Naim Karimov. Ilk o’zbek fotografi & Xudoyberdi Devonov haqida ikki hujjatli film

028   Бўлажак биринчи ўзбек фотография 1878 йили Хива шаҳрида Нурмуҳаммад девон (мирза) оиласида дунё юзини кўрди. Унинг отаси, айрим манбаларда айтилишича, хон саройида мунший (котиб) ва табиб бўлиб хизмат қилган. Бошқа бир манбада Нурмуҳаммад отанинг Хўжайли туманида ҳоким бўлганлиги айтилади. Худойберган Девоновнинг жияни Абдулла Юсупов эса тоғаси ҳақидаги хотираларида ёзилишича, Нурмуҳаммад Хўжайли туманидаги ер-сувнинг бошқарувчиси бўлган. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Dunyoning ishlari. Asardan osti chizilgan parchalar & Adib haqida videofilm

045   5 август — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов туғилган кун

Қисса ҳақида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад шундай деганди: “Дунёнинг ишлари” асарини қисса эмас, достон деб аташни истардим. У қўшиқдай ўқилади. Уни ўқиб туриб, ўз оналаримизни ўйлаб кетамиз. Шу мушфиқ, шу жафокаш оналаримиз олдидаги бир умр узиб бўлмас қарзларимизнинг ақалли биттасини уза олдикми, деган бир андиша, бир савол кўз олдимизда кўндаланг туриб олади. Қисса бизни инсофга, инсонни қадрлашга, ҳурмат қилишга чақиради”. Davomini o'qish

Hojiakbar Nurmatov bilan muloqot (2006) & Bahodir Yo’ldoshev Hojiakbar Nurmatov haqida & «Alvido, aktyor!» videofilmi

001    «Ўзи мавзу йўқ, асар йўқ. Мен қандай яшашни биламан, лекин нима учун яшаётганлигимни билмай қолдим… Биласизми, мен ўзимни ўтган асрда қолиб кетган вокзалдаги йўловчига ўхшатаман, ҳамма поездлар кетиб бўлган, вокзал эса бўм-бўш… Улгурган улгурди…» (Ҳожиакбар Нурматов ўйнаган роль  монологидан). Davomini o'qish

Karim Mirhodiyev: Boshqa yo’l tanlashga hojat qolmagan

09Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевни 64 ёши билан қутлаймиз

Орзулар асосини хоҳиш ташкил этади, қачонки истак-интилишингиз “кучли хоҳиш” га айлангандагина, у амалга ошади. Саҳнада, экранда роль ижро этишимдан олдин аввал ўзим унга қаттиқ ишонаман, шундагина томошабинларни ҳам ишонтиришим мумкин. Davomini o'qish

Guljamol Asqarova. She’rlar & Feruza gulimizni asraylik. Shoira bilan suhbat

09   Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавқ­қа тўлдирганида ёзилади… Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar & Shoir bilan ijodiy uchrashuv & Qozoqboy Yo’ldosh. Noziklashuv jarayoni

003    Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг шундай даражасидирки, уни билмаслик эстетик ва маънавий қиёфанинг кемтиклигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиши, ўрганиши, таҳлил қилишга эҳтиёж сезиши керак. Davomini o'qish

Камолудин Абдуллаев. История в лицах. Последний мангыт & Трагедия последнего Эмира Бухары (2018)

009  Сейид Мир Мухаммед Алим-хан (узб. Said Mir Muhammad Olimxon; 3 января 1880 — 5 мая 1944) — последний эмир Бухары, правивший до захвата Бухары Красной Армией 2 сентября 1920 года, представитель узбекской династии тюркского рода Мангыт. Davomini o'qish

Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish