Migel Anxel Asturias. Sen’or Prezident. Roman.Birinchi qism.

088
Полковник Парралес Сонриенте ўлимидан кейин маҳфий полиция муқаддас Арк харобаларини бир дақиқа ҳам назоратдан қочирмади. Таъқиб ашаддий каллакесарларга топширилди. Васкес билан дўсти архиепископ саройи томонидаги пиллапоялардан кўтарилишди, Аркни кесиб ўтиб, Юз Дарвозадан чиқишди. Арк саҳнидаги гадолар ўрнини соялар эгаллаган. Деворга тақалган бир неча зина бўёқчилар таъмирга киришганидан дарак беради. Дарҳақиқат, муниципалитет қарорларида ваҳший қотиллик содир бўлган муқаддас Арк харобаларини таъмирлаш ва оқлашга ижозат берган Сеньор Президентга миннатдорчилик руҳи етакчи ўрин тута бошлади, бунинг устига бутун ҳаражатлар Арк деворлари остига бадбўй дўкончалар қуриб олган турклар зиммасига тушди. Davomini o'qish

Buyuk Ajdodlar. Imom Buxoriy. Videofilm.

044

20-21 июл — Имом ал-Бухорий куни.

   Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада Жума намозидан кейин, 194 ҳижрий йилнинг, Шаввол ойидан ўн уч кеча қолганда, Бухоро шаҳрида дунёга кеганлар.Тўлиқ исмлари Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн ал Муғийра ибн Бардизба ал Жўъфий ал Бухорийдир. Davomini o'qish

Bayozi Haziniy.

054
Шоирнинг исми шарифи Зиёвуддин бўлиб, отасининг номи Каттахўжа, Ҳазиний тахаллусидир. Шоир ижоди ҳақида ўқувчига маълум тасаввур берувчи «Баёзи Ҳазиний» [«Ҳазиний баёзи»] Тошкентда уч марта чоп этилган.
Биз ушбу тўпламга Ҳазинийнинг ҳар учала тошбосма баёзидан, Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилояти музейи жамғармасидаги 45, 4312-рақамли қўлёзма баёзлардан ва бошқа манбаалардан 961 мисрадан иборат 49 та шеърини аниқлаб, киритдик. Тўплам анъанавий девон тартибида тузилдики, ниятимиз китобхон мутоаласини равонлаштириш эди.
Davomini o'qish

Samar Nurov haqida ikki xotira.

011

Саҳифа адиб Самар Нуров таваллудининг 80 йиллигига бағишланади.

   Ҳозирги ёшлар, минг афсуски, Самар Нур деган адибнинг асарлари тугул, номини ҳам билмайди. Ҳатто таҳририятда ишлайдиган баъзи ходимлар мендан «Ким эди у? Номи таниш эшитиляпти-ю, лекин эслаёлмаяпман», деб анқовсираб сўрашади. Ҳолбуки, у Навоий замонида яшаб ўтган ижодкор эмас. У ҳаёт бўлганда бу йил 70 ёшга (мақола 2004 йили ёзилган. Сайт изоҳи) кирар эди. Яна бунинг устига у жўнгина, оддий бир ижодкор эмасди. У ёзувчи, энг меҳнаткаш, сўзга, адабиётга садоқатли, ҳар сўзини масъулият билан айтадиган, китобхон олдидаги бурчини доим ҳис қиладиган адиб эди. Davomini o'qish

Asqar Qosimov. She’rlar & Shodmon Otabek. Shoir ruhi qush kabi erkin.

023

Шоирнинг ўзи эътироф этиб ёзган эди: «Шоирлик деганда биз ўта сезгирлик билан башариятга беминнат, ҳалол хизмат қилишни тушунамиз. Росмана шоир жамиятда бўлган, бўлаётган, бўлғувси қувонч ёки қайғудан пайғом бериб, гоҳ келажакка, гоҳ кечмишга хаёлан парвоз қилиб кишиларни ҳушёрликка ундайди» Davomini o'qish

Rojer Bekon. Hikmatlar.

021
Ҳикоя қилишларича, Рожер Бекон Англия қироли Генрих ИИИ (1216-1272)ни олимларнинг душмани, манфур ва шафқатсиз кимса — епископ Пер де Рошдан эҳтиёт бўлиши кераклиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Файласуф Винчестер епископининг исми шарифидан фойдаланиб, сўз ўйини қилади. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Qishloq chetidagi daraxt.

07
— Ака, ўтирибсизми?! — Сўнг, пойгакка омонат чўкиб, Шарофат бибининг ҳозиргина марҳум бўлганини хабар қилди… Шаҳарга йўл олган Жумабой қишлоқ четидаги тут қаршисида машинани тўхтатибди. У онасини кабинада қолдириб, тут остидаги ариқдан машинага сув келтириб солибди. Аммо кабина эшигини қайтиб очса, шу ўртада онаси жон берган экан… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Momoqo’shiq.Qissa.

023
Қўшиқ хаёлни торқилаб-торт­қилаб олис-олисларга, хаёлот, орзу, самимият ва мўъжизалар гуллаб ётган болалик адирлари томон олиб қочарди. У хасис дунёнинг қўйнидан бу гўзал оҳангларни парча-парча қилиб қўпориб олаётгандай ва жароҳатлар бижғиб ётган қалбларга малҳам қилиб босаётгандай эди… Ота-боболардан мерос қолган, қувғин қилинган, қатл этилган, ёқиб юборилган, лекин охир-оқибатда зулмлардан, қатллардан яна тирилаверган, яна ҳам гўзаллашган… қўшиқ Davomini o'qish

Omon Muxtor. She’rlar.

021
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.

   Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish

Сильсилятуз-захаб (Золотая цепь). Вторая часть.

122-fadail-quran-04-768x506.jpg  Последователи тасаввуфа твердо уверены, что шейхи являются источниками фейза сильсиля, поэтому эти сильсиля в разное время фиксировались чаще в стихотворной, иногда впрозаической форме. Хотя сильсиля уделяется внимание во всех тарикатах, последователи Накшибандийя в такой степени преуспели в этом, что даже айин (песнопение) тариката назван «хатм хаджеган», то есть «почтительное чтение имен шейхов тариката, составляющих сильсиля тариката». Davomini o'qish

Yashar Qosim. Meni she’r bog’iga yetaklagan kim?

001

Бадиий ижод ҳодисаларига, адабий сиймоларга ҳаққоний баҳо бериш учун уларнинг генезисини, яъни келиб чиқиш ва вужудга келиш тарихини, адабий-маънавий сарчашмаларини, умуман, бадиий таъсирланиш ва маънавий-руҳий озиқланиш манбаларини аниқлаш жудаям зарурдир. Бунингсиз исталган шоир ёки санъаткор тўғрисида тугал тасаввур ҳосил этиш мушкул. Мумтоз адабиёт намояндаларига ҳам, замонавий ёзувчилар ижодига ҳам шу йўсинда ёндашилса, асл бадиий ҳақиқатни англаб етиш бирмунча осон кўчади. Davomini o'qish

Сильсилятуз-захаб (Золотая цепь). Первая часть.

122-fadail-quran-04-768x506.jpg   Последователи тасаввуфа твердо уверены, что шейхи являются источниками фейза сильсиля, поэтому эти сильсиля в разное время фиксировались чаще в стихотворной, иногда впрозаической форме. Хотя сильсиля уделяется внимание во всех тарикатах, последователи Накшибандийя в такой степени преуспели в этом, что даже айин (песнопение) тариката назван «хатм хаджеган», то есть «почтительное чтение имен шейхов тариката, составляющих сильсиля тариката». Davomini o'qish