Ер юзида шу бизнинг кунларимизгача қанча одам болалари ўтган бўлса, бари муҳаббат, севиш, яхши кўришни бошидан кечирган. Албатта, ибтидо замонларидаги муҳаббат ва севги билан янги ҳамда ҳозирги замонлардаги муҳаббат, севги ўртасида еру осмонча фарқлар бўлгани табиий. У бундан кейинги инсониятнинг даврларида ҳам ҳеч шак-шубҳасиз бўлади. Davomini o'qish
Oy: Август 2013
Taqdimot: O’tkir Rahmat. O’tli ruh.
Ўткир Раҳмат. Ўтли руҳ. Шеърлар. Тошкент: Ўзбекистон, 2012. — 224 б.
O’tkir Rahmat. O’tli ruh. She’rlar. Toshkent: O’zbekiston, 2012. — 224 b.
Инсон руҳи гоҳ олов,гоҳ тизгинсиз денгиз,гоҳ юксак қояларда нурланиб дарбадар кезинади. Уни танага қамашнинг иложи йўқ. Чунки у Яратганнинг мўъжизасидир. Шу боис руҳ икки жаҳонники.
Ўткир Раҳмат янги китобининг ҳиссиётлари ҳам, тебранишлари ҳам шундай. Оловдай, тизгинсиздай,безовтадай. Лекин бу эврилишлар тубида инсон бунёд этган Умид акс этади. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboyev. Arralangan giloslar yoxud ustozning ko‘z yoshlari.
Охирги ўн йиллар давомида Одил ака Қозоқбой Йўлдошев иккимизни йўқлаб, “Ҳой қирғиз укам, эртага Қозоқбой биродаринг билан келинглар, янгаларинг хамир солади” деб телефон қилиши одатга айланганди. Беихтиёр хаёлга толаман. Одил Ёқубовдай улкан адибга бирор нафим тегмаган бўлса… Шундай улуғ инсоннинг назарига тушганимнинг сабабларини излайман… Саволимга жавоб топмай, каминадан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турадиган Носир оға Фозилов, Тоҳир Малик, Эркин Малик, Омон Мухтор, Анвар Обиджон, Йўлдош Солижонов, Собиржон Отажонов каби оқибатли қадрдонларимни, ўнлаб шогирдларимни эслаб, шукрона қиламан. Одил акадай туғма, беназир адиб яна адабиётимизнинг пешонасига битармикин, деб Тангридан тилайман. Davomini o'qish