Можор (венгр) шеърияти ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, Шандор Петёфи тилга олинади. Шу билан можор шеърияти ҳақидаги билганимиз тугайди. Ҳолбуки, Петёфидан кейин орадан бир ярим асрдан зиёд вақт ўтди. Бундан чорак асрча аввал Усмон Азим бир неча можор шоирини таржима қилганини айтмасак, ўтган вақт мобайнида янги таржималар ҳақида эшитганим йўқ. Шу маънода Туркияда яшаб, фаолият юритган адабиётшунос олим ва таржимон Маъруфжон Йўлдошевнинг веб-саҳифасида замонавий можор шеъриятидан қилинган таржималар диққатимни тортди ва улар билан сизниям таништиришни маъқул кўрдим. Davomini o'qish