Mirzo Kenjabek: She’riyat — haqiqat jarchisi

0726 февраль – Шоир ва тасаввуфшунос Мирзо Кенжабекни 60 ёшга тўлиши билан табриклаймиз

Тасаввуф шеърияти исломий маърифатдан баҳра олган, Қуръон ва Ҳадисдан нур олган, Исломнинг моҳиятидан ҳикмат олган, маъно оламидан жило олган, ишқ оламидан шавқ олган. Шунинг учун кўнгилга нур беради, ақлга маъно беради, қалбни уйғотади. Кўзга эмас, ақлга ва қалбга хитоб қилади. Davomini o'qish

Zuhriddin Isomiddinov: Davlat tilini mensimaganlar jarimaga tortilsa, xazinalar to’lib ketar edi…

09    «Оила даврасида» газетасининг шахсан менга анча маъқул  «Фикрбазм» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов мухлисларнинг саволларига очиқкўнгиллик ва дилкашлик билан жавоб берди. Махсус савол муаллифи таниқли муҳаррир ва журналист Маҳмуд Саъдий. Davomini o'qish

Shukri Sunay Oqin she’rlaridan

009    Мен интернет тизимида мунтазам кузатиб борадиган сайтлардан бири таниқли адабиётшунос олим ва мутаржим Маҳмуджон Йўлдошевнинг веб-саҳифасидир. Унинг саҳифаларида эълон қилинган турк ва жаҳон адабиёти намуналари таржимаси билан таништириб бормоқдамиз. Бугун сизга турк шоири Шукри Сунай Оқин шеърлари таржимасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Otamzamon hangomalari

09425 февраль – Ёзувчи Собир Ўнар таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз

Отамга ўзини яқин олганлардан бири, гарчи ёши каттароқ бўлса ҳам, Фақир бобо деган чўрткесар, айни вақтда, ёлғон-чин гапини ажратиб бўлмайдиган сариқ, ялпоқюз, биткўз бир одам эди. Оддий ҳангома йўлида ҳам зарур бўлса-бўлмаса ўтирик қўшаверганидан бўлса керак, одамлар бировнинг гапига ишонқирамай қолсалар, “Бу ёғи Фақир бобоси бўлмасин яна”, дейдиган бўлишган. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Qo’l yetmas yulduz (Bobur va Jom jangi)

034    Сўнгги тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, “Бобурнома”нинг биринчи босқич таҳрири 1528 йил май ойида ёзила бошлаб, унинг асосий қисми ўша йилнинг декабрь ойида ниҳоясига етган. Асар ўша давргача, яъни 1493 йилдан 1528 йил декабри воқеаларигача йилларни тўлиқ ўз ичига олган ҳолда пухта режа асосида бор ерида муаллиф кундаликларидаги қайдлар, йўқ жойида Бобурнинг кучли хотирасига суяниб битилган. “Бобурнома”да ёзилишича, Бобур ёзилиб турган бу асаридан нусха кўчиртириб, уни 1529 йилнинг 4 мартидаёқ Кобулга, аниқроғи ўша йилнинг 3 февралида Ҳиндистондан Бобур ёнидан ўз юрти Самарқанд сари йўлга чиқиб, Кобул шаҳрида тўхтаган Хожа Калон Хожа Яҳё набираси учун юборган.. Davomini o'qish

Umberto Eko. Qadrli nabiram, o’qib yod ol!

06    Ҳозир планшетингдан фойдаланаётган кезларинг сенга амалда асқотиб қоладиган биттагина маслаҳат бермоқчиман. Мен бу маслаҳатни сенга мияси айниган қарияга ўхшаб кўринишдан чўчиётганим учун бераётганим йўқ. Мен, ахир, ўзим ҳам ундан фойдаланаман. Ҳар ҳолда, сенга инсонлар билан инсонлар, одамлар билан ҳайвонлар ўртасидаги шаҳвоний ўйинларни намойиш этувчи юзлаб порнографик сайтларга эътиборингни қаратмасликни маслаҳат бера оламан. Ишқий муносабатлар бунақанги хийла бир зайлдаги ҳаракатлардан иборатлигига ишонма! Бундай саҳналар сени ҳаётдаги мавжуд қизлар олдига бориб танишишдан кўра, атайлаб уйда тутиб туриш учун ўйлаб чиқарилган. Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. «Boburnoma» tartib berilgan sana haqida ikki maqola

045     Куни-кеча нишонланган Мирзо Бобур таваллуд куни муносабати билан телевидение каналларида жуда кўп кўрсатувлар, матбуот нашрларида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида «Бобурнома», хусусан, асарнинг тартиб берилган санаси билан боғлиқ чалкаш, нотўғри фикрлар билдирилди. Бу чалкашликларга диққатни қаратиш мақсадида айни шу масалани чуқур ўрганган олим Исмоил Бекжоновнинг илмий мақолаларига бир назар ташлашни таклиф қиламиз. Улар турли даврларда ва рад этиб бўлмас далиллар асосида ёзилиб, даврий матбуотда эълон қилинган. Бугун мазкур мақолаларнинг иккитасини тақдим этамиз, яқин кунларда эса яна айни шу мавзуда, шунингдек, «Бобур мирзо тақдирида муҳим ўрин тутган Жом жанги ҳақида,  опаси Хонзодабегим ва  жияни Хуррамшоҳ қисматига бағишланган мақолалар сайтимиздан жой олади. Davomini o'qish

Ibodat Rajabova. Uvaysiy suhbatlar (turkum)

004    Ҳалима Аҳмад бир неча йил аввал Ибодат Ражабованинг «Тафаккур» журналида босилган туркуми олдидан берилган мухтасар сўзбошида шундай ёзган эди: (Шоира) сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Бу шеърларни ўқиганингиз сари юрагингизда гуллаётган юлғунлар шивирини, кузак ботарида адашиб қолган шаббоданинг армонли нафасини туйгандек бўласиз. Сеҳрланасиз ва шеърдан топ­ган янги манзараларингиз ичида яшагингиз келади… Davomini o'qish

Mavlono Jaloliddin Rumiy. Majolisi sab’a (Yetti majlis). Birinchi majlis

09    “Мажолиси сабъа ” рисоласи Жаяолиддин Румийнинг жума маърузалари асосида яратилган бўлиб, у Мавлононинг устози Шамс Табризий билан учрашмасидан аввал шогирди Ҳусомиддин Чалабий ёки ўғли Султон Валад тарафидан ёзиб олинган, дея тахмин қилинади. Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Tomchiman bir…dengizga tashna

07    Асар, гарчи, анъанавий ҳамду наътдан дебоча олган эса-да, унинг мағзи ана шу томчи ва унинг ҳаракатида яширин каби туюлди менга. Чунки теранроқ ўйлаб қарасак, бани башар борки, пайғамбардан бандагача, шоҳдан фуқарогача, барча-барчамиз ўша томчига ўхшаймиз. Денгиз эса Яратгувчимиз. Davomini o'qish

Azim Suyun. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Jim-jim bulut ichidan chaqin

07722 феврал – Шоир Азим Суюн таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз

Ҳаёт учун кураш деган иборанинг мазмунини шоир ва журналист Азим Суюннинг бугунгача босиб ўтган умр йўлини бир бутун ҳолда кўз ўнгингда гавдалантирганда, чуқур тушуниш мумкин. Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Ikki hikoya: Bir poy kovush & Otmagan tong

003    Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Davomini o'qish