Бадиий ижод ҳодисаларига, адабий сиймоларга ҳаққоний баҳо бериш учун уларнинг генезисини, яъни келиб чиқиш ва вужудга келиш тарихини, адабий-маънавий сарчашмаларини, умуман, бадиий таъсирланиш ва маънавий-руҳий озиқланиш манбаларини аниқлаш жудаям зарурдир. Бунингсиз исталган шоир ёки санъаткор тўғрисида тугал тасаввур ҳосил этиш мушкул. Мумтоз адабиёт намояндаларига ҳам, замонавий ёзувчилар ижодига ҳам шу йўсинда ёндашилса, асл бадиий ҳақиқатни англаб етиш бирмунча осон кўчади. Davomini o'qish
Teglar: Hamid Olimjon
Naim Karimov. Anna Axmatova.
Анна Ахматова Тошкентда ижод қилган шеърларида Ҳалимахоним овози, Салор бўйлари, Тельман боғидаги дарахтлар узра мўралаган оймомаю ариқларнинг ёз жазирамасида ҳаётахш салқин таратиб оқишини унутилмас гўзаллик сифатида тасвирлаб, уларни бадиий ҳақиқатлар оламига олиб кирган бўлса, Ойбек “Шоира” шеърида фалакнинг гардиши билан уруш йилларида Тошкентга келиб қолган шеърият фариштаси образини шундай нафис бўёқлар билан яратганки, унда замон ва макон образларининг ҳам бўртиб туриши, шеърга ўчгача латофат бағишлагандек туюлади. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo‘ldosh. El yuragidagi shoir.
Оташин шоир, сўзни оловлантирувчи публитсист, моҳир драматург, теран олим, уста таржимон, тенгсиз ташкилотчи, ўтли нотиқ бўлган Ҳамид Олимжон адабиётимиз тарихида қачондир яшаб ўтган ижодкор бўлмай, балки бугун ҳам миллатнинг маънавий дунёсини шакллантиришга таъсир кўрсата оладиган асарлар муаллифи ва айни шу сабабга кўра, элининг юрагида яшашга ҳақли санъаткордир. Davomini o'qish
Hamid G’ulom. Yillar,yo’llar,ustozlar (Asardan parchalar).
25 апрель — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳамид Ғулом таваллуд топган кунга 95 йил тўлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979) Ҳамид Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё индустриал институти (1935—1937) ва Низомий номидаги Тошкент Педагогика институти (1938—1941) да таҳсил олди. 1954 йилда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг йўлланмаси билан Москвага, М. Горкий номидаги Жаҳон адабиёти институтига ўқишга борди. Сўнг «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби (1958—1971), «Шарқ юлдузи» журналининг бош муҳаррири ва Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг директори лавозимларида ишлади. Davomini o'qish
Pavlo Tichina. Ukrainani o’ylaganda.
Павло (Павел) Григорьевич Тичина [1891.15.(27).1, ҳоз. Чернигов вилояти, Украина — 1967.16.9, Киев] — украин шоири, давлат ва жамоат арбоби. 1918 йил «Қуёшли кларнетлар» шеърий китоби нашр қилинган. «Украинадан эсган шамол» (1924), «Чернигов» (1931), «Ягона оила туйғуси» (1938), «Пўлат ва нафосат» (1941) каби шеърий тўпламларида ватанпарварлик ва тинчлик мотивлари ифодаланган. Davomini o'qish
Taras Shevchenko. She’rlar.
9 март — машҳур украин шоири Тарас Шевченко таваллудининг 200 йиллиги
Тарас Шевченко янги украин адабиётига халқнинг тарихий тақдири ва келажаги билан боғлиқ ғоя ва образларни олиб кирган, ундаги реалистик йўналишга янги ҳаёт бағишлаган. Айни пайтда украин тилининг миллий адабий тил сифатида шаклланиши ва камол топишида Шевченко ижоди катта роль ўйнаган. Davomini o'qish
Hamid Olimjon. Semurg’. Ertak-doston
12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
Ўзбек халқининг атоқли фарзанди – дилбар шоир, талантли драматург, йирик олим ва танқидчи Ҳамид Олимжон ўзидан ўлмас мерос қолдирган. У ўзбек шеъриятида жўшқин лиризмга асосланган шеърият мактабини яратган шоир. Драматург сифатида тарихий воқеиликни романтик кўтаринкилик билан акс эттирган, том маънода, тарихий фожеа жанрига асос солди. Davomini o'qish
Jorj Bayron. Vido
Jorj Noel Gordon Bayron (Lord George Gordon Byron) (1788.22.1, London — 1824.19.4, Misolungi, Gretsiya) – buyuk ingliz shoiri. Kembrij universitetida o’qigan. 1809 yildan lordlar palatasi a’zosi bo’lgan.
Bayron 1817-22 yillarda Italyada yashaydi. “Chayld Garold ziyorati” (1812,11817-18),“Tasso shikoyati” (1817), “Mazepa” (1818) poemalari, “Manfred” (1817), “Xotin” (1821) dramalarida inson va dunyo, muhabbat va adolatsizlik muammosi yetakchi mavzu bo’lgan. Bayron 1818 yilda shoh asari “Don Juan” she’riy romanini yozishga kirishgan.Asarda nson taqdiri va muhit masalasi birinchi o’ringa chiqqan.
Jorj Bayronning qator she’rlari, “Chayld Garold ziyorati”,“Manfred”, “Shiylon tutuni”,”Shiylon soneti” dostoni o’zbek tilida nashr qilingan. Davomini o'qish