Биринчи асар XIII-XIV асрларда яшаган буюк шахс, машҳур тариқат арбоби Ҳазрат Сайид Амир Кулол ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади ва бу муборак зот таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланади. Иккинчи асар XII-XIII аср бошида яшаган бухоролик таниқли авлиё Хўжа Муҳаммад Парронга бағишланган. Бу асар ҳам тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган.Ҳар икки китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Davomini o'qish