Baxtiyor Nuriddin. Boshpana

Ashampoo_Snap_2017.12.16_15h57m04s_003_.png    Диққатини ҳув боғ четидаги сарғиш курси ёнида тинимсиз айланаётган аёл кишининг шарпаси тортди. Соябон тагидан унинг ярим гавдасига мос ҳолдаги бежирим оёқларигина кўзга ташланарди. Эслаб кўрса у охирги уч-тўрт кун ичида худди шу вақтда ана шу ерга келишни ҳеч канда қилмасди. Аслида бу уйни яқиндагина сотиб олганди. Ҳатто кўчиб ўтишга ҳам улгурганича йўқ… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Minginchi himoya

Ashampoo_Snap_2017.08.19_18h44m45s_002_.png   Яйдоқ эли ўтган кузги босқинни ҳисобга олмаганда тўрт–беш кўклам тинч яшади. Ҳеч ким таҳдид қилмай қўйганди. Одамлар Яйдоқ атрофидаги етти мудофаа қирдан бирон марта ҳам тутун ўрлаганини кўришмади. Қўрғон чегаралари мустаҳкам қўриқланарди. Яқин кунлардан бери атроф қишлоқларга яна душманлар ҳужум қилиша бошлашгани хабари тарқалди… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli

Ashampoo_Snap_2016.12.17_21h39m52s_004_.png    Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Salom, bahor, alvido, Bahor!

090   Биласанми, қишлоққа яна баҳор келди. Ҳаммаёқ ям-яшил тусга кириб, жонланаётгандек гўё. Дарахтлар ҳам гуллай бошлади. Эндигина тугуни ечилаётган гулбарглар кўзингни қамаштирворади: ҳаммаси пушти рангда. Қир-адирлар қип-қизил лолақизғалдоққа бурканган. Сен яхши кўрган бинафшалар ҳам очилди. Ариқ бўйларидаги чучмомаларни яшнаганини кўрсанг эди… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Eski udum

099

     Ҳар йили кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари йиғилашади. Одатдагидек бу гал ҳам элдан бурун ўзи етиб келди. Кириб борганда уйда ҳеч ким йўқ эди. Бироз иккиланиб туриб қолди. Биринчи марта болалиги ўтган, ҳаётга бўлган илк муҳаббати уйғонган қадрдон жойда ўзини бегонасирагандек туйди. Атрофга аланг-жаланг назар ташлаб чиқди. Ҳаммаси ўша-ўша: саранжом-саришта. Фақат деворлар сал-пал нурай бошлабди, холос. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Havola

0087    Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми – сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим шууридаги синфдошларига нисбатан соғинч, уларнинг дийдорини қўмсаш, деб тушунарди, холос… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Unutilgan xotira

022

Ўшанда улар шаҳарга кўчишадиган бўлишди. Отаси “Орзуларим хаёлга айланишини хоҳламайман. Бетакрор истеъдодимни танамга қўшиб қишлоққа кўмишларини ҳам истамайман” деганди. Бу гапларни унчалик тушунмаган бўлса-да, негадир яшаб турган ҳовлиларини тарк этгиси келмасди. Айниқса маҳалладаги яқин ўртоқларидан ажралиш у учун катта йўқотиш эди. Янаям тўғрироғи, қўшни қиз – Ифорга ўрганиб қолганди. Буни ҳеч кимга айтолмаса ҳам, мурғак қалби дукуллаб исён қиларди. Аниқ эсида. Воқеалар кўз ўнгида ҳануз бугунгидек жонланаверади… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Ushalmagan orzu

099

   Улғайиб оқ-қорани ажратгунича “бий”, икки, уч деб санаб юрди. “Тўйт”, э-э, тўрт у учун гўё девор эди. Кейин-кейин уялиб тилини бураб гапира бошлади. Мактабда ўртоқлари “чуччи” деб масхара қилишга тушишганди. Ҳарқалай тақлидчилиги қолмаган экан. Жисмоний тарбия муаллими ириллаб гапирарди. Энди уям шуни ўрганди: қарр-ррға, арр-ррслон, арр-рра дерди. Айбини ювиши керак-ку! Устига устак “р”ни айта олишини ҳаммага исботлаш ўша пайт у учун кун тартибидаги бош масала эди. Хуллас кимни кўрса ирриллайди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Ikki hikoya

090

Ўша йил баҳор серёғин келди. Ҳаммёқ сувга бўкди. Туну кун, ҳафталаб ёмғир ёғди. Лой, ботқоқдан одамнинг эси кетди. Ёмғир ортидаги шамолни айтмайсизми?.. Қанчалик ёқимли бўлмасин, барибир, безор қилиб юборди. Ҳаммаси майли-я, дарахт гулларини тўкиб юборгани ёмон бўлди-да. Бу йил ўрик кам бўлса керак. Олча ҳам шундай. Анор энди гуллайди. Қимматчилик бўлмаса гўргайди. Ҳаётнинг тўкинлиги йилнинг келишига боғлиқ экан-да… Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Onaizor.

01
Ўғлидан хушхабар келди-да. Неча йиллар интиқ бўлиб кутганди бу дамларни. Кеча қўшниси Турсиной қоранинг боласи унинг жигарбандини учратанлигини, шу жума онасини кўришга боришини айтганини суюнчилаб кирди. Аввало уч кун олдин худо дилига солиб, тушида аён қилганди ҳам: тиниқ булутлар сузиб юрган мусаффо осмон қаъридан бир оппоқ кабутар учиб чиқиб елкасига қўнувди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov.Muhabbat haqida uch hikoya.

001
О, бу қандайин куч бўлдики, уни ипсиз боғлаб олиб, ўзига оҳанрабодай тортса… Анча вақтдан сўнг қизнинг кабинадан чиқаётганини кўриб, ёмғир бутунлай тинганини сезди ва бирдан безовталаниб қолди. Бу лаҳзалар унинг учун азиз бўлиб қолган, гўёки у кабинадан эмас, қалб тўридан чиқаётган эди. Қиз кўзига чақмоқ мисли бир кўриниш бериб кетаётгандай туюлди. Йигит унинг ёнига боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай каловланарди. Шу пайтгача икковларини боғлаб турган нарса ёлғиз ёмғир, ёмғир эканлигини энди тушунди. Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Ikki hikoya.

087
«Одамни сиртдан билиб бўлмайди» деганлари рост  экан.  Бахтиёр билан бирга 16 йилга яқин бир жойда ишлаб унинг ҳикоя ёзишини билмаган эканман. Ҳолбуки,неча марта бирга кўрсатувлар тайёрлаганмиз,монтажхоналарда оқшомни тонгга улаб чиққан пайтларимиз ҳам бўлган. Хуллас,мен сўрамаганман, Бахтиёр айтмаган. Балки бунга менинг бепарволигиму Бахтиёрнинг камтарлиги сабаб бўлгандир. Хуллас, менинг айбим кўпроқ бўлса керак. Нима бўлгандаям билганимдан қувондим, ҳикояларидан завқланиб кўксим тоғдай ўсди. Бу ҳикояларда ҳар доим ота-онам исини сақлаб келаётган она қишлоғимни эслаганда ёки сунбула охирларида юрагимга аста-секин сезилар-сезилмас кириб келадиган маҳзунликни ҳис этдим. Davomini o'qish