Ozod Mo’min Xo’ja. Hazrat Sayid Amir Kulol. Xo’ja Muhammad Parron.

kitob

Биринчи асар XIII-XIV асрларда яшаган   буюк шахс, машҳур тариқат арбоби  Ҳазрат Сайид Амир Кулол ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади ва бу муборак зот  таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланади. Иккинчи асар  XII-XIII аср бошида яшаган бухоролик таниқли авлиё   Хўжа Муҳаммад Парронга  бағишланган. Бу асар  ҳам тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган.Ҳар икки китоб  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

777
Озод Мўъмин Хўжа.Ҳазрат Сайид Амир Кулол (тарихий воқеаномалар).
 Т.: “Тошкент ислом университети” НМБ, 2012. – 176 бет.

ҲАЗРАТ САЙИД АМИР КУЛОЛ

“Во, дариғ! Ҳазрат Сайид Амир Кулолнинг мартабалари
онқадар улугки, бу Маккаю Мадинагача шоён, аммо ўз
юртдошлари бундан бехабар!”

Мавлоно Шаҳобиддиннинг  “Мир Кулол мақоматлари”дан.

Бир пайтлар мен Ватанимиз тарихини ўрганиб, унинг ўтмишдаги буюк кишилари ҳақида қизиқиб маълумотлар тўплаб юрар эдим. Шундай кунларнинг бирида савол уйғонди: “Нега Ўзбекистоннинг – жуда кўп азиз-авлиёлар ўтган диёрнинг – адабиётида шундай улуғ зотларга бағишланган бадиий асарлар йўқ. Агар бу улуғ кимсалар бошқа мамлакатларда, масалан, Европада яшаган бўлганларида, улар ҳақида китоблар ёзилган, фильмлар ишланган, бутун дунёга мана бизнинг аждодларни кўриб қўйинг, деб жар солинган, хуллас, бу зотларнинг шахси қанчалар улуғланган бўларди…”, деб ўйладим. Ва шу йўналишда ҳам ижод қилишга жаҳд қилдим.
Қўлингиздаги тарихий қисса менинг бу йўлдаги биринчи қадамимдир. Бу асарда оддий нуқтаи-назар билан қараганда фантастик, ақл бовар қилмайдиган ҳолатлар кўп. Ёзувчи асли ўзи фантаст эди, шунинг учун роса бўрттирибди-да, деган хаёлга борманг. Бу асардаги асосий воқеалар барчаси тарихий манбалардан олинган. Ўзим ҳам аввалига замонавий жаҳон хаёлот адабиётида учрайдиган бундай воқеаларни фантастик тўқималар сифатида қабул этгандим. Аммо тарихда ўтган жуда кўп азизлар ҳаёти билан танишгач, Аллоҳ ўзига жуда яқин бандаларига оддий инсонларга хос бўлмаган, биринчи қарашда ғайритабиийдек ва ақл бовар қилмайдигандек туюладиган хислатлар беришига ишонч ҳосил қилдим. Ва ғарб фантастлари шарқ тарихий адабиётидан анча нарсалар ўрганишган экан деган хулосага келдим. Мен қиссани баён қилиш жараёнида ана шундай ҳолатларни илмий ва фалсафий томондан асослашга ҳаракат қиламан, зеро инсон ҳеч нарсани кўр-кўрона қабул қилиши керак эмас.

444

Ҳазрат Муҳаммад Паррон (тарихий воқеаномалар).
Тошкент, “Тошкент ислом университети”  НМБ, 2012. – 128 бет.

ХЎЖА МУҲАММАД ПАРРОН

“Ҳазрат Хўжа Муҳаммад Парроннинг қабрлари
Бухородаги Тоқи Телпак фурушон остидадир. Бу зоти
шариф миршабларнинг пирлари бўлган”.

Садриддин Салим Бухорийнинг “Икки юз етмиш етти пир” китобидан.

Бир пайтлар мен Ватанимиз тарихини ўрганиб, унинг ўтмишдаги буюк кишилари ҳақида қизиқиб маълумотлар тўплаб юрар эдим. Шундай кунларнинг бирида савол уйғонди: “Нега Ўзбекистоннинг – жуда кўп азиз-авлиёлар ўтган диёрнинг – адабиётида шундай улуғ зотларга бағишланган бадиий асарлар йўқ. Агар бу улуғ кимсалар бошқа мамлакатларда, масалан, Европада яшаган бўлганларида, улар ҳақида китоблар ёзилган, фильмлар ишланган, бутун дунёга мана бизнинг аждодларни кўриб қўйинг, деб жар солинган, хуллас, бу зотларнинг шахси қанчалар улуғланган бўларди…”, деб ўйладим. Ва шу йўналишда ҳам ижод қилишга жаҳд қилдим.
Биз ўзимизнинг буюк аждодларимизнинг номларини, ҳаётларини ва қандай ишлар қилганликларини билишимиз ҳамда бутун жаҳонга маълум қилишимиз керак.
Қўлингиздаги тарихий қисса, менинг бу йўлдаги иккинчи қадамимдир.

(Tashriflar: umumiy 87, bugungi 1)

1 izoh

  1. Кутубхона раҳбаридан бу китобларнинг, ҳажми унча катта ҳам эмас экан, ўзини беришини ўтинардим. Шунчаки хабардор бўлишнинг ўзи етмайди, кутубхона ўз ўқувчиларини асарларнинг мазмун-моҳиятига киришига ҳам имконият яратиши унинг энг гўзал ишларидан бири бўларди…

Izoh qoldiring