Usmon Azim. She’rlar. Shoirning o’zi oqigan.

063
Бугун атоқли шоир Усмон Азимнинг таваллуд куни. Биз севимли шоиримизни чин юракдан табриклаб,унга узоқ умр, янги ижодий ютуқлар,фарзандлар ва шогирдлар камолини кўриш бахтини тилаб қоламиз.
Таниқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёзганидек: «Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Davomini o'qish

Usmon Azim she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi)

036
Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий бир қатор ўзбек ижодкорлари (Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин) шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Биз бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб борамиз. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг уйғур тилига ўгирилган шеърларини тақдим этамиз. Бу тақдимот эрта — 14 август куни туғилган кунини нишонлайдиган таниқли шоиримизга бизнинг совғамиз бўлади. Davomini o'qish

Usmon Azim ‘She’r sehri’ teleloyihasida.

055Ўзбекистон халқ шоири  Усмон Азимни 65 ёшга тўлгани билан веб—саҳифамиз номидан чин дилдан қутлаймиз!

   Адабиётдаги гўзалликни ҳис этиш — инсоннинг маълум даражада камолга эришганидан далолатдир. Парвардигорга самимий бир ибодатдир. Бинобарин, илҳомли ижодда ҳамиша илоҳий ибтидо бор. Бир шеър: Davomini o'qish

Alber Kamyu «kundaliklar»idan & Alber Kamyu. Begona. Vabo

Ashampoo_Snap_2016.10.07_17h10m57s_001_.png     Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида исотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстш мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» ва бошқа асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.
Қуйида эълон қилинаётган адиб кундаликларида қайд этилган фикрларда санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган.
Davomini o'qish

Taqdimot: Rauf Parfi. Sakina. Saylanma.

099

Рауф Парфи. Сакина.Сайланма. Шеърлар. Тошкент: «Муҳаррир» нашриёти. 2013. 376 бет.
Rauf Parfi. Sakina.Saylanma. She’rlar. Toshkent: «Muharrir» nashriyoti. 2013. 376 bet.

Мазкур «Сайланма» Рауф Парфининг ўзи томонидан тузилган. Унга турли йилларда босилиб чиққан «Карвон йўли», «Акс садо», «Тасвир», «Хотирот», «Кўзлар», «Қайтиш», «Сабр дарахти» ҳамда шоир тартиб берган, лекин нашр этилмай қолган «Қутлуғ Туркистон», «Сакина», «Иймон асири» сингари тўпламлари қўлёзмасидан олинган шеърлар киритилди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov: Qodiriy qoshida qizarmaysizmi?

547

  Бугун ажнабийчада бурро-бурро сўзлашадиган авлод етишиб келяпти. Тили бийрон ёшларимиз сафи кенгаяётгани нур устига нур. Лекин айрим ҳаваскорлар хорижий тилнинг зеру забарини пухта ўзлаштирмай, ғарқ пишган олма дарахтига тирмашган бола-бақрадек ўзини бадиий таржимага ураётгани чатоқ-да. Баъзида таржимачилик Навоий, Бобур, Огаҳий каби улуғларимиздан қолган табаррук мерос экани унутиб қўйиляпти, баъзида эса қуруқ “воситаи жоҳ” бўлиб қоляпти. Ахир, бадиий таржима бачкана маҳси тикиш эмас-ку. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod.»Men endi ketarman pinhon va yolg’iz…»

021
Асқарнинг ният қилган сафарларининг йўли бошқа томонга кетди. Нима ҳам қилардик. Энди фақат хотирадан нажот сўраймиз. Ётган жойинг нурга тўлсин, укам. Билиб айтган экансан-да, жим кетишингни: “Мен энди кетарман пинҳон ва ёлғиз…”
Кунлар ўз йўриғида гоҳ билдириб, гоҳ билдирмай ўтаверади…
Davomini o'qish

Shukur Xolmirzaev. O’ttiz besh yoshda ham.

016
Асарни гўзал қилиб турган омил — демократик тамойиллар руҳида тарбия топган покиза бир инсоннинг диктатура ҳукмронлик қилаётган жамиятнинг афт-ангорига қараб ҳайратланишлари-ю, ундаги ҳар бир шахсга нозик муносабатда бўлиши, диктатура ҳукмронлигидаги жамият ичида яшаб, ҳар қадами хавф остида эканини теран сезароқ эҳтиёт чораларини (китобхон бот-бот маъқуллайди) кўришлари ва ул тузумдаги ҳаёт ҳавасидан зўрға нафас оларкан, ниҳоят, ул юртни тарк этиш муддати етиб қолганда, яъни қаҳрамон озодликка чиқиб кетиш олдидан меҳмонхона деразасидан кўриб қолгани бир қизалоққа муносабатида экан: тавба, бир ёш, ҳали дунёнинг борди-келдисидан бехабар соддагина қизалоқ — бахтиёр, қувнаб-қувнаб арғимчоқ учаётир. Davomini o'qish

Abdusalom Ibrohimov. G’azallar. Najmiddin Komilov so’zboshisi bilan.

0957
…Юлдузлар, юлдузлар. Кўриб турганим, бу чексиз фалак қандай пайдо бўлган? Ким яратган уни? Мени-чи? Нега мен бу оламда мавжудман? Ахир, мавжуд бўлмаслигим ҳам мумкин эди-ку! Мавжудлигимдан маъно ва мақсад нима?.. Савол устига савол туғилавердими, бас, энди унинг ниҳояси бўлмайди. Чунки, савол ҳайратдан, ҳайрат тафаккурдан, тафаккур онгдан, онг эса коинотдан қувват олади… Davomini o'qish

Abdulla Sher. She’rlar

0455  август — Таниқли шоир Абдулла Шер 70 ёшга тўлди. Қутлаймиз!

   Абдулла Шер 1943 йил 5 августда Тошкент вилояти Чиноз туманининг Йўлтушган қишлоғида ҳунарманд-мисгар оиласида туғилди. Ўрта мактабни 1960 йил тугатиб, дастлаб бошланғич мактаб ўқитувчиси, кейин туман газетасида адабий ходим бўлиб ишлади. 1962-65 йилларда Шарқий Олмонияда ҳарбий хизматни ўтади. 1965-70 йилларда Тошкент Давлат Университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида ўқиди. 1969 йилдан бошлаб “Гулистон” журналининг адабий ҳодими, бўлим мудири, масъул котиби, Ўзбекистон Физкультурачиси газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлади. 1970-81 йилларда Москвада Олий адабиёт курсида ўқиди. Davomini o'qish

5 avgust — O’zbekiston xalq yozuvchisi O’tkir Hoshimov tavallud topgan kun.

022
Менга энг кўп таъсир қилган ёзувчи Абдулла Қодирий бўлган. Билвосита, бевосита эмас. Тил маҳоратини аввало Қодирийдан, қолаверса, Абдулла Қаҳҳор билан Саид Аҳмад акадан ўрганганман. Тасвирлашни, туйғуни ифодалашни, юморни Саид Аҳмаддан ўрганиш керак. Кўпчилик истеъдодли ёзувчиларда жиддийлик билан юмор мужассам бўлади. Бир китобини ўқисангиз йиғлайсиз, битта китобини ўқисангиз куласиз. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish