Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Turkning ko’zi. Halima Xudoyberdiyeva she’ri. Nuriddin Hamroqulov kuylagan
Туркнинг кўзи. Ҳалима Худойбердиева шеъри. Нуриддин Ҳамроқулов куйлаган.
Ғамсиз тупроқ йўқдир, бироқ турк тупроғи ғамлироқ,
Кўзлар ичра синчиклаб боқ, туркнинг кўзи намлироқ! Davomini o'qish
Muhammad Yusuf. She’rlar
26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун
Эрта таниқли шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кунга 63 йил тўлади. Шоир шеърлари халқимиз юрагидан муносиб ўрин топган. Унинг шеърлари еттидан етмишгача бўлган шеърхонлар тилидан тушмайди, дилларида аксу садо беради. Davomini o'qish
Marina Svetayeva: Qanday yaxshi, meni o’ylab chekmassiz alam (Bir she’rning besh tarjimasi)
Жаҳон адабиётининг энг ёрқин шоираларидан бири Марина Цветаеванинг таваллуд куни муносабати билан унинг «Мне нравится, что вы больны не мной…» сатри билан бошланувчи энг машҳур шеърининг ўзбек тилидаги беш таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни бир саҳифада беришдан мақсад таржимонлар мусобақасини эмас, балки бир шеър таржимасидаги изланиш ва тажрибаларни намоён этишдан иборат. Davomini o'qish
Xonzodabegim Jamolova. Baxtlarga to’lsaydim xotirim & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar
«Товонимни қучиб йиғлайди йўллар»
«Бу дунёнинг майхоналари
кўзларимга қуйиб ичар ғам»
«Майсаларнинг шудринг кифтидан
Одам ва Ҳаввонинг изи кетмаган»
«Иккимизни никоҳлаш учун
кўкдан тушиб келар ғайб имомлари»
«Юрагим зиндонида ётган Алпомиш»
Юқоридаги сатрларни Хонзоданинг шеърларидан териб, ёдлаб олгандим… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Baxtiyor Vahobzoda g’azaliga muxammas

Икки ойча аввал ҳар йили ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф этилганим муносабати билан Бокуда бўлганимда, Фахрий хиёбон деб аталгувчи мемориал мажмуада дафн этилган атоқли давлат арбоблари,машҳур олимлару адиблар,тенгсиз санъаткорлар қабрларини ҳам зиёрат қилган эдим. Хусусан, ёшликдан суйган шоирларим Халил Ризо Улуғтурк, Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, ардоқли адиб Юсуф Самадўғли, бетакрор санъаткор Муслим Магомаев мозорларини ҳам. Davomini o'qish
Gulmira Abdiraimova. She’rlar
Бугун кутубхонамиз саҳифаларида илк маротиба шеърлари тақдим этилаётган шоира қизимга ижодий изланишлари қанотли бўлишини, ҳамиша яхши шеър соғинчи билан яшашини тилаб қоламан. Зеро, Соғиниш жудаям зарурдир Улғайиш учун! Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Tutqun qushning o’gitlari.

Ҳушёр ва идрокли инсон вақтининг қадрига етиши лозим. Қадим манбаларда: комил инсон вақтнинг боласидир, дейилади. Яъни, у ўтмиш ёки келажакни эмас, айни нафас олиб турган онларни ўйлайди ва бундан энг гўзал тарзда фойдаланишга ҳаракат қилади. Биз ҳар онга ана шу кўз билан боқсак, шу талаб билан ёндашсак, ҳамма вақтларимизни тўла, мазмунли, оқилона ўтказамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Birinchi muhabbatim
Шеърнинг ëзилганига 55 йилдан ҳам ошди. Ëзилган оддий шеър энди. Ўқиб олаверасиз. Бошқа ҳеч қанақа гапи йўқ бу шеърнинг. Ҳофизлар 40-50 йилдан бери айтиб келаяпти. Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат ул эски нарса¸ ҳар бир қалб они ëнғорта” деган гапи бор. Одам боласи тирик бўлгандан кейин севади,севилади. Мен бу муҳаббат мавзуида кўп шеърлар ëзганман. Бу Муҳаббат туйғуси борки,шеър бор,адабиёт бор (Абдулла Орипов суҳбатларидан. 2012). Davomini o'qish
Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni
Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish
Rauf Parfi, Shavkat Rahmon, Xurshid Davron. Shuhrat Abdurashidovga bag’ishlovlar
Саҳифа таниқли мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотирасига бағишланади
19 декабрда Ҳайратон кўприги якинида бир саҳрода тўхтадик. Мен усти ёпиқ юк машинаси кузовида сандиққа ўхшаган металл дастгоҳ устига ўрин солиб ётдим. Икки кунлик узоқ йўлдан кейин толғин-толғин уйқуга чўмибман. Бир маҳал Уни олиб чиқаётганларини кўрдим. Юрагим қинидан чиккудай “Шуҳраааат!” дея бақириб, олиб кетаётганлар ортидан отилдим… Davomini o'qish
Murod Muhammad Do’st. Bir toychoqning xuni & Rahmon Qo’chqor. Iste’dod istehzosi yoxud…
12 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллуд топган кун
1982 йил, ТошДУ ўзбек филологияси факультетининг биринчи курсида ўқиймиз. Машҳур 85-ётоқхонанинг кўримсизгина залида Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Ёшлик”да босилган “Галатепага қайтиш” қиссаси муаллифи иштирокида қизғин муҳокама қилиняпти. Домлалар ва талабалар бири қўйиб, бири олиб асарнинг турфа эпизодлари мисолида ўз фикр-қарашларини тўкиб солишяпти. Шунда шаҳарда туғилиб ўсган, ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурмаган, эстетик диди ҳам ўзи сингари навниҳол бир қизимиз кўзойнаги остидан самимий боққан кўзларини порпиратиб сўзлаб қолди: – Мен қиссадаги бир эпизодга умуман қаршиман, так ведь нельзя!
