Abdurauf Fitrat. Oila

09815 май — Бутунжаҳон оила куни

   Фитратнинг “Оила” асари том маънода ёш авлод учун ҳаётий қўлланма бўлувчи тарбиявий асардир. Лекин унда педагогик-дидактик услуб эмас, жанговар чорлов услуби устун. Фитрат учун юксак ахлоқийлик эрк ва эрксеварлик билан мустаҳкам боғлиқ. Туркистон ва туркистонликни озод кўриш, яъни миллий мустақиллик мафкураси китобнинг руҳига сингдириб юборилган. Уни ўқиган киши нафақат ахлоқий фазилатлар нималардан иборат ва уларга қандай эришиш кераклигини, балки миллий озодлик, шахсий эркинлик нима-ю, уни қандай қилиб қўлга киритиш мумкинлигини англаб олади. Davomini o'qish

Ismoil Gaspirali: Sultonlar suhbati — Mukolamai salotin

04421 март – Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский (1851-1914) таваллудининг 165 йиллиги

Қалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish

Hoji Muin. Hajviy she’rlar & Halim Saidov. Behbudiyning safdoshi.

0319 март — Миллий уйғониш даврининг таниқли вакили, журналист, шоир, драматург ва таржимон Ҳожи Муин таваллуд топган кун.

    Беҳбудий ва унинг сафдошлари раҳнамолигида миллий истиқлол мафкураси билан қуролланиб, ўз элу юрти ва халқининг озод бўлиши истагида қўлга қалам олган, даврнинг энг қалтис ва нозик масалаларини теран англаб етган, бутун умрини илму маърифат, маънавият тарғибига бағишлаганлар даврасида Ҳожи Муин ибн Шукрулло алоҳида мавқега эга. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Ismoil Gasprinskiy

032Жадидчилик ҳаракати асосчиси Исмоилбек Гаспринский  таваллудининг 165 йиллиги олдидан

    Икки йил аввал ЮНЕСКО  ташкилоти томонидан 2014 йил  Исмоил Гаспирали йили деб эълон қилинган эди.  Бу йил эса  турк жадидчилиги асосчиси таваллудининг  165  йиллиги нишонланмоқда.  Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy.I kki maqola

011Жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллиги олдидан

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Yoshlarga

099     Бошка миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур… Davomini o'qish

Sen Turonning quyoshi eding… Mahmudxo’ja Behbudiyga bag’ishlovlar.

099011  Сиёсий, ижтимоий фаолияти ва билимининг кенглиги жиҳатидан Туркистоннинг ўша вақтдаги жадидларидан унга тенг келадигани йўқ деб ўйлайман  (Файзулла Хўжаев).  011  Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода). Davomini o'qish

Boybo’ta Do’stqorayev. Vannaychaxonning dardi yoxud Cho’lponshunoslikdagi ayrim muammolar xususida.

055

    Чўлпон шеърлари бадиий маҳорат нуқтаи назаридан бир хил эмаслигининг боиси, бизнингча, ижодий фаолиятининг кўп қирралилиги билан боғлиқ. Унинг мумтоз шеърлар намунасига айланиб улгурган асарлари, образли қилиб айтганда, илҳом парисининг қанотида учган шоир Чўлпон томонидан ёзилган….

Davomini o'qish

Begali Qosimov. Milliy uyg’onish davri o’zbek adabiyotini o’rganishning dolzarb masalalari

021   Устоз Бегали Қосимов жадид мутафаккирларининг анъаналарини ўз фаолиятида давом эттирган фидойи олим эди. У жадидчилик ҳаракатини кенг кўламда, бутун омиллари, йўлбошчилари, асосий ғоялари, географик кўлами, машҳур шахсиятларигача тадқиқ қилинган бой ва жиддий ўрганишга лойиқ илмий мерос қолдирди. Davomini o'qish

Ulug’bek Dolimov. Jadidchilikning tamal toshi

001    Сўнгги асрларда ўлкамиздаги таълим-тарбия тизими дунё тараққиётидан бутунлай узилиб, турғунликка юз тутгани маълум. Уни ислоҳ қилишга, янгилашга қаратилган фикрлар узоқни кўрувчи зиёлилар, мутафаккирлар орасида XIX аср бошларида вужудга кела бошлаган эди… Davomini o'qish

Gulandom Tog’aeva. Uyg’oqlikka da’vatkor ijod

001

6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий туғилган кун.

  Шоир аслида ким? У ўз халқининг маънавий-маърифий ганжиналарини асраб-авайлаб, янада бойитувчи хазинабон, ўз даврининг нафасини, шукуҳини кейинги даврларга элтувчи тарихчи ва чароғбон, ниҳоят, келажакка томон қадам ташлаётган Ватанининг олдинги сафларида кетаётган руҳбондир. Шоир ўз Тилининг луғат бойлигини, салоҳиятини оширувчи, адабий-эстетик ҳодисаларни бирлаштириб, инсоният шу пайтгача эришган тафаккур мақомининг симметрияларини кашф қила оладиган, башариятни уйғотувчи Комил Инсондир. Davomini o'qish

Boymirza Hayit. Turkistonda jadidchilik va uning tugatilishi

uch

Таниқли ўзбек олими Боймирза Ҳайит 1917 йил 17 декабрда Намангандаги Ёрқўрғон қишлоғида таваллуд топиб,саксон тўққиз ёшида Олмониянинг Кёлн шаҳрида 2006 йил 31 октябр куни оламдан ўтган. Унинг 9 фарзандни тарбиялаган онаси Робия Ҳайит ва отаси Мирза Маҳмудмирзоўғли маърифатли инсонлар бўлишган. Davomini o'qish