Yahyo G’ulomov. Xorazmning sug’orilish tarixi & Яхья Гулямов. Памятники города Хивы

003

1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов ( 1908-1977) таваллуд топган кун.

Энг буюк жасорат – бу маънавий жасоратдир. Ҳаёт доимий синов майдони сифатида ҳам таърифланади. Унинг асл маъноси эса ана шу майдондаги тинимсиз кураш, қийинчиликларни енгиб, инсонга хос улуғворлик, покликни асраб ўта олишдан иборат. Оддий ўт-ўлан ҳаёт учун курашиб, тош қотган ер бағрини ёриб чиқади, ҳар бир жонзот ўз наслини сақлаш учун курашади. Жасорат намуналарини кўрсатади. Инсон ҳаёти ҳам ана шундай тинимсиз курашдан иборат. Аммо инсонга бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ буюк неъмат – ақл ато этилган руҳият берилган. У нафақат жисми, балки кўпроқ руҳияти талаблари билан яшайди, онгли ҳаёт кечириш учун ички дунёси, маънавий оламига суянади. Айни маънавий тамойиллар асосида одамзод қадим-қадимдан дунёни диалектик идрок этиб, икки куч – ёруғлик ва зулмат, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш сифатида талқин этиб келган, эзгуликка интилиб яшаган. Davomini o'qish

Iqbol Mirzo. She’rlar.

0041 май — Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо  таваллуд топган кун

  Ижодкор ёлғонни тўқийдию, ҳақиқатни ёзади, деган гап бежизга айтилмаган. Чинданам, ижодкор ёзганлари воситасида ҳақ гапни айта билмоғи даркор. Агар у тўғриликдан тонса, ҳайбаракаллачилик қилса, ёлғон ёзса, сўзнинг қадри йўқолади, оёқ ости бўлиб, озиб-тўзиб қолаверади. Шоир қайси йўналишда ёзмасин, хоҳ у модерн бўлсин, хоҳ анъанавийлик ёки оқ-сарбаст шеърлар бўладими, фақат ва фақат тўғри ёза билса, шунинг ўзи кифоя (Иқбол Мирзо билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Xemingueyning dolg’ali hayoti.

  Эрнест Хемингуэй жаҳон сўз санъатининг ўнлаб ноёб дурдоналарини яратди. У инсон иродаси ва муҳаббатни юксак пафос билан тараннум этди. Урушни башарият ҳаётидаги энг мудҳиш фалокат сифатида қаттиқ қоралади. Насрда эса объектив тасвир усулини ҳадди аълосига кўтарди… Davomini o'qish

Franchesko Petrarka. She’rlar.

012

Петрарка (Petrarca) Франческо (1304.20.7, Ареццо — 1374.19.7, Аркуа, Падуя шахри яқинида) — итальян шоири, итальян адабий тилининг асос- чиларидан бири, файласуф. Монпелье (1316), Болонья (1320) ун-тларида хуқуқшуносликдан таълим олган. 1326 й. Авиньонга кўчиб бориб, диний рутбани қабул қилган ва олий мартабали руҳонийлар б-н яқинлашган.
Петрарка ўрта аср ақидаларидан мутлақо холи бўлмаган эса-да, Уйғониш даврининг гуманизм ғоялари б-н йўғрилган маданиятига тамал тошини қўйган. Петрарка лотин тилидаги «Дунёга нафрат тўғрисида» (1342—43) фалсафий рисола, «Узлатдаги ҳаёт тўғрисида» ва «Роҳиблар фароғати тўғрисида» (1346—66) рисолалари муаллифи. Шоир шеъриятни ўрта аср маддохлари ҳужумидан ҳимоя қилар экан, унинг катта тарбиявий ва эстетик қимматга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди. Davomini o'qish

Qayta tiklangan kitob.

001
Яқинда ёш тадқиқотчи олим Умид Бекмуҳаммад машҳур шарқшунос С.П.Толстовнинг «Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб» (По следам древне Хорезмской цивилизации) номли китобини қайта нашр этирдирганини кўриб, шогирдимнинг бу ишидан фахрландим (Китоб ҳақида веб-сайтимизнинг мана бу саҳифасида ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Yaroslav Gashek. Hikoyalar.

02

30 апрел — машҳур чех ёзувчиси Ярослав Гашек таваллуд топган кун.

Таниқли чех ёзувчиси Ярослав Гашек 1883 йилнинг 30 апрелида Прага шаҳрида туғилган. Унинг ижодида ижтимоий сатира асосий ўринни эгаллайди. У ўзидан 1500 дан ортиқ ҳикоя, фелетон ва бошқа асарларни қолдирган. Биринчи жаҳон уруши арафасида «Шоввоз аскар Швейк ва бошқа ажойиб воқеалар» (1911) ҳикоялар тўплами унга катта шуҳрат келтиради. «Шоввоз аскар Швейкнинг жаҳон урушидаги саргузаштлари» ҳажвий-реалистик романи (1921—23, асар тугалланмай қолган) урушга ва миллий зулмга қарши ёзилган. Унда халқнинг оғир турмуши ёрқин образларда акс эттирилган. Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Seni sog’indim. «Jo’natilmagan maktublar» turkumidan.

Ashampoo_Snap_2016.10.15_01h26m26s_004_.png    Сени ҳаммадан қизғанардим. Сен буни сезмасдинг ҳам. Кўчадан кириб биринчи қиладиган ишим сени излаш эди. Бу уйда сендан бошқа ҳамма сени ахтарарди. Сен деярли ҳеч қаерга чиқмас, аҳён-аҳёнда тўй-маъракаларга борардинг. Сен йўғингда илгакдаги кўйлагингни ҳидлаб, йўлингга чиқиб кутиб ўтирардик. Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Ruhimiz bir bo’lsin.

0-77
Бугун давлат мустақиллигини қўлга киритганимиз би­лан ҳали маънавиятимиз, дунёқарашларимиз тўла мустақил бўлиб улгурганича йўқ. Бугун ҳатто ҳозир мен айтаётган шу кичкина, оддий фикрларни кўтара оладиган даражада ҳам мустақил бўла олганимиз йўқ. Ўзликка қайтиш кўчасининг бошида турибмиз ҳали-ҳозирча. Кўча бошида ҳам ҳолат ҳар хил: айримлар чин юракдан ўзликка қайтмоқчи; бошқа айримлар эса, ўзлик уларнинг ҳозирги ҳолатларини инкор эти­шини билганларидан, қайтайликми-йўқми деган икки­ланишда туришибди; учинчи бир айримлар ҳам бор, улар ўзликка буткул қайтмоқчи эмаслар, улар ўзликни инкор этувчилардир, уларнинг юраклари ўзгариб қол­ган, аммо мафкурада уларнинг таъсири ҳали ҳам катта. Davomini o'qish

Николя Бонналь. Жюль Верн — «защитник русского Туркестана».

096
Известный французский философ и писатель Николя Бонналь предлагает взглянуть на творчество, горячо любимого читателями классика приключенческой литературы, одного из основоположников научной фантастики Жюля Верна, с непривычной для нас точки зрения. Автор эссе считает его … поклонником царской России и отчаянным защитником русского Туркестана. Davomini o'qish

Salmon Hirotiy. She’rlar.

042
ХХ аср Эрон шеъриятининг йирик вакилларидан бири, замонавий форс шеърияти осмонида ярқ этиб ёниб-ўчган порлоқ юлдуз — Салмон Ҳиротий 1959 йили Мозандарондаги қишлоқларнинг бирида туғилган. Дастлаб қишлоқ мактабида, ундан кейин Теҳронда санъат йўналишида таълим олди. Шоирнинг ижодга кириб келиши Эрон инқилоби йилларига тўғри келгани учун, унинг дастлабки шеърларида инқилобий руҳ ва эҳтирос ёрқин акс этди. У тириклигида бор-йўғи уч китоб: «Яшил осмон», «Қуёш уйи» ва болалар учун ёзилган шеърлардан иборат «Юлдуз» шеърий тўпламини нашр этди. Davomini o'qish

Qodiriy xonadonida bir kun.

09

Бу ой ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудига 120 йил тўлди.

…Хулоса — бошқаларнинг хизмати дафтар билан собит бўлса, меним хизматларим матбуот билан равшандир… Ишчи-деҳқонлар ёзғон асарларимни суюниб ўқийдилар ва мени ёзувчилар қаторига киргаздилар ва мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар… Davomini o'qish

Evril Turon: Nega Toshkentda o’zbekcha atamalar kam?

08

Она тилимизнинг бугунги аҳволи ўзбекман деган кишини мутлақо қониқтирмайдиган даражада эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бунга шубҳа қилган кишига шундоққина уйи теварагидаги кўчаларни бир айланиб келишни маслаҳат берамиз.  Биз олдин ҳам бу масалага диққатни қаратиб, хусусан, умрининг сўнгги дақиқасигача тилимизнинг бугунги аҳволини ўйлаб куйинган фидойи ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг туркум мақолаларини эълон қилган эдик. Davomini o'qish