Muhammad Yusuf she’rlari uyg’ur tilida

Ashampoo_Snap_2016.09.21_03h19m53s_001_.png   Таниқли шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини Кошғардаги шеъриятимизнинг фидойи тарғиботчиси ва маҳоратли таржимони Ёлқин Азизий ўзбекчадан уйғур тилига уйғунлаштирган.
Taniqli shoir Muhammad Yusuf she’rlarini Koshg’ardagi she’riyatimizning fidoyi targ’ibotchisi va mahoratli tarjimoni Yolqin Aziziy o’zbekchadan uyg’ur tiliga uyg’unlashtirgan.
Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. She’rlar

0221 август — Шоир Муҳаммад Юсуф хотираси куни

    1 август куни таниқли шоир Муҳаммад Юсуф вафот этган кунга 15 йил тўлади. Орадан ўтган вақт шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топганини исботлади. Шоир шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради. Шоир хотираси куни Яратгандан ардоқли ижодкор ва покиза инсонни раҳматига олишини сўраб, ҳақига тиловатлар қиламиз. Davomini o'qish

O’zbek she’rida Qrim dardi.

00118 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.

  Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга  арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда)  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf. Shoir hayoti va ijodiga bag’ishlangan hujjatli film

011

Фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан 2004 йили суратга олинган. Унда шоирнинг ҳаёти ва ўзбек адабиётида тутган ўрни хусусида сўз юритилади.

Davomini o'qish

Yahyo Tog’a. Xotira daryosi

07
Шоир Яҳё Тоғанинг “Хотира дарёси ёхуд Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин” номли хотира-ҳикоясида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаётининг айрим лавҳалари ҳамда машҳур “Тилак” асарининг яратилиш тарихи хусусида сўз юритилади. Шунингдек, бу ҳикояга шоирнинг бир туркум шеърлари илова қилинади. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf: Haqiqiy she’r — odamlar orasida…

021
Шеър, бу – ширин дард, азоб. Шоир шу дард бемори. Юракдаги ўша шеър қоғозга тушмагунча баъзида уйқу келмайди. Уни ёзиб битирганингдан кейинги роҳат бошқача бўлади. Яхши китоб ўқисангиз мазза қиласиз-ку! Энди бир илиқ жумла топиб олишни тасаввур қилиб кўринг. Катта-катта асарларнинг яратилишига ҳам биргина жумла сабаб бўлиши табиий. Бир шеърни қоғозга тушира олмай ойлаб қийналиб юриш мумкин, лекин бир куни, “ажойиб кунларнинг бирида” мақсад рўёбга чиқади ва ўқиб туриб қувониб кетасиз. Davomini o'qish

Sirojiddin Sayyid. Bu dunyoda o’chmas chirog’im!

044
Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигига

Ҳазрат Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» асарининг «Назм гулистонининг хушнағма қушлари» фаслида соҳибкамол шоирларга баҳо бераркан: «… оламда завқу ҳол аҳли булар латойи­фи била масрурдурлар ва булар маорифи била ҳузур қилурлар», дея эътироф этадилар. Бобокалонимизнинг бу таърифларига «завқу ҳол аҳли» қалбидан аллақачон жой олган булбулзабон шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг ижоди ҳам бевосита тааллуқлидир. Davomini o'qish

Asqar Mahkam. Dukchi eshon, Muhammad Yusuf va Xizrobod arig’i.

03
Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди. Халқ ўзининг жонфидо фарзандларини билиши керак. Davomini o'qish

Muhammad Yusuf she’rlari uyg’ur tilida (Yalqun Azizi tarjimasi).

099
Веб-саҳифамиз билан уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Шавкат Раҳмон ва Хуршид Даврон шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Айни кунларда истеъдодли уйғур таржимони Ёлқун Азизий бир қатор ўзбек ижодкорлари (Усмон Азим,Шавкат Раҳмон,Муҳаммад Юсуф,Мирзо Кенжабек, Иқбол Мирзо,Беҳзод Фазлиддин) шеърларини таржима қилиб,эълон қилди. Биз бу таржималар билан сизни бирин-кетин таништириб борамиз. Бугунги навбат Ёлқун Азизийнинг машҳур шоир Муҳаммад Юсуф шеъриятидан қилган дастлабки таржималарга. Davomini o'qish

Tursun Ali. El shonini kuylagan shoir.

0987

26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Унинг шеъриятдаги ростгўйлигидан ҳайратландим. Зотан, у барча шеърларида рост куйлашга интилган. Шунинг учун эл назарига тушган, эл ардоғида бўлган. Шунинг учун ҳам Муҳаммад Юсуф хулқидан, қонидан, юрагидан яралган шеър – Муҳаммад Юсуф бўлиб қолган. Davomini o'qish