Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.

ОХУНЛАРДАН ҚОЛГАН МЕРОС
Умид Бекмуҳаммад
08

artlib_gallery-13695-b.jpgОтаниёз охун ўғиллар Фозилжон билан Комилжонннинг бахту иқболини кўролмади. Аммо фарзандларининг элда обрў эътиборли, фозил ва комил инсонлар бўлишидан умид қилиб, 1928 йил 84 ёшида вафот этди. Отаниёз охун( 1844-1928)нинг орзу қилганича бор экан.Гарчи Фозилжон ёшлигида касаллик боис вафот этган бўлсада, Комилжон отасининг умидини оқлади, яъни у халқнинг суюкли фарзандига айланди.Шу боис буюк санъаткорни яқиндан билганлар “ отасига тортган инсон бўлди-да” , деб қўярдилар.Отаси эса…

Хива хонлигининг Шоҳобод ( Шовот) ҳудудидаги Бўйрачи қишлоғининг Қиётли маҳалласида яшовчи Хўжаниёз Бобониёз ўғли томорқасида етиштирган ҳосил эвазига кун кўрарди.У оддий деҳқон бўлса-да, адабиёт ва санъатни севувчи дилкаш инсон эди.Шу боис ўғли Отаниёзнинг тиришқоқлигини, илмга қизиқувчанлигини эътиборга олиб, дастлаб ўзи ўғлининг хат саводини чиқарди.Кейин эса қишлоғидаги мактабда ўқитди.

Ёлғиз ўғлининг интилишини кўрган ота бор бисотини тўплади-да, Хивага борди.Отаниёзни Арабхон мадрасасида ўқишга ундади.Ўзидаги қобилият туфайли Отаниёз бу даргоҳда яхши таҳсил олди, араб ва форс тилларини ўрганди.Аруз вазнида Ниёзий тахаллуси билан шеърлар бита бошлади.Шоҳободдан Хивага илм олиш учун келган Отаниёз бу ерда 18 йил яшаб қолиб кетди.Қунт билан эгаллаган илми сабаб ўзи ҳам мадраса мударриси, охун даражасига эришди.Араб, форс тилларини чуқур ўрганди, риёзиёт, илми нужум, санъат соҳаларининг етук билимдонига айланди.Хивадаги мадрасадан ташқари, маълум бир муддат Бухорои шарифга ҳам бориб илм сирлларини ўрганиб қайтди.Бу вақтда Хиванинг маърифатли хони Феруз саройга иқтидорли ижодкорларни тўплаб, уларга ижодини намоён этишлари учун қулай шарт-шароит яратиб берарди.

Ферузхон 1874 йилда эндигина мадраса таҳсилини тугатган Бўйрачилик хушбичим, мошгуруч соқоллик Отаниёзни саройга таклиф қилди.Ниёзийнинг нафақат шоир, балки моҳир хаттот, мусиқа илмидан бохабар хушовоз санъаткор эканлиги унга маъқул тушган эди.

Феруз у билан суҳбатлашиб, “ имтиҳон”дан ўтказгач, Отаниёзни давлат ишларини юритишга ҳам салоҳияти бор, илмли инсон сифатида тан олди. Шу боис уни хонлик девонхонасига биринчи котиб ҳамда Абдуллахон мадрасасига мударрис этиб тайинлади.

Лафассийнинг “Тазкираи Шуаро”, Бобожон Тарроҳнинг “Хоразм навозандалари” асарларидаги маълумотларга кўра, у сарой ва мадрасадаги ишларни бажарибгина қолмай, ижод қилиш учун ҳам вақт топа олган:

Нигоро, ман нетай фирдавси файзосорни сансиз,
Фародис ичра андоқким гулу гулзорни сансиз,

Ниҳоли қаддинг эрди сайрдин бўстон аро мақсуд,
Дигарни найлагумдир ўзга хушрафторни сансиз…

каби нафис сўзлар битилган ғазал ва кўплаб мухаммас, мусаддаслар битди.

Шунингдек, Отаниёз охун Ферузхон топшириғига кўра, хаттот сифатида бир қанча асарларни кўчириб чиқди.Айни пайтда, араб тилини мукаммал билганидан Абдураҳмон ибн Ҳасан Жабарутийнинг “Ажойиб ул осор” асарини ўзбекчага ўгирди.

Шу билан бирга , бастакор, созанда сифатида куйлар яратиб, хон саройида ўтказиладиган машваратларда уларни ижро этди.Отаниёзнинг мусиқа илмини билишини ҳурмат қилган Феруз уни Хоразм “Шашмақом”и учун танбур нотаси-чизиқли нота силсиласини яратишда Комил Хоразмий ва унинг ўғли, издоши Муҳаммад Расул Мирзога ёрдам беришга ундади.Шу тарзда хоннинг қўллаб-қувватлаши билан учала санъаткор саъйи-ҳаракати натижасида “Хоразм танбур чизиғи”-Хоразм нотаси яратилди.

Ниёзий айни пайтда, ўз ижод намуналарини тўплаб, “Девон” ҳам тузди. У 20 асрнинг 17-20 йилларидаги алғов-далғов даврда ҳам ижодини давом этдириб, ўзидан бой маданий мерос қолдира олди.

1920 йилда хонлик тугатилиб, Хоразм Халқ Республикаси тузилгач, Ниёзийнинг салоҳиятидан ҳукумат тепасидаги тараққийпарвар жадилар ҳам фойдаланишди.Маориф нозирлиги уни мактабларга ўқитувчи, директор қилиб тайинлади.Бу пайтда Отаниёз охун кексайиб, ёши етмишлардан ошган эди.Шу сабабли у Хивадаги ишларини шогирдларига топшириб, она қишлоғи Бўйрачига қайтиб келди ва боғдорчилик, болалар таълим-тарбияси билан машғул бўлди.

Фарзандлари Фозилжон ва Комилжонларга ислом илмини, шарқ шеъриятини, одоб-ахлоқни ўргатиб, 1928 йилда вафот этди.Гарчи Отаниёз охун Хўжаниёз ўғлининг (1844-1928) ҳаётдан кўз юмганидан сўнг кўп йиллар ўтган бўлсада, у яратган “Девон”даги шеърлар, басталаган куй, яратилишига ҳисса қўшган нота, кўчирган хаттотлик ишлари, қилган таржималари, фарзанди Комилжон Отаниёзовга берган таълими боис, унинг номи барҳаётдир.

Бироқ… бироқ қорапаранг, жингалак соч кўзлари ёниб турган меҳнатсевар Комилжон ёш етим қолди. Уйларига яқинроқ бўлган интернатда тарбияланди.

16b9d1e8-f893-d700-5dd8-03aabf8c6c84.jpgКомилжон интернатдаги ўқиш пайтида ўзидаги изланиш ва интилиш туфайли юксак таълим тарбия олди. Кейинчалик эса Урганчдаги ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиди ва ўқишни битказиб, қишлоғидаги мактабда ўқитувчилик қила бошлайди. Аммо унинг бутун меҳри санъатга боғланган, устозлари Матпано Худайберганов ва Жумалоқ бахши берган таълимлари уни ўша вақтдаги колхоз-совхоз театрларига етаклади. Бу вақтда бутун округ бўйича Гурлан театрининг обрўси катта эди. Театр режиссёри Абдулла Эшжонов турли гастролларда юрганида санъатга меҳри бор ёшларни театрга жалб қилишга уринарди. Айнан Комилжон исмли 19 ёшли йигитни Гурлан театрига 1936 йилда олиб келгани Хоразм санъати тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзгулик воқеа бўлди.

Ўша тарихий воқеа-Комилжон Отаниёзовнинг айнан Гурланда иш бошлагани ҳақида сафдошлари шундай хотирлайдилар.

Ҳофиз билан бир қишлоқда туғилиб вояга етган М. Эшчанов ҳикояси:
— Мен Комилжон акадан олти ёш кичикман. Акам унга тенгдош. Улар 1930-32 йилларда мол боққанларида мен уларга эргашардим. Мол боқиладиган жой Толиб Махсум тўқайи дейиларди. Комилжон акаларнинг боққулик моли бўлмаган. Бўйрачида Оталикдан исмли киши бўлган. Комилжон ака ана шу одамнинг молини боққан. «Оталиқнинг молин боқдим саҳарда» деган қўшиғида унинг ўз болалиги акс этган. 1935-36 йилларда у киши қишлоқда ўқитувчи бўлиб ишлади. Сўнгра Шовотдаги театр труппасига ишга кирди. У ердан Гурланга кетиб ишлади.

Комилжон Отаниёзов билан 10 йил бирга ишлаган Маноқлик Рўзмат Ёдгоров хотираси:
«1936 йилда Гурлан, Манғит, Шовот труппалари бирлаштирилиб ягона Гурлан театри вужудга келтирилди. Шовотдан етти кишини комиссия келиб Гурланга олиб кетди. Бу ерда Абдулла Эшжон театрнинг бош режиссёри экан. Биз Гурланда Ўрозгул Ғойибова, Лолахон деган санъаткорлар билан бирга ишладик. Бу даврда (яъни Гурландалигида-У.Б.) Комилнинг довруғи кун сайин ортиб борарди.

Ўрозгул Ғойибова ҳам ўша олис йилларни эслаб шундай дегандилар: «Мени 1939 йилда Гурлан театрига ишга юборишди. Биз канал қазув маросимига боргандик. Шу ерда Комилжон Отаниёзовни кўрдим. У қорачадан келган, узун бўйли, зўр овозга эга йигит эди».Шу тарзда Комилжон Отаниёзов Гурлан театрида ишлаб, кадхудо элда яшаб санъатдаги парвозини Гурландан бошлаганди. Бу ерда у асосан театрнинг мусиқа раҳбари сифатида фаолият кўрсатар, пьесаларда роллар ижро қилар, янгидан-янги қўшиқлар яратарди.

Гурланда 4 йил яшаб ижод қилган Комилжон Отаниёзов 1940 йилда Хивага ишга кетади. Бу ҳақда унинг энг яқин дўстларидан Абдушариф Отажонов хотираларини шундай қоғозга туширганди: «Комилжон 1940 йилда Гурлан театридан Хивага келди. Бу пайтда у санъаткор сифатида элга танила бошлаганди. Асосан дуторда қўшиқ айтарди, халқ Гурландан келган ҳофизга қизиқиш билан қарарди».

Ҳофиз ёнида доирачилик қилиб фаолият кўрсатган Отаназар Абдолниёзов ҳам ўша завқли дамларни шундай хотирлайдилар: «Отам Қуронбой Абдолниёзов Хива театрининг директори эдилар. Мен 12-13 яшар бола эдим. 1940 йил. Бир куни отам уйга уч-тўрт дўстларини бошлаб келди. Мен чой келтириб турдим. Бизга бир йигит келди Гурлан театридан. Жуда қобилиятли чиқиб қолди. Кучли овозиям бор. «Фарҳод ва Ширин»даги Фарҳод образини бермоқчимиз» дедилар отам. Гап Комилжон ака ҳақида кетаётган экан».

Кўриб турганингиздек ,Комилжон Отаниёзовнинг дўстлари ва сафдошлари ҳофизнинг ижод булоғи айнан Гурланда кўз очгани, жаҳон даражаси бўйлаб парвози кадхудо элдан бошланганини хотирлайдилар. 1936-40 йиллардаги 4 йиллик Гурлан театридаги фаолияти Комилжон Отаниёзовнинг ижодида юксалиш босқичи бўлди десак янглишмаймиз. Бу гурланликлар учун чексиз фахрдир.

Зеро, Комилжон Отаниёзовнинг Хоразм қўшиқчилик санъатини дуне миқёсига чиқаришда ўз ўрни бор экан, ана шу дунё бўйлаб фаолиятга 1936-40 йилларда Гурлан туманида асос солингани эса гурланликлар қалбида чексиз ифтихор туйғусини уйғотиб туради.

Хуллас, Отаниёз охун ўзбек адабиётида ва ўғли Комилжон Отаниёзов саънатимиз тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган юртимиз фахри даражасига эришган инсонлардир.

———-

005Комилжон Отаниёзов (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955), Тошкент консерваториясида таълим олган (1955—56). Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб (1936—52), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир, Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Қодир («Гулсара»), Даврон Ота («Даврон Ота») каби образлар яратган. О. Хоразм вилоят театрида ашула ва рақс ансамбли тузиб (1949), концертлар уюштирган. 1957—75 й.ларда Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон хонанда, 1957 й.да филармония қошида Хоразм ашула ва рақс ансамбли (ҳоз. «Лазги», 1957—59 ва 1963—68 й.ларда бадиий раҳбари), 1967 й.да Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, 1973— 74 й.лар Шовот туманида «Феруз» ансамблини ташкил этди.

Комилжон Отаниёзов 30-й.лардан мураккаб халқ ашулаларини, достонлардан қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм сувора ва мақомлари О. ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. О. Хоразм достон қўшиқ(нома)лари асосида янгича услуб яратган. Бастакор сифатида бу услубда ижод қилган «Салом, сенга Хоразмдан»,«Муборак», «Ватан», «Ол-қиш», «Темир йўл», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби қўшиклари ўзининг оммабоплиги ва халқчиллиги б-н ажралиб туради. О. А. Степанов б-н ҳамкорликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев б-н «Сўнгги хон» каби мусиқали драмалар яратди. Осиё мамлакатларида гастролда бўлган.


Xorazm lazgisi, maqom, suvoralari, doston va xalq qo‘shiqlarining mohir ijrochisi Komiljon Otaniyozov o‘zbek milliy mumtoz qo‘shiqchilik san’atida o‘ziga xos ijrochilik maktabini yaratdi. Uning san’ati Xorazm musiqasi va madaniyatini, umuman olganda, o‘zbek san’atining eng yaxshi an’analarini o‘zida to‘la namoyon etgan ulug‘vor merosdir.

OXUNLARDAN QOLGAN MЕROS
Umid Bekmuhammad
08

215175.jpgOtaniyoz oxun o‘g‘illar Foziljon bilan Komiljonnning baxtu iqbolini ko‘rolmadi. Ammo farzandlarining elda obro‘ e’tiborli, fozil va komil insonlar bo‘lishidan umid qilib, 1928 yil 84 yoshida vafot etdi. Otaniyoz oxun( 1844-1928)ning orzu qilganicha bor ekan.Garchi Foziljon yoshligida kasallik bois vafot etgan bo‘lsada, Komiljon otasining umidini oqladi, ya’ni u xalqning suyukli farzandiga aylandi.Shu bois buyuk san’atkorni yaqindan bilganlar “ otasiga tortgan inson bo‘ldi-da” , deb qo‘yardilar.Otasi esa…

Xiva xonligining Shohobod ( Shovot) hududidagi Bo‘yrachi qishlog‘ining Qiyotli mahallasida yashovchi Xo‘janiyoz Boboniyoz o‘g‘li tomorqasida yetishtirgan hosil evaziga kun ko‘rardi.U oddiy dehqon bo‘lsa-da, adabiyot va san’atni sevuvchi dilkash inson edi.Shu bois o‘g‘li Otaniyozning tirishqoqligini, ilmga qiziquvchanligini e’tiborga olib, dastlab o‘zi o‘g‘lining xat savodini chiqardi.Keyin esa qishlog‘idagi maktabda o‘qitdi.

Yolg‘iz o‘g‘lining intilishini ko‘rgan ota bor bisotini to‘pladi-da, Xivaga bordi.Otaniyozni Arabxon madrasasida o‘qishga undadi.O‘zidagi qobiliyat tufayli Otaniyoz bu dargohda yaxshi tahsil oldi, arab va fors tillarini o‘rgandi.Aruz vaznida Niyoziy taxallusi bilan she’rlar bita boshladi.Shohoboddan Xivaga ilm olish uchun kelgan Otaniyoz bu yerda 18 yil yashab qolib ketdi.Qunt bilan egallagan ilmi sabab o‘zi ham madrasa mudarrisi, oxun darajasiga erishdi.Arab, fors tillarini chuqur o‘rgandi, riyoziyot, ilmi nujum, san’at sohalarining yetuk bilimdoniga aylandi.Xivadagi madrasadan tashqari, ma’lum bir muddat Buxoroi sharifga ham borib ilm sirllarini o‘rganib qaytdi.Bu vaqtda Xivaning ma’rifatli xoni Feruz saroyga iqtidorli ijodkorlarni to‘plab, ularga ijodini namoyon etishlari uchun qulay shart-sharoit yaratib berardi.

Feruzxon 1874 yilda endigina madrasa tahsilini tugatgan Bo‘yrachilik xushbichim, moshguruch soqollik Otaniyozni saroyga taklif qildi.Niyoziyning nafaqat shoir, balki mohir xattot, musiqa ilmidan boxabar xushovoz san’atkor ekanligi unga ma’qul tushgan edi.

Feruz u bilan suhbatlashib, “ imtihon”dan o‘tkazgach, Otaniyozni davlat ishlarini yuritishga ham salohiyati bor, ilmli inson sifatida tan oldi. Shu bois uni xonlik devonxonasiga birinchi kotib hamda Abdullaxon madrasasiga mudarris etib tayinladi.

Lafassiyning “Tazkirai Shuaro”, Bobojon Tarrohning “Xorazm navozandalari” asarlaridagi ma’lumotlarga ko‘ra, u saroy va madrasadagi ishlarni bajaribgina qolmay, ijod qilish uchun ham vaqt topa olgan:

Nigoro, man netay firdavsi fayzosorni sansiz,
Farodis ichra andoqkim gulu gulzorni sansiz,

Niholi qadding erdi sayrdin bo‘ston aro maqsud,
Digarni naylagumdir o‘zga xushraftorni sansiz…

kabi nafis so‘zlar bitilgan g‘azal va ko‘plab muxammas, musaddaslar bitdi.

Shuningdek, Otaniyoz oxun Feruzxon topshirig‘iga ko‘ra, xattot sifatida bir qancha asarlarni ko‘chirib chiqdi.Ayni paytda, arab tilini mukammal bilganidan Abdurahmon ibn Hasan Jabarutiyning “Ajoyib ul osor” asarini o‘zbekchaga o‘girdi.

Shu bilan birga , bastakor, sozanda sifatida kuylar yaratib, xon saroyida o‘tkaziladigan mashvaratlarda ularni ijro etdi.Otaniyozning musiqa ilmini bilishini hurmat qilgan Feruz uni Xorazm “Shashmaqom”i uchun tanbur notasi-chiziqli nota silsilasini yaratishda Komil Xorazmiy va uning o‘g‘li, izdoshi Muhammad Rasul Mirzoga yordam berishga undadi.Shu tarzda xonning qo‘llab-quvvatlashi bilan uchala san’atkor sa’yi-harakati natijasida “Xorazm tanbur chizig‘i”-Xorazm notasi yaratildi.

Niyoziy ayni paytda, o‘z ijod namunalarini to‘plab, “Devon” ham tuzdi. U 20 asrning 17-20 yillaridagi alg‘ov-dalg‘ov davrda ham ijodini davom etdirib, o‘zidan boy madaniy meros qoldira oldi.

1920 yilda xonlik tugatilib, Xorazm Xalq Respublikasi tuzilgach, Niyoziyning salohiyatidan hukumat tepasidagi taraqqiyparvar jadilar ham foydalanishdi.Maorif nozirligi uni maktablarga o‘qituvchi, direktor qilib tayinladi.Bu paytda Otaniyoz oxun keksayib, yoshi yetmishlardan oshgan edi.Shu sababli u Xivadagi ishlarini shogirdlariga topshirib, ona qishlog‘i Bo‘yrachiga qaytib keldi va bog‘dorchilik, bolalar ta’lim-tarbiyasi bilan mashg‘ul bo‘ldi.

Farzandlari Foziljon va Komiljonlarga islom ilmini, sharq she’riyatini, odob-axloqni o‘rgatib, 1928 yilda vafot etdi.Garchi Otaniyoz oxun Xo‘janiyoz o‘g‘lining (1844-1928) hayotdan ko‘z yumganidan so‘ng ko‘p yillar o‘tgan bo‘lsada, u yaratgan “Devon”dagi she’rlar, bastalagan kuy, yaratilishiga hissa qo‘shgan nota, ko‘chirgan xattotlik ishlari, qilgan tarjimalari, farzandi Komiljon Otaniyozovga bergan ta’limi bois, uning nomi barhayotdir.

Biroq… biroq qoraparang, jingalak soch ko‘zlari yonib turgan mehnatsevar Komiljon yosh yetim qoldi. Uylariga yaqinroq bo‘lgan internatda tarbiyalandi.

hqdefault 1.jpgKomiljon internatdagi o‘qish paytida o‘zidagi izlanish va intilish tufayli yuksak ta’lim tarbiya oldi. Keyinchalik esa Urganchdagi o‘qituvchilar tayyorlash kursida o‘qidi va o‘qishni bitkazib, qishlog‘idagi maktabda o‘qituvchilik qila boshlaydi. Ammo uning butun mehri san’atga bog‘langan, ustozlari Matpano Xudayberganov va Jumaloq baxshi bergan ta’limlari uni o‘sha vaqtdagi kolxoz-sovxoz teatrlariga yetakladi. Bu vaqtda butun okrug bo‘yicha Gurlan teatrining obro‘si katta edi. Teatr rejissyori Abdulla Eshjonov turli gastrollarda yurganida san’atga mehri bor yoshlarni teatrga jalb qilishga urinardi. Aynan Komiljon ismli 19 yoshli yigitni Gurlan teatriga 1936 yilda olib kelgani Xorazm san’ati tarixida zarhal harflar bilan yozgulik voqea bo‘ldi.

O‘sha tarixiy voqea-Komiljon Otaniyozovning aynan Gurlanda ish boshlagani haqida safdoshlari shunday xotirlaydilar.

Hofiz bilan bir qishloqda tug‘ilib voyaga yetgan M. Eshchanov hikoyasi:
— Men Komiljon akadan olti yosh kichikman. Akam unga tengdosh. Ular 1930-32 yillarda mol boqqanlarida men ularga ergashardim. Mol boqiladigan joy Tolib Maxsum to‘qayi deyilardi. Komiljon akalarning boqqulik moli bo‘lmagan. Bo‘yrachida Otalikdan ismli kishi bo‘lgan. Komiljon aka ana shu odamning molini boqqan. «Otaliqning molin boqdim saharda» degan qo‘shig‘ida uning o‘z bolaligi aks etgan. 1935-36 yillarda u kishi qishloqda o‘qituvchi bo‘lib ishladi. So‘ngra Shovotdagi teatr truppasiga ishga kirdi. U yerdan Gurlanga ketib ishladi.

Komiljon Otaniyozov bilan 10 yil birga ishlagan Manoqlik Ro‘zmat Yodgorov xotirasi:
«1936 yilda Gurlan, Mang‘it, Shovot truppalari birlashtirilib yagona Gurlan teatri vujudga keltirildi. Shovotdan yetti kishini komissiya kelib Gurlanga olib ketdi. Bu yerda Abdulla Eshjon teatrning bosh rejissyori ekan. Biz Gurlanda O‘rozgul G‘oyibova, Lolaxon degan san’atkorlar bilan birga ishladik. Bu davrda (ya’ni Gurlandaligida-U.B.) Komilning dovrug‘i kun sayin ortib borardi.

O‘rozgul G‘oyibova ham o‘sha olis yillarni eslab shunday degandilar: «Meni 1939 yilda Gurlan teatriga ishga yuborishdi. Biz kanal qazuv marosimiga borgandik. Shu yerda Komiljon Otaniyozovni ko‘rdim. U qorachadan kelgan, uzun bo‘yli, zo‘r ovozga ega yigit edi».Shu tarzda Komiljon Otaniyozov Gurlan teatrida ishlab, kadxudo elda yashab san’atdagi parvozini Gurlandan boshlagandi. Bu yerda u asosan teatrning musiqa rahbari sifatida faoliyat ko‘rsatar, pyesalarda rollar ijro qilar, yangidan-yangi qo‘shiqlar yaratardi.

Gurlanda 4 yil yashab ijod qilgan Komiljon Otaniyozov 1940 yilda Xivaga ishga ketadi. Bu haqda uning eng yaqin do‘stlaridan Abdusharif Otajonov xotiralarini shunday qog‘ozga tushirgandi: «Komiljon 1940 yilda Gurlan teatridan Xivaga keldi. Bu paytda u san’atkor sifatida elga tanila boshlagandi. Asosan dutorda qo‘shiq aytardi, xalq Gurlandan kelgan hofizga qiziqish bilan qarardi».

Hofiz yonida doirachilik qilib faoliyat ko‘rsatgan Otanazar Abdolniyozov ham o‘sha zavqli damlarni shunday xotirlaydilar: «Otam Quronboy Abdolniyozov Xiva teatrining direktori edilar. Men 12-13 yashar bola edim. 1940 yil. Bir kuni otam uyga uch-to‘rt do‘stlarini boshlab keldi. Men choy keltirib turdim. Bizga bir yigit keldi Gurlan teatridan. Juda qobiliyatli chiqib qoldi. Kuchli ovoziyam bor. «Farhod va Shirin»dagi Farhod obrazini bermoqchimiz» dedilar otam. Gap Komiljon aka haqida ketayotgan ekan».

Ko‘rib turganingizdek ,Komiljon Otaniyozovning do‘stlari va safdoshlari hofizning ijod bulog‘i aynan Gurlanda ko‘z ochgani, jahon darajasi bo‘ylab parvozi kadxudo eldan boshlanganini xotirlaydilar. 1936-40 yillardagi 4 yillik Gurlan teatridagi faoliyati Komiljon Otaniyozovning ijodida yuksalish bosqichi bo‘ldi desak yanglishmaymiz. Bu gurlanliklar uchun cheksiz faxrdir.

Zero, Komiljon Otaniyozovning Xorazm qo‘shiqchilik san’atini dune miqyosiga chiqarishda o‘z o‘rni bor ekan, ana shu dunyo bo‘ylab faoliyatga 1936-40 yillarda Gurlan tumanida asos solingani esa gurlanliklar qalbida cheksiz iftixor tuyg‘usini uyg‘otib turadi.

Xullas, Otaniyoz oxun o‘zbek adabiyotida va o‘g‘li Komiljon Otaniyozov sa’natimiz tarixida o‘ziga xos o‘rin egallagan yurtimiz faxri darajasiga erishgan insonlardir.

————

788358.jpgKomiljon Otaniyozov (1917.20.7, Shovot tumani Bo‘yrachi qishlog‘i — 1975.5.11, Toshkent; o‘z qishlog‘iga dafn etilgan) — xonanda, sozanda (tor), aktyor va bastakor. O‘zbekiston (1949), Turkmaniston (1964), Qoraqalpog‘iston (1968) xalq artisti. Nihoyatda jozibali va kuchli ovoz sohibi bo‘lib, har bir asar talqinida badiiy yetuklikka erishgan. Doston yo‘llarini Bola baxshi Abdullayevdan, Xorazm maqom ashula yo‘llarini Matpano Xudoyberganovdan o‘rgangan. Toshkentdagi Hamza nomidagi musiqa bilim yurtini tugatgan (1955), Toshkent konservatoriyasida ta’lim olgan (1955—56). Xorazm teatrlarida xonanda va aktyor sifatida ishlab (1936—52), Farhod («Farhod va Shirin»), Tohir, Parfi hofiz («Tohir va Zuhra»), Qodir («Gulsara»), Davron Ota («Davron Ota») kabi obrazlar yaratgan. O. Xorazm viloyat teatrida ashula va raqs ansambli tuzib (1949), konsertlar uyushtirgan. 1957—75 y.larda O‘zbekiston davlat filarmoniyasida yakkaxon xonanda, 1957 y.da filarmoniya qoshida Xorazm ashula va raqs ansambli (hoz. «Lazgi», 1957—59 va 1963—68 y.larda badiiy rahbari), 1967 y.da Turkmanistonning Toshhovuz viloyati teatrida xalq ansambli, 1973— 74 y.lar Shovot tumanida «Feruz» ansamblini tashkil etdi.

Komiljon Otaniyozov 30-y.lardan murakkab xalq ashulalarini, dostonlardan qo‘shiqlar ayta boshlagan. Xorazm suvora va maqomlari O. ijrochilik faoliyatining yuqori bosqichi bo‘ldi. O. Xorazm doston qo‘shiq(noma)lari asosida yangicha uslub yaratgan. Bastakor sifatida bu uslubda ijod qilgan «Salom, senga Xorazmdan»,«Muborak», «Vatan», «Ol-qish», «Temir yo‘l», «O‘zbekiston», «Xorazm» kabi qo‘shiklari o‘zining ommabopligi va xalqchilligi b-n ajralib turadi. O. A. Stepanov b-n hamkorlikda «Aziz va Sanam», «Oshiq G‘arib», S. Hayitboyev b-n

«So‘nggi xon» kabi musiqali dramalar yaratdi. Osiyo mamlakatlarida gastrolda bo‘lgan.

saarrow27.gifKomiljon Otaniyozovning sovetlar davrida Toshkent gramplastinka zavodi chiqargan ikki diskdan iborat albomini yuklab oling

https://gavitex.com/share/fxts880gv

saarrow27.gifКомилжон Отаниёзовнинг советлар даврида Тошкент грампластинка заводи чиқарган икки дискдан иборат альбомини юклаб олинг

0102
https://gavitex.com/share/fxts880gv

01s


09

(Tashriflar: umumiy 2 458, bugungi 1)

2 izoh

  1. Ассалому алайкум.
    Комилжон Отаниёзов альбомини кўчириб олиб бўлмаяпти.
    gavitex.com сайтида «Бундай файл мавжуд эмас» деган хабар чиқяпти.
    Илтимос, файлни қайтадан юкласангиз.
    Раҳмат.

    https://gavitex.com/share/q639syzxx

Izoh qoldiring