Xurshid Davron. Bolaligim afsonasi va qora qoplon — Eysebio

033
25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.

  Бугун — 25 январ  биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни  у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин).  Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида  «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди.
99  Лондонда ўтказилгани учун жаҳон чемпионати  ўйинлари тунга тўғри келарди. Китоб ўқиш йўқ, дарс тайёрлаш унитилган, фикру хаёлимиз футболда эди. Бир куни, аниққроғи Португалия-Шимолий Корея ўйини тугаб ( 0 : 3 га ютқазиб турган португаллар ўйинни 5:3 билан якунлаган эди ўшанда), Эйсебио урган голни қайта-қайта тасаввуримдан ўтказган савдойи бир аҳволда қўшнимизнинг ҳовлисидан чиқиб келар эканман, раҳматли отам нимадир сўраган, мен бўлсам «Углавой!» деб бақириб юборганман икки қўлимни баланд кўтариб . Бугун ўша воқеании эсласам, зақланиб кетаман.
1966 йил чемпионатида Португалия ҳатто амалдаги жаҳон чемпиони бўлган, футбол тарихидаги энг ёрқин юлдуз — Пеле ўйнаган,  Жаирзиньо жавлон урган,суюкли Гарринча сўнгги бор иштирок этган Бразилия жамоасини 3:1 ҳисоби билан мағлуб этган ва Эйсебио туфайли Португалия футбол командаси унгача, кейин ҳам эришолмаган муваффақиятга — шоҳсупанинг учинчи қатига кўтарилган эди.
Ўша пайтлар   «Чайка» деб аталган ва  ёзувнинг «й» ҳарфи устида оқ чарлоқ рамзи туширилган  қизил футболкали  командамизда «Эйсебио» лақаби талаш эди. Мен бу талашларга аралашмасдим. Чунки менинг лақабим тайин эди. «Хурцилава» эди лақабим. Ярим ҳимоячи бўлсам-да, Тбилисининг «Динамо» командасида ўйнаган машҳур ҳимоячи Муртаз Хурцилава шарафига бу лақабга  эришгандим.  Аниқроғи, Хурцилава билан Хуршиднинг биринчи бўғини мос келгани учун жўраларимдан шу лақабни орттирган эдим.
Эҳ,менинг болалик Эйсебиоларим, нақадар азизсиз менга!  Болалигим афсонаси олдида бугунги таниқли футбол юлдузлари таратган нур юрагимга бориб етмайди. Олисда қолганларни соғинаман. Улар ҳақидаги хотиралар ҳаётимнинг ажралмас парчасига айланган.
Бугун футболга қизиқмайман. Деярли кўрмайман. Суюкли «Пахтакор» командам 1979 йилнинг 11 август куни авиаҳалокат қурбони бўлган кундан футболга тушмайман. Унгача Усмон Азим билан бирон бир ўйиндан қолмасдик. Команда ҳалок бўлган куни бутун Тошкент боласини йўқотган бўзтурғайдай «Пахтакор» стадиони атрофини чарх уриб, айланган эди. Эйсебио тенги бўлмаса-да, Анни, Фёдоровни, улардан олдин мени «сеҳрлаган» Абдураимовни, Красницкийни унутгим келмайди.

Хуршид Даврон

011

011

011

011

ЭЙСЕБИО

099Полное имя: Эузебиу да Силва Феррейра (порт. Eusébio da Silva Ferreira). В советских и российских СМИ устоялось написание Эйсебио.
Прозвища: «Черная пантера», «Черная жемчужина», «Король», «Европейский Пеле».
Дата рождения: 25 января 1942 года.
Место рождения: Лоуренсу-Маркиш, Португальская Восточная Африка (ныне – Мапуту, Мозамбик).
Гражданство: Португалия.
Игровое амплуа: нападающий.
Клубная игровая карьера: 1957–1978 гг., «Спортинг Лоуренсу Маркиш» (Мозамбик), «Бенфика», «Бейра Мар», «Томар» (все – Португалия), «Род Айленд оушнерс», «Бостон минитмен», «Лас Вегас квиксилвер», «Нью Джерси америкенз» (все – США), «Монтеррей» (Мексика), «Торонто метрос» (Канада).
Карьера в сборной Португалии: 1961–1973 гг., 64 матча, 41 гол.
Дата и место смерти: 5 января 2014 года, Лиссабон, Португалия.
Личные достижения:
Лучший футболист Португалии за период 1954–2003 гг. (юбилейный приз к 50-ти летию UEFA).
Обладатель «Золотого мяча»: 1965.
Обладатель «Серебряного мяча» (2): 1962, 1966.
Номинант на «Золотой мяч» (8): 1961, 1963, 1964, 1967, 1968, 1970, 1972, 1973.
Футболист года в Португалии (2): 1970, 1973.
Лучший бомбардир чемпионата мира: 1966 (9 голов).
Лучший бомбардир чемпионата Португалии (7): 1964 (28 голов), 1965 (28 голов), 1966 (25 голов), 1967 (31 гол), 1968 (42 гола), 1970 (21 гол), 1973 (40 голов).
Лучший бомбардир Кубка европейских чемпионов (3): 1964/1965 (9 голов), 1965/1966 (7 голов), 1967/1968 (6 голов).
Обладатель «Золотой бутсы» (2): 1968 (42 гола, первое в истории приза награждение), 1973 (40 голов).
2-е место в списке лучших бомбардиров чемпионата Португалии за все времена: 320 голов.
Командные достижения:
Бронзовый призер чемпионата мира (1): 1966.
Чемпион Португалии (11): 1961, 1963, 1964, 1965, 1967, 1968, 1969, 1971, 1972, 1973, 1975.
Серебряный призер чемпионата Португалии (3): 1966, 1970, 1974.
Бронзовый призер чемпионата Португалии: 1962.
Обладатель Кубка Португалии (5): 1962, 1964, 1969, 1970, 1972.
Финалист Кубка Португалии (4): 1965, 1971, 1974, 1975.
Обладатель Кубка европейских чемпионов: 1961/1962.
Финалист Кубка европейских чемпионов (3): 1962/1963, 1964/1965, 1967/1968.
Финалист Межконтинентального кубка (2): 1961, 1962.
Чемпион Североамериканской футбольной лиги: 1976.

ЭЙСЕБИОНИ СЎНГГИ ЙЎЛГА КУЗАТИШ

001

01

02

03

08

04

05

09

011

(Tashriflar: umumiy 126, bugungi 1)

2 izoh

  1. Yaxshiyam bugungi futbolni ko’rmas ekansiz. Aks holda, bir dardingiz ming bo’lardi.

  2. Shu o’tgan chorak asrda O’zbekistonda biron bir kishini so’nggi yo’lga shunday ehtirom bilan kuzatilganini eslay olasizmi?

Izoh qoldiring