Assalom,muhabbat…Xayr,muhabbat…(Napoleon bilan Jozefina qissasi)

040
   Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир…

01
АССАЛОМ,МУҲАББАТ…ХАЙР,МУҲАББАТ
(НАПОЛЕОН БИЛАН ЖОЗЕФИНА ҚИССАСИ)

Миразиз Аъзам
02

Муҳаббат одам танламайди. У керак бўлса, дунёни эгаллаш ниятидаги Наполеон Бонапарт бўлган тақдирда ҳам, унга ўз ҳукмини ўтказаверади. Мана, кўринг, у 26 ёшда эди, Франциянинг жанубидаги Тулон шаҳрида аксилинқилобий қўзғолонга 7 минг кишилик республикачилар армияси бас келолмаган бир пайтда заҳира колоннасига етиб келиб ғалабани таъминлаган ва генерал унвонини олган, Париж гарнизонининг қўмондони этиб тайинланган бир чоғида шаҳар айланиб юраркан, бир гўзални кўради-ю, севиб қолади.

070Ким экан десангиз, яқинда қатл этилган якобинчи, генерал, граф Богарненинг беваси экан; исми Жозефина… Тағин, денг, ундан олти ёш катта… Жозефинанинг ҳаётида ишқий саргузаштлар олдин ҳам бўлган эди, шунинг учун унда жуда жўшқин туйғулар жўш уриб кетганди деб бўлмайди, лекин ҳар қалай рад жавоби ҳам бермади. Тўсатдан бостириб келган жўшқин эҳтирос уни эсанкиратди.

Бонапарт тезликда тўй ўтказишни ва ўзига хотин бўлишни талаб қиларди. Бир ҳафтага қолмай шундай бўлди ҳам… 1796 йил 9 мартда тўйлари бўлди. Аммо Бонапарт шундай одам эдики, ҳис-туйғуларни кўп ўйламас, қалб амрларига узундан-узоқ берилавермасди. Икки кунгина Жозефина билан маза қилиб яшади, 11 мартда эса у билан хайрлашиб, урушга кетди. Жабҳадан хатлар ёзарди.

НАПОЛЕОН — ЖОЗЕФИНАГА
02

1796 йил, 3 апрель
Менинг тенги йўқ Жозефинам, сендан йироқларда бутун дунё менга якка қолган кимсасиз саҳро бўлиб кўринади. Ўйлаганим сен, фақат сен: инсон деган зерикарли махлуқлар жонимга тегиб кетганда ҳаётни лаънатлагим келади – Шунда ўз-ўзидан қўлимни юрагимга қўяман, чунки юрагимда сенинг сувратинг бор: унга қарайман, муҳаббат мен учун тўла-тўкис бахтдир… Қандай жодулар иблан мендай бир одамн ўзингга қаратиб олдинг? Жозефина учун яшамоқ! Мана менинг ҳаётимнинг турган битгани…

Муҳабат завқини билмай ўлиш – дунёда ному нишон қолдирмай йўқ бўлиб кетишнинг нақ ўзгинасидир ва бу дўзах азобиданг ҳам оғирроқ. Менинг бирдан-бир севгилим, модомики тақдир бизга оғир ҳаёт йўлини бирга босишни раво кўрган экан, шундай қилайлик, чунки сенинг қалбинг меники бўлмаган куни менга дунённиг жозибаси ҳам, қизиғи ҳам қолмайди.

1796, 17 июль
Севимли жуфти ҳалолим, ҳозиргина сенниг хатингни олдим, юрагим қувончга тўлиб кетди. Ўзинг тўғрингда берган батафсил хабарларинг учун чексиз мингнатдорман. Соғлигинг энди яхшиланган кўринади: тузалиб қолибсан, шекилли. Сенга кўпроқ от миниб юришни маслаҳат қиламан, бу – сенга жуда фойдали бўлиши керак.

Сен билан хайрлашиб кетганимдан бери кўнглим қоронғу: ҳеч маъюсликдан қутулолмайман. Сенинг ёнингда бўлсамгина бахтли эканман. Тинмай сенинг ўпичларинг, кўзёшларинг, жозибали рашкларингни ўйлайман. Гўзал Жозефинанинг беқиёс қадди-қомати ҳамон сўнмаган юрагимни ва ақлу ҳушумни узлуксиз ишқ оташида куйдиради. Эҳ, қачон барча бу ташвишлар, баҳаловат ишлардан қутуламан-у, умримнинг барча дақиқаларини сен билан бирга ўтказаман: қачон фақат сени севиш, бахтни ўйлашга вақтим келади: сенга шу ҳақда сўйлаб, севишимни исботлаб ўтираман? Сенга отингни юборяпман – тез орада олдимга келиб қоларсан деган умиддаман.

Яқингинада мен сени астойдил севаман, деб ўйлагандим, аммо сени янги кўрганимдан буён ўйлаганимдан минг бора ортиқроқ севишимни ҳис қилдим. Сени кўпроқ билганим сайин, севгим кучайиб бормоқда. Менинг бу ҳолим, «Ла-Брюэрнинг «севги бирдан ўт олиб, бирдан ўчади» деган фикри нотўғри эканини кўрсатади. Табиатда ҳар нарса ўсиб борар экан ва ўсиш даражаси ҳар хил бўлар экан. Эҳ, сендан ўтиниб сўрайман: менга ўз камчиликларингни кўрсат! Бунчалик гўзал, бунчалик хушмуомала, нафи ва яхши бўлма! Мени ҳеч кимдан ҳеч қачон қизғанма ва йиғлама: сенинг кўз ёшларинг ақлу ҳушимни олиб куйдиради мени. Инон, энди менда сенга тааллуқли бўлмаган бирон фикр, бирон тасаввурнинг ўзи йўқ ва бўлиши мумкин эмас.
Тузал, дам ол, тезроқ соғлигингни тикла. Олдимга кел, ҳеч бўлмаганда, ажам келмасдан бурун: «Шукр, бахтли кунларимиз кўп бўлди!» дея олайлик.


Ёвуз бўлишига қарамай, ҳатто Фортунангга ҳам (Жозефинанинг ити) миллион ўпичлар йўллайман.

1796 йил, 4 август
Сендан шу қадар олисдаманки! Атрофим тим қоронғу! Бу – эртага биз тўпларимизнинг даҳшатли гумбур-гумбури билан душманни кутиб олиб, қоронғуликни ёритиб юборгунча давом этади.

Жозефина! Сен йиғладинг… Биз хайрлашиб ажралишаётганимизда сен йиғладинг! Шуни ўйлаганимнинг ўзидаёқ ичимда ҳамма нарса қалтираб кетади! Аммо хотиржам бўл ва юпан: Вурмзер (Австрия генералфельдмаршали, эртаси куни Кастильон остонасида тор-мор қилинган) бу кўзёшларинг учун баланд нарх билан тўлов беради!

Калдиеро, 1796 йил, 13 ноябрь
Мен сени ортиқ севмайман… Аксинча – ёмон кўраман. Сен – ярамас, тентак, бемаъни хотин экансан. Менга бутунлай хат ёзмай қўйдинг, сен эрингни севмайсан. Хатларинг мени қандай қувонтиришини била туриб, менга, ҳатто беш-олти енгил-елпи сатр ҳам ёзолмайсан.

Лекин кун бўйи нима иш қиладилар,муҳтарама хоним? Қандоқ муҳим юмушлар вақтларини оляпти? Севимли эрига хат ёзишга халал бераётган нима? Нозик ва собит севгилари билан мақтанардилар, буни исботлашга нима тўсқинлик қилаётир? Ким экан ул сизни йўлдан оздирувчи, сизнинг вақтингизни олишга даъвогар янги маҳбуб? Жуфту ҳалол эрингиз билан машғул бўлишга халақит бераётган олий зот? Эҳтиёт бўлинг, Жозефина, йўқса ажойиб тунларнинг бирида эшикларингиз синдирилади ва қаршиларида мен пайдо бўламан.
Ҳақиқатан ҳам, азизам, сендан хат-хабар келмаётгани мени хавотирга солаётир. Менга дарҳол тўрт саҳифани тўлат, фақат хатинг ёқимли нарсалар тўғрисида бўлсин ва юрагимни қувонч билан тўлдирсин ва ийдирсин.

Тез орада сени қучоғимга олиб, экваторнинг нурларидай куйдирувчи миллион ўпичлар билан кўмиб ташлайман.

030Бонапартнинг бутун фикри-ёди аслида Францияга кўз тикиб турган Англия, Австрия, Россия коалициясини тор-мор қилишда эди. Севикли хотини Жозефина билан доим ҳам кўришиб туролмасди. Шунинг учун кўпдан-кўп бошқа қизлар ва аёлларни яхши кўриб қолган пайтлари ҳам бўларди.

1805 йили унинг қўшинлари Берлиндан шарққа қараб юриш бошлаётганда, Наполеоннниг Потсдамдаги қарорго ҳига кетма-кет вакиллари кела бошлади. 1770-90 йилларда Пруссия, Австрия, Россия Польшани учга бўлиб олиб, Польша ҳокимиятига барҳам бергандилар. Энди Наполеон ҳузурига келган поляк вакиллари мустақил Польша давлатини қайта тиклашга ёрдам беришини сўраётгандилар. 1806 йилнинг охирида Наполеон қўшинлари Варшавага кирди. Поляк дворянлари, савдогар ва ҳунарманд аҳллари уни катта қувонч билан кутиб олдилар. 1807 йилнинг бошида Польша масаласини ҳал қилишга киришди. Айнан шу кезларда графиня Мария Валевскаяни яхши кўриб қолди ва унга жўшқин хатлар ёзди.

НАПОЛЕОН — МАРИЯ ВАЛЕВСКАЯГА
02

Январь 1807 й.
Шундай пайтлар бўладики, юксак мартаба одамни эзиб ташлайди, мен ҳозир шундай ҳолни бошдан кечиряпман. Сизнинг оёқларингизга учиб кетгисикелаётган юрак интилишларини қандай тинчитай, энг қизғин истакларни ҳам бўғиб ташлайдиган оғирдан-оғир «олий» андишалар одамни тизгинда ушлаб туради… Оҳ! Фақат сиз истасайдингиз! Сиз – фақат сиз – бизни ажратиб турган тўсиқларни йўқ қила оласиз. Менинг дўстим Дюрок буни амалга оширишда Сизга ёрдамлашади.

О, келинг, менинг олдимга келинг. Сизнинг ҳамма истакларингиз амалга ошади. Менниг шўрлик юрагимга шафқат қилган заҳотингиз, Сизнинг ватанингиз мен учун азиз бўлиб қолади.

Биринчи кўришувдан кейинги кун, 1807 й.
Мария, ширин, асал Мария, биринчи хаёлим – сен, биринчи истагим – яна сени кўриш. Сен яна олдимга келасан-а, тўғрими? Сен менга келаман деб ваъда бердинг. Агар келмай қолсанг – Бургутнинг ўзи сени олиб келгани учиб боради. Сени дастурхон устида кўраман, ваъда шундай бўлган. Манави дастани (қимматбаҳо тақинчоқлар дастаси) лутфан қабул қил, бу – одамзод ур-йиқитлари аро бизнинг муҳаббатимиз белгиси ва яширин алоқаларимизнинг далили бўлиб қолсин. Бутун оломоннинг кўз ўнгида биз бир-биримизни англаймиз. Мен қўлим билан юрагимни чангаллаганимда, мен бутун борлиғим билан сенга интилаётганимни тушунасан, бунга жавобан сен ўзингга юборилган дастани бағрингга босасан. Мени сев, жозибали Марияжоним, илоҳо сенинг қўлларинг бу дастадан ҳеч қачон узилмасин.

020 Мария Валевская унинг йўл устидаги севгиси эди, лекин асосий муҳаббати барибир Жозефина эди. Улар турли ҳижронлар, кўришувлар, ажрашувлар аро 13 йил бирга севишиб яшадилар. Фақат тақдир уларга фарзанд ато қилмади. Ҳолбуки, бу вақт ичида Наполеон Бонапарт неча-неча жангу жанжалларда енгиб чиққан, оламшумул шуҳрат қозонган, энди Франциянинг императори эди. Тахт учун эса бир ворис керак эди. Буни Наполеондан бутун сарой аҳли талаб қилаётган эди, яъни у Жозефина билан расман ажрашиши ва бошқа хотин олиши керак эди.

«Сиёсатчида юрак йўқ, фақат калла бўлади» деди Наполеон аёлига. 1809 йилнинг ноябрида расман ажрашишга тайёргарлик кўра бошладилар. Эр ҳамон хотинини севар, улар кунлар бўйи бир-бирларидан ажрашмасдилар. 15 декабрда империянинг барча олий мансабдорлари ҳузурида ажрашув баённомасига имзолар чекилди. Улар ажрашдилар, лекин Наполеон бундан кейин ҳам ҳар куни унга, Мальмэзонга (Жозефинага совға қилинган саройга) энг меҳрли, муҳаббат билан тўла хатлар ёзиб турди. Жозефина ҳам жавоб ёзиб турди.

Амалдорларнинг бир қисми россиялик малика Анна Павловнага уйлан деса, иккинчи қисми Австрия императори Франц I нинг қизи Мария-Луизага уйлан, дер эди. Дастлаб Россияга совчи юборишди, аммо қизнинг онасидан, ҳали қизимиз ёш. Энди 16 га кирди, бир-икки йил кутсангиз берамиз, деган жавоб келди. Шундан кейин Наполеон Мария-Луизага уйланадиган бўлди. 10 апрелда тўйлари бўлди. Шу кезларда Жозефинадан бир хат келди.

ЖОЗЕФИНА – НАПОЛЕОНГА
02

Наварра, 19 апрель 1810 й.
Давлатпаноҳ!
Ўғлим Сиз Ҳазратьи Олийлари менинг Мальмэзон қасрига қайтишиммга рози эканингиз ва Наварра қасрини яхшилаб олишимга маблағ ажратганингизни тасдиқлади.

Сизнинг икки тарафлама саховатингиз, Давлатпаноҳ, менинг катта ташвишларимни енгиллаштирди ва Сиз Ҳазрати Олийларининг бир мунча вақт жавоб бермаганингиз туфайли туғилган хавфсирашларимдан озод қилди. Энди Сиз мени бутунлай унутасиз деган фикр мени хавотирга солаётган эди, энди кўрдимк, бундай бўлмаяпти. Энди мен жудаям бахтсиз эмасман, лекин келажакда бахтли бўлишим ҳам даргумон. Шу ойнинг охирида агар Ҳазрати Олийлари қарши бўлмасалар, Мальмэзонга жўнайман. Лекин Сизга шуни таъкидлашим лозимки, агар Наввварадаги қароргоҳ фақат менинсоғлигим эмас, менинг атрофимдаги одамларнинг ҳам соғлиги учун чинакамига яхшилаб олишни талаб қилмаганида, мен бунинг учусиз берган имтиёзлардан дарров фойдаланишга киришиб кетмасдимМен Мальмэзонда кўп вақт бўлмоқчи эмасман, тезда у ердан кетаман а даволаниш учун маъдан сувларига бораман. Ҳазрати олийлари амин бўлсинлаи, мен Мальмэзонда гўё Париждан минг чақиринарида бўлгандай яшайман.

Давлатпоҳ, мен жуда катта қурбон бердим, кун ўтган сайн, бу қурбон нақадар катта бўлганлигикўпроқ ҳис қиляпман; лекин мен ўзим қилганим бу фидойликни охиригача етказама. Сиз Ҳазрати Олийларинингбахти менинг қайғу-аламларим туфайли ҳеч қачон бузилмагай.

Мен ҳеч тиним билмай Сиз Ҳазрати Олийларига бахт тилайверама, эҳтимол яна бир сизни кўриш учун шундай қилаётгандирман; лекин Ҳазрати Олийлари амин бўлнларки, мен ҳар доим сизнинг янги вазиятингизни чурқ этмай қадрлайман; менга аввалгй муносабатда бўлишингга кўз тутган ҳолда, сиздан бунинг исботи учунҳеч нима талаб қилмайман; фақат сизнинг адолатингиздн умидворман.

Мен Ҳазрати олийлари, сизнинг ёдингизда кичкина ўрин эгаллаганимни ва сизнинг ҳурматингиз ва севгингизда менинг мавқеим баланлигни менга ва менинг яқинларимга кўрсатиш учун ўз-ўзингизча бир йўл топишга ҳаракат қилишингизни илтимос қилган бўлардим.Нима бўла ҳам, бу – менинг қайғу-аламларимни юмашатади, айни чоғда менинг назаримда, сиз Ҳазрати Олийлнинг бахттўғрисида ҳаммасидкўпроқ ўйлашимга халақит бермайди.

Наполеон тожидан айрилиб Маъбуда Елена оролига сургун қилинганда малика Мария-Луиза эрининг етидан оролга беришни хоҳламади. Валевская оролга уни кўргани борди. Жозефина унга бир мактуб жўнатди.

ЖОЗЕФИНА — НАПОЛЕОНГА
02

Мақсадим тахтдан кетишинз муносабати би сизга ҳамдардлик изҳор қилиш эмас; ўз тажрибамдан билаки, бундай аҳволга тан бериш мумкин; ҳаммасидан ҳам шон-шуҳрат соҳасидаги сафдошларингизданажралганингиз сизни қандай қайғу-аламларга ботиришини ўйлаб йиғлайман.

Оҳҳҳ! Сургун ақат майда қалб эгаларинигина қўрқитишни исбот қилиш учун мен жон-жон деб олдингизга учиб борн бўлардим. Бу бахтсизлик менинг сибеғараз муҳаббатимни камайтириш у ёқда турсин, аксинча унга яна янги куч берди.

Мен Сизнинг кетингиздан эргашиб, Францияни ташлаб, сиз воз кечган, аммо қолган умринги ўзимни бахш этмоқчи эдим. Аммо биттагина сабаб мени тутиб қолди, у нималигини сиз ўйлаб  тополмайсиз.

Агар бундай чни адо этаётган одам, ҳар қандай эҳтимоллардан ташқари, фақат мен, менинг бир ўзим бўлса – мени ҳеч нима ушлаб қололмай, мен бундан буён ер юзининг ўша ягона жойига жўнаб кетаман ва дунёнинг энг бахтли одами бўла оламан, бахтсизлик чоғида ўша ерда сизни юпатаман.
Алвидо, Давлатпаноҳ, яна бош гапларниқўшиш менга ортиқча кўриняпти; энди сўзда эмас, амалда сизга муносабатимни исботлашим керак. Менга Сизнинг ризолигингиз керак.

Аммо Жозефина 1814 йилдаёқ вафот этди. Шу билан Наполеон – Жозефина қиссаси тугади.

хдк

(Tashriflar: umumiy 409, bugungi 1)

Izoh qoldiring