Xurshid Davron. Bolaligim afsonasi va qora qoplon — Eysebio

033
25 январ — Буюк футбол сеҳргари Эйсебио таваллуд топган кун.

  Бугун — 25 январ  биз тенгиларнинг болалик афсонаси, «Қора қоплон»,»Қора марварид», «Қирол»,»Иккинчи Пеле» дея таърифланган буюк футболчи Эйсебио (Эйсебио да Силва Феррейра)нинг таваллуд куни. Бор-йўғи йигирма кунча аввал, январнинг бешинчи куни  у 72 ёшида вафот этган эди (Илоҳим,Яратган раҳматига олсин).  Шу хабарнинг таъсирида адашим — таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад фейсбукдаги саҳифасида  «Эйсебионинг Англияда кўрсатган ўйинлари ҳали-ҳануз тушларимга кириб чиқади» деб ёзган, менинг онгу шууримда ҳам ўша олис 1966 йил хотиралари уйғонган эди. Davomini o'qish