво бўлғайму, эй дўст?

Ёвуз кўзлар юзунгдин дур бўлсун,
Жамолингдин жаҳон маъмур бўлсун.

Тишингнинг васфини ҳар хом билмас,
Гуҳарнинг қадрини чун ом билмас.

Кулар гул кўрса чеҳранг шодлиқтин,
Суюнур сарв ҳам озодлиқдин,

Қиёмингдин қиёмат қўпқусидур,
Ўтурсанг, фитна ҳам ўлтурғусидур.

Ярошур ноз ила сизга ўтурмоқ,
Кўнгуллар хирманиға ҳам ўт урмоқ.

Юзунгдур наргису гулдур янгоқинг,
Магар оби муаллақдур сақоқинг.

Иликингдур яди байзо нишони,
Ки бордур ҳақ таолодин нишоне.

Мунаввардур юзунгдин барча офоқ,
Муаттардур сочинг исидин учмоқ.

Жафо оз қилсангиз не бўлғай, эй жон?
Билурсизким, вафосиздур бу даврон.

Очунда қулсизик султон хуш эрмас,
Нечукким, дарди бедармон хуш эрмас.

Сулаймонсен, шаҳо, мен бир қоринча,
Дуогўймен санга то жон боринча,

Фироқинг зулмидан дод истарам, дод,
Рақибинг дастидин фарёд-фарёд.

Эшиткил айтайин кўнглум ниёзин,
Қўбуз қўбсаб, тузуб ушшоқ созин.

Ғазал

Иноят чоғидур, эй ёр, эй ёр,
Ки кўп қилди жафо ағёр-ағёр.

Ёзуқсиз тўкмагил қонимни охир,
Билурсенким, эмас хунхор-хунхор.

Бўлур ўз хижлатидин ҳайрат олиб,
Кўруб ҳуснунгни дар гулзор, гул зор.

Бўлур мушкин нафаснинг ҳасратиндин
Қачон бўлғуси ҳар аттор-аттор?

Аё Сайди, санамлар машрабиндин,
Тамаъ тутма вафо зинҳор-зинҳор.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқи, кетур жоми пур аз май,
Ки ғамларни кўнгуллардин қилур тай.

Ичоли ул бути айёр бирла,
Қароқлари қароқчи ёр бирла,

Ки кечти бевафо бу умр елтек,
Боришали анинг бирла бу элтек.

Таҳамлул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андеша қилмоқ.

ЕТТИНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Аё жоду қароқлиқ ишва пардоз,
Қилур зулфунг сари жон қуши парвоз.

Жамолингдин мунаввардур чароғим,
Юзунг алида ўлмактур яроғим.

Қуёш ҳуснунг кўруб, эй моҳи тобон,
Хижолат топтию бўлди ярақон.

Қачонким лаълингиз бўлса шакарханд,
Набот эрнинг қошинда сув бўлур қанд.

Дудоғинг чун эрур ширинтар аз жон,
Киши дегайму они оби ҳайвон.

Шаҳо, пайваста қошинг қиблагоҳи —
Эрур жону кўнгулнинг саждагоҳи.

Қошинг чун ёйу кирпукларинг ўқтур,
Карашманг худ басе элни тузубтур.

Фироқингдин кўнгул девона бўлди,
Очунда ушбу сўз афсона бўлди.

Тилармен туну кун субҳи висолинг,
Кўзумдин лаҳзае кетмас хаёлинг.

Кўнгулдин дарду меҳнат бори кетмас.
Этокингга иликим чунки етмас.

Манга сенсиз керакмас танда жоним,
Чу сенсен мунису жону жаҳоним.

Малаксен ё пари ё ҳур ё нур,
Ки олам барча сендин бўлди маъмур.

Камина чокаринг қуллуқчисидур,
Азизу қайсару хоқону фағфур.

Кўнгул меҳрингни сақлар жон ичинда,
Сенингдек жон қани даврон ичинда?

Қамуқ олам сенинг бирла хуш, эй жон,
Ки сенсиздур тириклик нохуш, эй жон.

Салотинлар қачонким бўлса пайдо,
Мубоҳ ўлур гадоларға тамошо.

Ижозат бўлса, эй султони хўбон,
Ўқуйин бу ғазални, дар сифоҳон:

Ғазал

Бегим, сўзким сочинг васфинда борди,
Ривоят қилғучилар қилни ёрди.

Энгингни кўрди ёқут, аз хижолат,
Гаҳе сарғордию гоҳе қизорди.

Қилур эрди ўзини мушк таъриф,
Менгингни кўрдию юзи қарорди.

Эшитти чун ақиқ эрнинг сифотин,
Ўзиндин яхшилик отин кеторди.

Қабул қилсанг не бўлғай кўнглум, эй жон,
Бу мискин келмаку бормоқдин орди.

Анинг бирла мени кўргаймусен тенг?
Сўнгаким ушбу хасратдин қоворди.

Кўрунма кўзга, дединг — ўлтурурмен.
Қошингдин кетмади Сайди, қошорди.

Сўзнинг хулосаси

Кел, эй соқи, кетургил май…
Ки қолмас дунйида ҳеч киши боқи.

Билурсенким кечар айём охир,
Ўзингни қилмағил бадном охир.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андеша қилмоқ.

САККИЗИНЧИ НОМАСИИ АЙТУР

Аё, сарви равон гулчеҳра шоҳим,
Фироқингдин фалакка ошти оҳим.

Мунаввар бўлди одам тальатингдин,
Мушарраф бўлди одам хизматингдин.

Сенингтек дунёда бир жон топилмас,
Санго ҳам менгзайи инсон топилмас.

Жамолинг қошида хуршиди оён,
Мутеингдур фалакта моҳитобон.

Юзунгнунг нуридин ҳур ўлди пайдо,
Япгоқинг норидин нур ўлди пайдо.

Малак ходим, парилар чокарингдур,
Улусни бузган ул кофирларингдур.

Санго нисбат ажунда туғмади шоҳ,
Юзунгдек ҳам фалакта туғмади моҳ.

Кўнгул ширин сўзунгдин шод бўлди,
Гаҳе Наврўзу гаҳ Фарҳод бўлди.

Гаҳи Мажнун бикин озода бўлди,
Гаҳи Вомиқдайин бечора бўлди.

Тутубтур ҳуснунгиз васфи саросар,
Хуросону Ироқу Руму Ховар.

Сенинг бирла кўнгул бирдур ҳамиша,
Ва лекин сийнағондур соқла шиша.

Не келди, не қисмат бўлди охир,
Ки бағрим қонидин кўз тўлди охир.

Фироқинг зулмидин мазлум бўлдум,
Йироқлик дардидин маълум бўлдум.

Висолинг давлати гар даст бермас,
Қароқимдин хаёлинг холи эрмас.

Жафоу жаврнунг поёни йўқтур,
Фалакнинг чун сару сомони йўқтур.

Қулоқ тутгил ривоят қилса ровий,
Эшитгил бу ғазални дар ҳовойи.

Ғазал

Шаҳо қилма манго жавру ситамлар,
Қону у аҳду эҳсону карамлар.

Қилойин теб вафо қилдииг жафони,
Қону ул аҳду паймону қасамлар.

Мутинг бўлсалар ҳуснунгни кўруб,
Қону ул меҳру ул зебо санамлар.

Кўнгулнинг можаросин кимга айтай,
Қани ул оқилу доно ҳакамлар.

Тут, эй Сайди, ғанимат фақр куйин,
Қану ул салтанатлнқ муҳташамлар.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқий, кетур ул мири мажлис,
Ки қилди кўп ғани бегларни муфлис.

Анинг бирла замони хуш бўлоли,
Ичиб бир журъани сархуш бўлоли.

Билурсенким бақосиздур бу даврон,
Бўлубтур олами бу ишта ҳайрон,

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ,
Тахайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

ТЎҚҚУЗУНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Аё, кўнглум олан жонона дилбар,
Жамолинг шуъласи оламни ўртар.

Кишиким ҳусн ичида бордур они,
Ёвуз кўздин йироқ тутсун ҳақ они.

Халойиқларниким холиқ яротти,
Сени Узро, мени Вомиқ яротти.

Кўнгул ишқинг била бўлди басе ром,
Не ерга етгуси охир саранжом.

Саросар ишқким дерлар балодур,
Они деган кишилар мубталодур.

Ажунни бесару сомон қилон ишқ,
Фалакни бўйла саргардон қилон ишқ.

Бу ишқ эрмас эрур бир аждаҳойи,
Ки кўкдин инди у бўлди балойи.

Агар ишқ ўлмаса ошиққа не сон,
Кўнгулда сидқи йўқ содиққа не сон.

Кишиким ишқ ичида бўлса содиқ,
Масалдурким бўлур маъшуқу ошиқ.

Дило, жаҳд айла, сидқинг рост бўлғай,
Қамуқ ишлар бу ишдин рост бўлғай.

Нигоро, борчадин мақсудсен сен,
Адамдур бори чун мавжудсен сен.

Сенниг бирла бўлур дил шод, эй жон,
Санго нисбат дегил дилшод, эй жон.

Бўюнг тубоу жаннаттур жамолинг,
Қамуқ оламни тутти қилу қолинг.

Висолинг давлатин топмас парилар,
Не қилсун чора мискин одамилар.

Фалак бу ишта саргардон бўлубтур,
Фироқингдин юроким қон тўлубтур.

Кўнгулнинг йўқтурур сенсиз қарори,
Азалдин бу эди онинг қарори.

Мусалламдур санго бу хулқу эҳсон,
Ало, эй офтоби худпарастон.

Қилур кўнглум ҳавойи кўҳи алванд.
Эшитгил бу ғазални дар ниҳованд.

Ғазал

Хаёлинг, дилбаро, нури басардур,
Жамолинг фитнайи даври қамардур.

Юзунг олида жон тортай нигоро,
Нечаким жон матои мухтасардур.

Мени ҳар ерга сўзлар шум рақибинг,
Анинг учун ҳамиша дарбадардур.

Рақибо, манго не носиҳ бўлурсен,
Саросар сўзларинг чун дардисардур,

Ёзуқсиз ўлтурур ошиқни ҳижрон,
Машғуллардин бори маъзул бўл.

Дедим: Ногаҳ гузар қилма бу қулдин,
Деди: Еткурки ахтар дар гузардур.

Эшигингда, азизим, Сайди Аҳмад,
Итингнинг ити бирла сарбасардур.

Сўзнунг хулосаси

Кел, эй соқи, ҳумор ишқин олиб кел,
Қулунгни билсаниб бингни солиб кел.

Ичоли ҳарчи бодо, бод бода,
Кўнгул қайғусини бероли бода,

Ки дунё ҳеч кишига пой тутмас,
Неча эврулса ўз ишин унутмас.

Таҳаммул яхши ишдур пеша қилмоқ
Тахайюл бирла ҳам андиша қилмоқ.

ЎНУНЧИ НОМАСИН АЙТУР

Аё, хиргоҳнишин моҳи қасабпўш,
Бўлубтур олами ҳуснунгго мадҳуш.

Юзунгдур, эй пари, фирдавси аъло,
Сени зебо яратти Ҳақ таоло.

Улусда чунки сенсен инжу хоним,
Фидо бўлсун санго жону жаҳоним.

Не бўлди кўзга илмассен қулунгни,
Унуттунг, эй юзи гул, булбулунгни.

Кўруб пайваста ул қошинг ҳилоли,
Кўзунгнунг қошида қурбон бўлоли.

Жамолинг чун жаҳонорой бўлди,
Юзунг олинда маҳ каррой бўлди.

Қуёш ҳуснунг кўруб ҳайрон бўлубтур,
Фалак ишқингда саргардон бўлубтур.

Манго ҳажринг басе кўп қилди бедод,
Нетай, эй шоҳи хўбон, бир демадинг дод,

Бўлубтур борчадин бегона кўнглум,
Сенинг зулфунг тилар девона кўнглум.

Ажаб мушкил балоларга тушубмен,
Ки етмас ерда кўз қўлни сунубмен.

Кўнгул султон ки дебтурлар чин эрмиш,
Қароча хон ки дебтурлар чин эрмиш.

Манго жон сенсизин, эй жон керакмас,
Агар дард ўлмаса дармон керакмас.

Магар дардинг манго ҳам дард бўлғай,
Ки кўнглум ҳам даводин сард бўлғай.

Кўнгулдин бори дардинг шукри кетмас,
Бу давлат мен тиланчига не етмас.

Туганди нома сўз поёна етти,
Фироқингдин кўнгул ҳам жона етти.

Сўзум кўбтур валекин айта билман,
Улуқлар сўзидин ҳам қайта билман.

Сухан кўтоҳ кунам, кон табъи нозик,
Надорад тоқати чандон гарони.

Валекин бу ғазалдур хатми дафтар,
Тузуб панжгоҳ созин айтай азбар.

Ғазал

Тутубтур дунёни ҳуснинг саропой,
Жамолинг чун бўлубтур оламорой.

Сенинг базмингда, эй султони хўбон,
Аёқчи Меҳру соқи Зуҳрау Ой.

Қаро зулфунг қилур кўнглумни гумроҳ,
Қароқинг худ жафо қилмоққа худрой.

Висолинг давлати бўлмас муяссар,
Фироқинг зулмидин, эй вой, эй вой.

Агар жаврунг чириклаб келса бизго,
Бўлур Сайди Аҳмадий бечора манглой.

КИТОБ ХАТМИН АЙТУР

Худовандо ёзуқлуқ бандадурман,
Ёзуғимдин басе шзрмандадурман.

Қулунгнунг сендин ўзга йўқ паноҳи,
Нечаким йўқтурур журму гуноҳи.

Саодат ганжидин кўрсатгил эҳсон,
Ало, эй подшоҳи подшоҳон.

Сўзумни бу улуғ султон қотинда ,
Карам қил, яхши кўрсат хизматинда

Шаҳеким адлидин Эрону Тўрон,
Тузуклук топти-ю топмади нуқсон,

Ажунда то анингтек шоҳ бўлғай!
Дуогўй ибни Мироншоҳ бўлғай.

ИЛТИМОСИН АЙТУР

Валекин бир сўзум бор ҳазратингда,
Ижозат бўлса айтай хидматингда.

Эшитгил, эй улуснунг подшоҳи,
Ятимларнинг бугун пушти паноҳи

Риёзаттин тан ичра қолмади қон,
Туганса ҳон тирик қолғайму инсон,

Басе ошуфтау ҳайрон бўлубмен,
Фалактек бесару сомон бўлубмен.

Билурсен барчанинг ҳолини, эй шоҳ,
Иноят чоғидур валлоҳу биллоҳ.

«Таашшуқнома»ни ҳиммат бўлуб ёр,
Тугаттим етти кунда бемададкор.

Секиз юз ўттузу тўққузда эрди,
Ки сўз поёна элтмак даст берди.

Сўзумни ким ўқуб қилса дуойи,
Илоҳи кўрмасун ҳаргиз балойи.

077

   Sayid Ahmadning «Taashshuqnoma»si Xorazmiy «Muhabbatnoma»si va Xo’jandiy «Latofatnoma»siga tatabbu qilingan. Nazira qonuniyatlariga ko’ra, asar tuzilishi, maktublar soni (10 ta) jihatidan ham yuqoridagi asarlarga o’xshash; masnaviy maktublar g’azal va boshqa lirik janrlar bilan qorishiq.

Sayid AHMAD
TAASHSHUQNOMA
055

O’zbek mumtoz shoiri Sayid Ahmad, Saidiy (14-asrning oxiri — Hirot — 15-asrning 1-yarmi) —— Sohibqiron Amir Temurning uchinchi o’g’li  bo’lmish Mironshohning farzandi. U adabiy ijod bilan mashg’ul bo’lib, davlat idora ishlarida deyarli qatnashmagan.

Turkiy va forsiyda she’rlar yozib, devon tartib bergan hamda noma janrida «Taashshuqnoma» («Oshiklar maktublari», Navoiy ta’biricha, «Latofatnoma») dostonini yaratgan (1435—36). Dostonni amakisi Shohrux mirzoga bag’ishlagan. Asar Xorazmiy «Muhabbatnoma»si va Xo’jandiy «Latofatnoma»siga tatabbu qilingan. Nazira qonuniyatlariga ko’ra, asar tuzilishi, maktublar soni (10 ta) jihatidan ham yuqoridagi asarlarga o’xshash; masnaviy maktublar g’azal va boshqa lirik janrlar bilan qorishiq.

Sayid Ahmad dostonida har bir g’azalning ma’lum bir maqom bilan bog’langanligi va ikkinchi nomaning barcha misralarida tajnisli qofiya ishlatilganligi bilan Xorazmiy va Xo’jandiy asarlaridan ajralib turadi. Maktublar turkiy tilda. Asar rangbarang poetik shakllarga boy.

Alisher Navoiy “Majolis un-nafois»ning temuriyzoda shoirlarga bag’ishlangan yettinchi majlisida shunday ma’lumot beradi: «S a y i d A h m a d M i r z o — salim tab’ va pok zehn kishi erdi. Xili mashhur nazmlari bor. Ham g’azal, ham masnaviy, ham turkiy, ham forsiy g’azal tavrida devoni bor. Va masnaviy tavrida «Latofatnoma» aningdur. Bu turkcha matlai yaxshi vaqe’ bo’lubturkim:

Sayd etti firoqing meni murg’i sahariydek,
Qil odamiyliq, qilma nihon yuzni paridek.

Bu forsiy matla’ ham aningdurkim:

Maham gar pesh az in pinhon bimonad,
Ajab, gar bedilonro jon bimonad.

Tarj.: Agar oy (yuzligim) bundan keyin (ham) pinhon qoladigan bo’lsa, bedillarning omon qolishi ajablanarlidir…»

«Taashshuqnoma» o’zbek adabiyoti tarixida noma janrining rivojlanish yo’llarini, 15-asr o’zbek adabiy tilini o’rganishda muhim ahamiyatga ega. Asarning yagona qo’lyozma nusxasi Londondagi Britaniya muzeyida, fotonusxasi O’zbekiston Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik institutida saqlanadi.

055

KITOB SABABI

Tushumda bir kecha ko’rdum sahargoh,
Ki Majnun birla bo’ldum yo’lda hamroh.

Manga dedikim,— Ey sho’rida ahvol,
Chiqar boshdin takabbur, qilma ehmol,

Ki oshiqlar maqomi Karbalodur,
Kishikim bo’ldi oshiq, mubtalodur.

Chu sen ham mubtalo bo’lmishsen oxir,
Jafodin gul tikin so’lmishsen oxir.

Bu yo’lda qo’y saru somon, adam bo’l,
Agar vasl istasang, sobit qadam bo’l.

Taxayyul birla nazm et bir hikoyat,
Vale ne’mat qoshinda qil rivoyat.

Hikoyatkim taashshuqnoma bo’lg’ay,
Ulug’lar qoshida alloma bo’lg’ay.

* * *

Shahanshohi jahon Doroyi a’zam,
Faridun siyratu Jamshid maqdam,

Sulaymol tal’atu Kayxisrav irshod,
Sikandar shavkatu No’shiravon dod,

Ulug’ sulton muazzam Shohruxxon,
Muhammad xulqu Sulton binni Sulton.

Hamisha davlati ma’mur bo’lsun,
Ko’ra bilmas kishilar ko’r bo’lsun.

Ilohi bo’lmasun hech intihosi,
Qabul et Saydi Ahmadning duosi.

Chu shohanshoh duosin xatm qildim,
«Taashshuqnoma» sori azm qildim,

Safo yetti bitigan xoma bo’ldi,
«Taashshuqnoma» ham o’n noma bo’ldi.

AVVALG’I NOMASIN AYTUR

Ayo, zebo sanamlar ko’rkaboyi,
Qamuq shahlar gadoyingning gadoyi.

Latofat mulkining sohib kamoli,
Topar nuqson yuzungdin mah kamoli.

Bu kun husn o’rdasinda podshosen,
Zarofat olaminda mahliqosen.

Sifotingdur sening olamda mashhur,
Seni haq saqlasun az chashmi bad dur*.

Bo’yungdur ey sanam chun sarvi ozod,
Senga qul bo’ldi har kim bo’ldi ozod.

Sochingning isidin olam muattar,
Sakingdin munfaildur mushku anbar.

Sening birla bo’lur jonu jahon shod,
Ki jon birla tirikdur odamizod.

Firoqingdin bo’lur bu chehra sori,
Visoling chun nazar qilmas bu sori.

Qo’sha qoshingdin o’lur fitna paydo,
Qilur jodu ko’zung olamni shaydo.

Eshigingda ayo mohi qasabpo’sh,
Bo’lur xurshidi tobon halqa dargo’sh.

Qaro zulfung erur ko’nglum qarori,
Aning uchun tan ichra yo’q qarori.

Xayolingdur hamnsha munisi jon,
Firoqingdur ki bag’rimni qilur qon,

Jamoling davrida ey ko’zi qattol,
Erur darding ko’ngullarga suyurg’ol.

Malohat kishvarinda xonsen, ey jon,
Latofat olaminda jonsen, ey jon.

Sening sori ko’ngul uchmoqni istar,
Ko’rung bechora ne uchmoqni istar.

Necha javru jafo qilgaysen, ey yor,
Bilursenkim qulungdurmen vafodor.

Sening birla mening ahdim hamondur,
Nechakim jonima javrung yamondur.

Falak tegurdi chun fasli hamalni,
Iroqivor aytay bu g’azalni.

  • Az chashmi bad dur — Yomon ko’zdan uzoq qilsin

G’azal

Sening dardingdin, ey sho’xi musavvar,
Qamuq olam xarob o’ldi sarosar.

Nechakim jahd etar bechora oshiq,
Visoling davlati bo’lmas muyassar.

Dudog’ing oldida, ey so’zi shirin,
Nabotu qandu shakkardur muqarrar.

Tishingdii munfaildur bahr ichinda,
Yangoqingdin xijil yoquti ahmar.

Shaho davringda javru zulmu bedod,
Bo’lubtur Saydi Ahmadqo muqarrar.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqiy, ketur jomi dilafruz,
Ki ishrat chog’idur ham fasli navro’z,

Chalib changu chag’ona boda birla,
Icholi may harifi soda birla,

Ki besh kun umr yeltek kechgusidur,
Sen andin kechma ul xud kechgusidur.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andisha qilmoq.

IKKINCHI NOMASIN AYTUR

Nigoro, oldi ko’nglum yuzung oli,
Qilodur qasdi jon ham ko’zung oli.

Otib g’amza o’qin payvasta qoshing,
Yuragim qon qilur payvasta qoshing.

Jamoling sham’inikim, yondurursen,
Qamuq olamni o’tqa yondurursen.

Engingda menglaring mushki Xitodur,
Qaro zulfung sari bormoq xatodur.

Quyoshdur orazing yo Mushtaridur,
Ki jon birla jahoni mushtaridur.

Visoling zavqin istab, ey dilorom,
Tan ichra topmadi miskin dil orom.

Ko’ngul qushini ishqing qildi shunqor,
Bu g’amdin muddailar bo’ldi shunqor.

Karashma qilmoq ichra qil yorarsen,
Nekim jonimg’a qilsang, qil, yararsen.

Aningkim, ol yuzinda xoli bo’lg’ay,
Qachon fitna qilurdin xoli bo’lg’ay.

Ayitsalar sanga g’amzangdin o’q ot,
Ani o’zgaga otma, bizga-o’q ot.

Turubturmen o’qungnung qarshusina,
Otar bo’lsang, tutarmen qarshu siyna.

Chu tortarmen hamisha hajr borin,
Sanga aytay kungulda harne borin.

Bilursenkim, qulungdurmen kamina,
Karam qil, boqmag’il qulnung kamina.

To’kar hardam firoqing diyda qoni,
Meningdek bir dag’i g’amdida qoni?

Ko’ngulda garchi hajring dog’i bordur,
Valekin vasl umidi dag’i bordur.

Nechakim g’amdamen, ey qaddi shamshod,
Bo’lurmen har qachon ko’rsam seni shod.

Tarahhum bu gadog’a qilg’in oxir,
Yo’q ersa, o’lgusi qayg’udin oxir.

Ulodur Saydi Ahmad, qil yarog’in
Aning bori bir ishiga yarog’in.

Eshitgil bu g’azalni chun Iroqiy,
Ajam sozin tuzub, aytay Iroqi.

G’azal

Vafo borinda ey sho’xi sumanbar,
Jafo ko’p qilma oxir ey sanavbar.

Latofat birla nozikluk ichinda,
Belingdur sochu soching mushku anbar.

Agar oh ursam, ohim shu’lasindin
Ezilgay Qof, erigay ko’hi Xaybar.

Ko’ngulnung lavhida ishqing sifotin
Bitibturlar azaldin o’qub azbar.

Unutmaydur bayon Saydi suyunur,
Necha javru jafo ko’p qilsa dilbar.

So’znung xulosasi

Kel ey soqi, keturgil bodau jom,
Icholi may ba yodi Ahmadi Jom.

Mayekim, ruh andin mast bo’lg’ay,
Muhabbat ko’yida sarmast bo’lg’ay.

Xumorimizni ul maydin yozali,
Mudom ichmaganin ne deb yozali.

Bilursenkim, jahonning yo’q baqosi,
Baqosi yo’q jahong’a ne baqosi.

Tahammul yaxshi ishtur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andesha qilmoq.

UCHUNCHI NOMASIN AYTUR

Salomim yetkur, ey begi jahongir,
Nigorim hazratinda qilma ta’xir,

Salomim aytako’r tiimay, tayanmay,
Xudoy uchun yovuq yetkanda yonmay,

Salomimni yetkur ul dilrabog’a,
Sochi vallaylu yuzi vazzuhog’a.

Salomim yetkur ul sarvi ravona,
Rahmsiz dilbari nomehribona.

Ayitqnl, ey yuzi ruhi musavvar,
Ayitqil, ey dudog’i mushku anbar.

Ayitqil, ey yuzi xurshidi ofoq,
Parivashlar ichinda barchadin toq,

Ayitqil, ey malohat mulkida shoh,
Mulozim xnzmatingda zuhrau moh.

Ayitqil, ey latofat nchra zebo,
Jamolingdin jahoni bo’ldi shaydo,

Qachon kelgay sennng rahming gadog’a,
Faqiru mustamandu mubtalog’a.

G’ariblarni base hayron qilibsen,
Nechaga tegru sargardon qilibsen.

Qomuq olam jamolingdin munavvar,
Ayoqing tuprog’idur toji Qaysar.

Agarchi itlaring birla teng ermen,
Va lekin o’layin ishqingda dermen.

Tirik bo’l sen yuz ellik yil jahonda,
Seni haq saqlasui doyim omonda.

Qachon sentek ajunda shoh tuqqay,
Meningdek ming gado o’lsa ne bo’lg’ay.

Kuchum borincha tortay bori hijron,
Ayoqdin tushsam o’zga sen bil, zy jon.

Mengo sensiz kerakmas bu tiriklik,
Kishi istarmu o’zga hech iriklik.

Ko’ngul mehringdin o’zgani yovutmas,
Yiroq bo’ldi debon snznn unutmas.

Tilarmen tunu kun subhi visoling,
Bihamdullohki ko’zdadur xayoling.

Xayoling birla aytay bu g’azalni,
Navo sozin tuzub qo’yduq jadalni.

G’azal

Nigoro, husn ichinda muntahosen,
Latifu noziku Yusufliqosen.

Duochi bir qulungdurmen vafodor,
Nechakim jonuma qilsang jafosen.

Sening ishqing baloedur boshimda,
Mening boshimg’a bilmon ne balosen.

Dedim: ko’nglum sening zulfungni istar,
Dedikim: ket, yamon ko’ngli qarosen.

Ayo Saydi, chu xo’blar bevafodur,
Alardin istama mehru vafosen.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqiy, ketur jomi labolab,
Qo’buz qo’bsab icholi kulub o’ynab,

Ki, foniydur bu dunyo, yo’q baqosi,
Maishattur bu zahmatning davosi.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Tahayyul birla ham andisha qilmoq.

TO’RTINCHI NOMASIN AYTUR

Alo, ey sarvi bo’yluq lola ruxsor,
Ko’zung jiyron, mengingdur mushki totor.

Qaroqchi ko’zlaring ey rashki huro,
Qilur yuz ming baloni boshqa paydo.

Buzar nayvasta qoshing ko’nglum elin,
Biror ham tut yiqnlsa ko’nglum elin.

Dudog’ing rashkidin kavsar bo’lur su,
Kishi lof ursa holi bu bo’lur bu.

Bo’lubtur ishqingiz chovi ajunda,
Tutubtur barcha olamni jununda.

Jamoling nuridin olam tutor nur,
Menga sensiz kerakmas jannatu hur.

Latofat mulkining sultonisen sen,
Malohat kishvarining xonisen sen.

KO’ngul Farhodu Shirindur dudog’ing,
Bale topmas kishi istab so’rog’ing.

Yuzung’dur oftobi loyazoli,
Ilohi bo’lmasun hargiz zavoli.

Jamoling chun jahonoroy bo’ldi,
Yuzung oldinda mah garroy bo’ldi.

Nechakim xizmatingda bizga yo’q son,
Vale ishqingni qo’yg’oymen ne imkon.

Tirqk borincha sensen yori zorim,
Munn tahqiq bil, zy g’amguzorim.

Shikasta xotiru g’amgin men, zy jon,
Vale ishqingni qo’yg’oymen ne imkon.

Mango sen tengri uchun rahm qilg’il,
O’larmen oqibat qayg’ungda bilgil.

Agar o’lsam mazorimg’a guzar qil,
Qulungni yod etibon bir nazar qil.

Qilur bo’lsang mazorimg’a nigohe,
Chiqarg’aymen lahadtin garm ohe.

Eshitgil toptim emdi chun mahalni,
Husayniy pardasinda bu g’azalni.

G’azal

Ne bo’ldikim unuttung yor bizni,
Qilibsen vasling uchun zor bizni.

Ko’rub yor ul siyahro’ muddaiyni,
Ko’radursen base ag’yor bizni.

G’amingizdin o’larga rozi bo’ldum,
Bu jondin qildingiz bezor bizni.

Tobug’ingda chu yo’qtur e’tiborim,
Raqibing quvlag’ay nochor bizni.

Jafodin yuz jovurmas Saydi Ahmad,
Nechakim solsa ko’zdin yor bizni.

Xulosai suxan

Kel, ey soqiy, mayi gulrang qil no’sh,
Yigitlik mavsumin qilma faromush.

Maishat qil zamonedur zamona,
Falak topmaydurur istab bahona,

Ki dunyo ma’dani ranju balodur,
Ani sevgan kishnlar mubtalodur.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andisha qilmoq.

BESHINCHI NOMASIN AYTUR

Ayo, husn elining tobanda mohi,
Malohat kishvarining podshohi.

Yuzungdak lola yo’qtur bog’ ichinda,
Ko’zungdak ham jayron ulog’ ichinda.

Labingdek munfaildur la’lu marjon,
Tishing qoshinda lo»lug’a ne bayon.

Tabassum qilsa la’ling dur sochilur,
Yuzungni ko’rsa gul ko’ngli ochilur.

Qamuq olamda sendek jon yo’q, ey jon,
Seningdek dunyoda jonon yo’q, ey jon.

Jamolingdur magar ruhi musavvar,
Ta’olo sha’naxu Allohu akbar.

Sochingdin, ey labi la’li badaxshon,
Bo’lur jam’iyati ko’nglum parishon.

Ko’ngulda jontek asrarmen xayoling,
Ko’zumning mardumidur aksi xoling.

Bo’lur huru pari jon birla moyil,
Ko’rub ul shevau shaklu shamoyil.

Dudog’ingki ko’rub su bo’ldi yaksar,
Xijolattin nabotu qandu shakkar.

Tutubtur husnunguz ofoqda anfus,
Bo’lur hayron sening vasfingda Hurmus.

Ururmen to qiyomat lofi ishqing,
Qilurmen to abad avsofi ishqing.

Bo’lubturmen xayoling birla qone’,
Mengo bo’lmas kishi ishqingda mone’.

Dareg’o usru, ey jon bevafosen,
Nechoga tegru qilgaysen jafo sen.

Jafolar, ey begim haddin oshibtur,
Yurogim qoni bu g’amdin toshibtur.

Firoqingdin bo’lubtur chun yurak qon
Ayoqtin tushtum elik tut, ayo jon.

Mango chun keldi bu ilhom bexost,
Eshitgil, aytayii bu g’azalni rost.

G’azal

Alo, ey ko’rk ulusi ichra bardam,
Xudoro to’kmagil qonimni hardam.

Umid uldur ki rahming kelgay oxir,
Qomuq olamda chun sensen mukarram.

Xo’tan mulkinda zulfungnung cheriki,
Qaro ko’rsatib elni urdi barham.

Nadiming huru soqi zuhrau oy,
Ne nisbat mengzigay husnungga odam.

Agar dardimni bilsang erdi, ey do’st,
Qilur erdi(ng) davo dardimg’a ul dam.

Sango bu husnu xuldu shevau noz,
Musallamdur, musallamdur, musallam.

Nishotu ayshu ishrat qil hamisha,
Unutma Saydini vollohu a’lam.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqiy, ketur jomi muravvaq,
Icholi boda bo yori muvaffaq,

Ki dunyo bevafodur, bevafodur,
Ko’ngul qo’ymoq anga ayni xatodur.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andisha qilmoq.

OLTINCHI NOMASIN AYTUR

Ayo husnu malohat ichra foxir,
Ne bo’ldikim, unuttung bizni oxir.

Sochingdur laylatul-qadru yuzung oy,
Bo’yung to’biyu husnung jannatoroy.

Sening ishqing balo bo’lg’aymu, ey do’st?
Balo desam, ravo bo’lg’aymu, ey do’st?

Yovuz ko’zlar yuzungdin dur bo’lsun,
Jamolingdin jahon ma’mur bo’lsun.

Tishingning vasfini har xom bilmas,
Guharning qadrini chun om bilmas.

Kular gul ko’rsa chehrang shodliqtin,
Suyunur sarv ham ozodliqdin,

Qiyomingdin qiyomat qo’pqusidur,
O’tursang, fitna ham o’lturg’usidur.

Yaroshur noz ila sizga o’turmoq,
Ko’ngullar xirmanig’a ham o’t urmoq.

Yuzungdur nargisu guldur yangoqing,
Magar obi muallaqdur saqoqing.

Ilikingdur yadi bayzo nishoni,
Ki bordur haq taolodin nishone.

Munavvardur yuzungdin barcha ofoq,
Muattardur soching isidin uchmoq.

Jafo oz qilsangiz ne bo’lg’ay, ey jon?
Bilursizkim, vafosizdur bu davron.

Ochunda qulsizik sulton xush ermas,
Nechukkim, dardi bedarmon xush ermas.

Sulaymonsen, shaho, men bir qorincha,
Duogo’ymen sanga to jon borincha,

Firoqing zulmidan dod istaram, dod,
Raqibing dastidin faryod-faryod.

Eshitkil aytayin ko’nglum niyozin,
Qo’buz qo’bsab, tuzub ushshoq sozin.

G’azal

Inoyat chog’idur, ey yor, ey yor,
Ki ko’p qildi jafo ag’yor-ag’yor.

Yozuqsiz to’kmagil qonimni oxir,
Bilursenkim, emas xunxor-xunxor.

Bo’lur o’z xijlatidin hayrat olib,
Ko’rub husnungni dar gulzor, gul zor.

Bo’lur mushkin nafasning hasratindin
Qachon bo’lg’usi har attor-attor?

Ayo Saydi, sanamlar mashrabindin,
Tama’ tutma vafo zinhor-zinhor.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqi, ketur jomi pur az may,
Ki g’amlarni ko’ngullardin qilur tay.

Icholi ul buti ayyor birla,
Qaroqlari qaroqchi yor birla,

Ki kechti bevafo bu umr yeltek,
Borishali aning birla bu eltek.

Tahamlul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andesha qilmoq.

YETTINCHI NOMASIN AYTUR

Ayo jodu qaroqliq ishva pardoz,
Qilur zulfung sari jon qushi parvoz.

Jamolingdin munavvardur charog’im,
Yuzung alida o’lmaktur yarog’im.

Quyosh husnung ko’rub, ey mohi tobon,
Xijolat toptiyu bo’ldi yaraqon.

Qachonkim la’lingiz bo’lsa shakarxand,
Nabot erning qoshinda suv bo’lur qand.

Dudog’ing chun erur shirintar az jon,
Kishi degaymu oni obi hayvon.

Shaho, payvasta qoshing qiblagohi —
Erur jonu ko’ngulning sajdagohi.

Qoshing chun yoyu kirpuklaring o’qtur,
Karashmang xud base elni tuzubtur.

Firoqingdin ko’ngul devona bo’ldi,
Ochunda ushbu so’z afsona bo’ldi.

Tilarmen tunu kun subhi visoling,
Ko’zumdin lahzae ketmas xayoling.

Ko’nguldin dardu mehnat bori ketmas.
Etokingga ilikim chunki yetmas.

Manga sensiz kerakmas tanda jonim,
Chu sensen munisu jonu jahonim.

Malaksen yo pari yo hur yo nur,
Ki olam barcha sendin bo’ldi ma’mur.

Kamina chokaring qulluqchisidur,
Azizu qaysaru xoqonu fag’fur.

Ko’ngul mehringni saqlar jon ichinda,
Seningdek jon qani davron ichinda?

Qamuq olam sening birla xush, ey jon,
Ki sensizdur tiriklik noxush, ey jon.

Salotinlar qachonkim bo’lsa paydo,
Muboh o’lur gadolarg’a tamosho.

Ijozat bo’lsa, ey sultoni xo’bon,
O’quyin bu g’azalni, dar sifohon:

G’azal

Begim, so’zkim soching vasfinda bordi,
Rivoyat qilg’uchilar qilni yordi.

Engingni ko’rdi yoqut, az xijolat,
Gahe sarg’ordiyu gohe qizordi.

Qilur erdi o’zini mushk ta’rif,
Mengingni ko’rdiyu yuzi qarordi.

Eshitti chun aqiq erning sifotin,
O’zindin yaxshilik otin ketordi.

Qabul qilsang ne bo’lg’ay ko’nglum, ey jon,
Bu miskin kelmaku bormoqdin ordi.

Aning birla meni ko’rgaymusen teng?
So’ngakim ushbu xasratdin qovordi.

Ko’runma ko’zga, deding — o’ltururmen.
Qoshingdin ketmadi Saydi, qoshordi.

So’zning xulosasi

Kel, ey soqi, keturgil may…
Ki qolmas dunyida hech kishi boqi.

Bilursenkim kechar ayyom oxir,
O’zingni qilmag’il badnom oxir.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andesha qilmoq.

SAKKIZINCHI NOMASII AYTUR

Ayo, sarvi ravon gulchehra shohim,
Firoqingdin falakka oshti ohim.

Munavvar bo’ldi odam tal`atingdin,
Musharraf bo’ldi odam xizmatingdin.

Seningtek dunyoda bir jon topilmas,
Sango ham mengzayi inson topilmas.

Jamoling qoshida xurshidi oyon,
Muteingdur falakta mohitobon.

Yuzungnung nuridin hur o’ldi paydo,
Yapgoqing noridin nur o’ldi paydo.

Malak xodim, parilar chokaringdur,
Ulusni buzgan ul kofirlaringdur.

Sango nisbat ajunda tug’madi shoh,
Yuzungdek ham falakta tug’madi moh.

Ko’ngul shirin so’zungdin shod bo’ldi,
Gahe Navro’zu gah Farhod bo’ldi.

Gahi Majnun bikin ozoda bo’ldi,
Gahi Vomiqdayin bechora bo’ldi.

Tutubtur husnungiz vasfi sarosar,
Xurosonu Iroqu Rumu Xovar.

Sening birla ko’ngul birdur hamisha,
Va lekin siynag’ondur soqla shisha.

Ne keldi, ne qismat bo’ldi oxir,
Ki bag’rim qonidin ko’z to’ldi oxir.

Firoqing zulmidin mazlum bo’ldum,
Yiroqlik dardidin ma’lum bo’ldum.

Visoling davlati gar dast bermas,
Qaroqimdin xayoling xoli ermas.

Jafou javrnung poyoni yo’qtur,
Falakning chun saru somoni yo’qtur.

Quloq tutgil rivoyat qilsa roviy,
Eshitgil bu g’azalni dar hovoyi.

G’azal

Shaho qilma mango javru sitamlar,
Qonu u ahdu ehsonu karamlar.

Qiloyin teb vafo qildiig jafoni,
Qonu ul ahdu paymonu qasamlar.

Muting bo’lsalar husnungni ko’rub,
Qonu ul mehru ul zebo sanamlar.

Ko’ngulning mojarosin kimga aytay,
Qani ul oqilu dono hakamlar.

Tut, ey Saydi, g’animat faqr kuyin,
Qanu ul saltanatlnq muhtashamlar.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqiy, ketur ul miri majlis,
Ki qildi ko’p g’ani beglarni muflis.

Aning birla zamoni xush bo’loli,
Ichib bir jur’ani sarxush bo’loli.

Bilursenkim baqosizdur bu davron,
Bo’lubtur olami bu ishta hayron,

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq,
Taxayyul birla ham andisha qilmoq.

TO’QQUZUNCHI NOMASIN AYTUR

Ayo, ko’nglum olan jonona dilbar,
Jamoling shu’lasi olamni o’rtar.

Kishikim husn ichida bordur oni,
Yovuz ko’zdin yiroq tutsun haq oni.

Xaloyiqlarnikim xoliq yarotti,
Seni Uzro, meni Vomiq yarotti.

Ko’ngul ishqing bila bo’ldi base rom,
Ne yerga yetgusi oxir saranjom.

Sarosar ishqkim derlar balodur,
Oni degan kishilar mubtalodur.

Ajunni besaru somon qilon ishq,
Falakni bo’yla sargardon qilon ishq.

Bu ishq ermas erur bir ajdahoyi,
Ki ko’kdin indi u bo’ldi baloyi.

Agar ishq o’lmasa oshiqqa ne son,
Ko’ngulda sidqi yo’q sodiqqa ne son.

Kishikim ishq ichida bo’lsa sodiq,
Masaldurkim bo’lur ma’shuqu oshiq.

Dilo, jahd ayla, sidqing rost bo’lg’ay,
Qamuq ishlar bu ishdin rost bo’lg’ay.

Nigoro, borchadin maqsudsen sen,
Adamdur bori chun mavjudsen sen.

Sennig birla bo’lur dil shod, ey jon,
Sango nisbat degil dilshod, ey jon.

Bo’yung tubou jannattur jamoling,
Qamuq olamni tutti qilu qoling.

Visoling davlatin topmas parilar,
Ne qilsun chora miskin odamilar.

Falak bu ishta sargardon bo’lubtur,
Firoqingdin yurokim qon to’lubtur.

Ko’ngulning yo’qturur sensiz qarori,
Azaldin bu edi oning qarori.

Musallamdur sango bu xulqu ehson,
Alo, ey oftobi xudparaston.

Qilur ko’nglum havoyi ko’hi alvand.
Eshitgil bu g’azalni dar nihovand.

G’azal

Xayoling, dilbaro, nuri basardur,
Jamoling fitnayi davri qamardur.

Yuzung olida jon tortay nigoro,
Nechakim jon matoi muxtasardur.

Meni har yerga so’zlar shum raqibing,
Aning uchun hamisha darbadardur.

Raqibo, mango ne nosih bo’lursen,
Sarosar so’zlaring chun dardisardur,

Yozuqsiz o’lturur oshiqni hijron,
Mashg’ullardin bori ma’zul bo’l.

Dedim: Nogah guzar qilma bu quldin,
Dedi: Yetkurki axtar dar guzardur.

Eshigingda, azizim, Saydi Ahmad,
Itingning iti birla sarbasardur.

So’znung xulosasi

Kel, ey soqi, humor ishqin olib kel,
Qulungni bilsanib bingni solib kel.

Icholi harchi bodo, bod boda,
Ko’ngul qayg’usini beroli boda,

Ki dunyo hech kishiga poy tutmas,
Necha evrulsa o’z ishin unutmas.

Tahammul yaxshi ishdur pesha qilmoq
Taxayyul birla ham andisha qilmoq.

O’NUNCHI NOMASIN AYTUR

Ayo, xirgohnishin mohi qasabpo’sh,
Bo’lubtur olami husnunggo madhush.

Yuzungdur, ey pari, firdavsi a’lo,
Seni zebo yaratti Haq taolo.

Ulusda chunki sensen inju xonim,
Fido bo’lsun sango jonu jahonim.

Ne bo’ldi ko’zga ilmassen qulungni,
Unuttung, ey yuzi gul, bulbulungni.

Ko’rub payvasta ul qoshing hiloli,
Ko’zungnung qoshida qurbon bo’loli.

Jamoling chun jahonoroy bo’ldi,
Yuzung olinda mah karroy bo’ldi.

Quyosh husnung ko’rub hayron bo’lubtur,
Falak ishqingda sargardon bo’lubtur.

Mango hajring base ko’p qildi bedod,
Netay, ey shohi xo’bon, bir demading dod,

Bo’lubtur borchadin begona ko’nglum,
Sening zulfung tilar devona ko’nglum.

Ajab mushkil balolarga tushubmen,
Ki yetmas yerda ko’z qo’lni sunubmen.

Ko’ngul sulton ki debturlar chin ermish,
Qarocha xon ki debturlar chin ermish.

Mango jon sensizin, ey jon kerakmas,
Agar dard o’lmasa darmon kerakmas.

Magar darding mango ham dard bo’lg’ay,
Ki ko’nglum ham davodin sard bo’lg’ay.

Ko’nguldin bori darding shukri ketmas,
Bu davlat men tilanchiga ne yetmas.

Tugandi noma so’z poyona yetti,
Firoqingdin ko’ngul ham jona yetti.

So’zum ko’btur valekin ayta bilman,
Uluqlar so’zidin ham qayta bilman.

Suxan ko’toh kunam, kon tab’i nozik,
Nadorad toqati chandon garoni.

Valekin bu g’azaldur xatmi daftar,
Tuzub panjgoh sozin aytay azbar.

G’azal

Tutubtur dunyoni husning saropoy,
Jamoling chun bo’lubtur olamoroy.

Sening bazmingda, ey sultoni xo’bon,
Ayoqchi Mehru soqi Zuhrau Oy.

Qaro zulfung qilur ko’nglumni gumroh,
Qaroqing xud jafo qilmoqqa xudroy.

Visoling davlati bo’lmas muyassar,
Firoqing zulmidin, ey voy, ey voy.

Agar javrung chiriklab kelsa bizgo,
Bo’lur Saydi Ahmadiy bechora mangloy.

KITOB XATMIN AYTUR

Xudovando yozuqluq bandadurman,
Yozug’imdin base shzrmandadurman.

Qulungnung sendin o’zga yo’q panohi,
Nechakim yo’qturur jurmu gunohi.

Saodat ganjidin ko’rsatgil ehson,
Alo, ey podshohi podshohon.

So’zumni bu ulug’ sulton qotinda ,
Karam qil, yaxshi ko’rsat xizmatinda

Shahekim adlidin Eronu To’ron,
Tuzukluk topti-yu topmadi nuqson,

Ajunda to aningtek shoh bo’lg’ay!
Duogo’y ibni Mironshoh bo’lg’ay.

ILTIMOSIN AYTUR

Valekin bir so’zum bor hazratingda,
Ijozat bo’lsa aytay xidmatingda.

Eshitgil, ey ulusnung podshohi,
Yatimlarning bugun pushti panohi

Riyozattin tan ichra qolmadi qon,
Tugansa hon tirik qolg’aymu inson,

Base oshuftau hayron bo’lubmen,
Falaktek besaru somon bo’lubmen.

Bilursen barchaning holini, ey shoh,
Inoyat chog’idur vallohu billoh.

«Taashshuqnoma»ni himmat bo’lub yor,
Tugattim yetti kunda bemadadkor.

Sekiz yuz o’ttuzu to’qquzda erdi,
Ki so’z poyona eltmak dast berdi.

So’zumni kim o’qub qilsa duoyi,
Ilohi ko’rmasun hargiz baloyi.

077

(Tashriflar: umumiy 3 668, bugungi 1)

Izoh qoldiring