Akademik Yunus Rajabiyga bag’ishlov

0995 январ – Ўзбек маданиятининг ёрқин сиймоси Юнус Ражабий таваллуд топган кун.

    Юнус Ражабий деганда ўзининг самарали  ижоди, қолдирган улкан мусиқий мероси билан  ўзбек миллий мусиқасига бебахо ҳисса қўшган буюк санъаткор кўз ўнгимизда гавдаланади. Мусиқий маданиятимизда унинг алоҳида ўрни бўлиб, ўз ижодий ва илмий ишлари натижасида академик даражасига кўтарилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов унинг  ижодий фаолиятида муҳим роль ўйнади.  Юнус Ражабий 1927 йилда ташкил қилинган биринчи ўзбек радиоси миллий чолғу ансамблининг асосчиси ва мусиқа раҳбари бўлди. Davomini o'qish

Unutilmas satrlar: Oybek, Hamid Olimjon, G’afur G’ulom, Mirtemir, Erkin Vohidov, Abdulla Oripov

09Хотира ва қадрлаш куни олдидан

   Фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 73 йиллиги нишонланаётган кунларда халқимиз қалбида келажакка умид ва ишонч уйғотган, уруш майдонларида қон кечиб, жон бериб жанг қилган  азамат ўзбек йигитларини жасоратини куйлаган шоирларнинг унутилмас сатрларини  эслаш ҳам қарз, ҳам фарздир. Davomini o'qish

Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi

Ashampoo_Snap_2018.02.28_21h16m21s_002_.png   Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish

Aleksandr Pushkin. She’rlar & Abdulla Oripov. Sharqqa maftun shoir

Ashampoo_Snap_2016.06.03_02h01m35s_002_.png6 июн — Буюк рус шоири Александр Пушкин таваллуд топган кун

    Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда.  Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, Ойбек таржимасидаги «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Radiospektakl & Hamid Olimjon. «Farhod va Shirin» (1939)

Ashampoo_Snap_2016.11.23_01h30m04s_020_.png
Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди:

Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?

Ashampoo_Snap_2016.11.23_11h11m05s_026_a.png    Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish

Hamid Olimjon. She’rlar & Uch buyuk qo’shiq: Kuygay. O’rik gullaganda. Xayolimda bo’lding uzun kun

Ashampoo_Snap_2016.11.23_11h10m51s_025_a.png12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун. 

   Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – ватанпарвар шоир, драматург, олим ва танқидчи, публицист ва нотиқ, ўзбек адабиётнинг жонкуяри, жамоат арбоби Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас ижодий мерос қолдирди. У шоир сифатида ўзбек поэзиясида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратди. У драматург сифатида тарихий воқеликни романтик кўтаринкилик билан акс эттирган том маънода тарихий фожеа жанрига асос солди. Ҳамид Олимжон, шунингдек, моҳир таржимон сифатида ҳам машҳурдир. Davomini o'qish

Naim Karimov. Ikki chashma (Hamid Olimjon va Zulfiya)

077

Билмадим, жаҳон адабиёти тарихида Ҳамид Олимжон билан Зулфияга қадар ҳам икки шоирнинг севги ва муҳаббатига асосланган бошқа оила бўлганмикин?.. Агар бўлмаган бўлса, шундай ғаройиб анъанани бизнинг икки машҳур ватандошимиз Ҳамид Олимжон билан Зулфия бошлаб берганлар. Davomini o'qish

XX asr o’zbek she’riyati antologiyasi. Hamid Olimjon.

Ashampoo_Snap_2016.11.23_12h07m09s_028_.png   Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас мерос қолдирган. У ўзбек шеъриятида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратган шоир. Драматург сифатида тарихий воқеиликни романтик кўтаринкилик билан акс эттирган, том маънода, тарихий фожеа жанрига асос солди. Davomini o'qish

Hamid Olimjon. Tarjimalar

021
Ҳамид Олимжон шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби сифатидагина эмас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет эл адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этган. Жумладан, “Ер юзи”, “Аланга” журналларининг саҳифаларида Михаил  Светлов ва Нозим Ҳикмат асарларидан қилган илк таржималари эълон қилинган эди. Кейинчалик Ҳамид Олимжоннинг таржимонлик фаолияти муттасил равишда ўсиб, бойиб борди. Davomini o'qish

Abadiyatning yetmish soniyasi

014

12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.

   Ҳамид Олимжоннинг ижодий диапазони ниҳоятда кенг. У шеърият ва наср, драматургия ва бадиий таржима, танқид ва адабиётшунослик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Бу соҳаларнинг ҳар бирида ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди ўзбек халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётида рўй берган силжишни акс эттирди. Ижтимоий фаолият ҳам, адабий ижод ҳам Ҳамид Олимжон учун фаол ҳаракатмайдони бўлди. У ижодкор сифатида икки шеърий драма, 200 га яқин шеър, 4 та баллада, 9 та достон, ўнлаб публицистик ва адабий-танқидий мақолалар яратди. Davomini o'qish