Хожа Исмат Бухорий Бухорода зуллисонайн анъанасини бошлаб берган шоир. У ўзбек, форс, араб тилларида ижод қилган. Девони ва ўзбек тилида ёзилган «Иброҳим Адҳам» номли асари бизгача етиб келган. Ҳазрат Навоий «Мажолис ун-нафоис»нинг аввалги мажлисида шоир ҳақида шундай маълумот беради: «Хожа Исматулло Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштаъблигидан ўзин шеърга мансуб қилиб, девони машҳур бўлди.Ва Халил Султон отиға яхши қасидалари бор… Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадур». Davomini o'qish