Gadoiy. G’azallar, mustazod, qit’alar

088    Ўтмиш маданиятимизнинг йирик намояндаларидан бири шоир Гадоийнинг ўз замондошларини мафтун этган гўзал мероси ҳозирги кунда ҳам адабиёт мухлисларини ўзининг нафис ва мусиҳийлиги билан хурсанд этиб, катта қизиқиш билан кутиб олиниши, шубҳасиздир. Davomini o'qish

Gadoiy. G’azallar

pari

Гадоийнинг номи ҳозирча маълум эмас. Бу адиб ҳақидаги тарихий-адабий маълумотлар ҳам оз. Алишер Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» ҳамда «Маҳбуб ул-қулуб» асарларида Гадоий ҳақида айрим қайдлар учрайди. Фахри Ҳиротийнинг «Радойиф ул-ашъор» номли тазкирасида Гадоийнинг форс-тожик тилида яратилган ғазали мавжуд. Бу ҳолат адибнинг икки тилда ижод этгани — зуллисонайн шоир бўлгани ҳақида маълумот беради. Бу билан у «Муҳаббатнома» муаллифи Хоразмий анъаналарини давом эттиргандир. Davomini o'qish

Gadoiyning forscha g’azali.

011
Фахрий Ҳиротий “Радойиф ул-ашъор” (“Радифдош шеърлар”) баёзида XV аср форс-тожик тилида ҳам шеърлар ёзиб, маълум эътиборга эга бўлган ижодкорлар рўйхатини тузиб, ғазалларидан намуналар келтирган. Ушбу асар ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 7695 инвентарь билан сақланмоқда. Асарнинг 4-б саҳифасидаги мундарижа қисмида “Мавлоно Гадоий қуддисия сирруҳу” тарзида номи келтирилган ва 46-б саҳифада эса, Гадоийнинг беш байтли ушбу ғазали ёзилган… Davomini o'qish